«Ўзбекистон Овози»дан: Аҳмадбойни бир чўқишда қочирадиган Маҳмудбой

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ К.КОМИЛОВ, БОШ ПРОКУРОР Н.ЙЎЛДОШЕВ, ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ П.Р.БОБОЖОНОВЛАР ДИҚҚАТИГА!
1. ФИРИБГАРДАН САҚЛАНИНГ
АҲМАДБОЙНИ БИР ЧЎҚИШДА ҚОЧИРАДИГАН МАҲМУДБОЙ…
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 321-322-моддалари асосида.
1956 йилда Каттақўрғонда таваллуд топган Маҳмуд Боймуродов 1990-91 йиллари Москвада йирик “бизнес” билан шуғулланиб, икки марта судлангач, ҳамкасблари доллар билан сўмнинг расмий курсидан фойдаланиб мўмай даромад қилаётганларини эшитиб Ўзбекистонга қайтади.
Дастлаб, ўзи, хотини, ўғли номига очилган фирмаларга олинган катта имтиёзли кредит ҳисобига Автокредит корхонасига олинган 10 000 АҚШ доллари турадиган Нексия автомашиналарини 13 000 долардан сота бошлайди. Шу тариқа, 2007-08 йиллари 206 нафар мижоздан 13 000 долардан қарийб 2.678 000 АҚШ долари йиғиб олгач, бирдан ғойиб бўлиб олти ойдан сўнг қўлга олинади. Айримлари шартнома бўйича пул тўласаларда машина олмаган жабрланувчиларнинг шикояти асосида қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Олмазор ва Миробод туман судлари 2010-11 йиллари роса муҳокама этилган 02.05.2012 йилдаги суд ҳукми билан муқаддам фирибгарлик, туҳмат, уйдирма тарқатиш, ўзгалар мулкини ўзлаштириш, талон тарож қилиш, сохта тадбиркорлик ҳужжатларни сохталаштириш жиноятлари учун муқаддам тўрт марта Ўзбекистонда, шунингдек Россия федерациясида ҳам судланган М.Боймуродовга 11 йилу 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, жабрланган фуқароларга Фуқаролик судига мурожаат этиш тавсия этилган. ЖИБ Миробод судининг ушбу ҳукми асосида чиқарилган ажрим асосида барча мижозлардан машиналар қайтарилиб банк кредити ёпилади…
ЖИБ Қизилтепа судининг 01. 03.2013 йилдаги ажримига асосан Маҳмуд Боймуродовга ЖКнинг 74-моддаси билан жазонинг ўталмай қолган 7 йил 4 ой 10 куни Ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилиб., 30 март куни Юнусобод туман ИИБга юборилган. ЖИБ Юнусобод туман судининг 04.04.2016 йилдаги ажрими билан муддатидан олдин жазони ўташдан озод этилган. Шу ўринда, Қизилтепа суди судъяси 4 марта судланиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган фирибгар маҳбусга қандай марҳаматлар эвазига бундай саховат кўрсатди., деган ҳақли савол туғилади?!
Айни пайтда ҳам Юнусобод Мажбурий ижро бюросида 2007-08 йиллари машина учун ҳар бири нақд 13 000 АҚШ доларга чув тушган мижозларга етказилган моддий зарарларни ундириш бўйича юзлаб ижроси таъминланмаган суд ажримлари чанг босиб ётганида сарсон бўлган қанча ҳақдорлар ўлиб кетдилар. Арзимаган комунал қарз учун оддий фуқарони қон қақшатадиган МИБ раҳбарининг тили қисиқми…
Бундан ташқари, 2008 йилдан бошлаб Маҳмуд Боймуродов хотини Гулнора Тошниёзова ҳамда ўғли Санжар билан биргаликда ўз қудаси тадбиркор Учқун Раҳимовдан 250 миллион қарзи бўлатуриб, яна унга банкдаги кредитни ҳам ёпиб бериш ҳақида тилхат ёзиб, 21.07.2009 йилда келишув битими асосида 450 000 АҚШ долар баҳоланган ҳовлисини алдов йўли билан эгаллаб, сўнг битимни бекор қилиш ҳақида судга даъво киритиб, пулни тўламасдан, ҳовлини яна бир шериги номига расмийлаштириб сотиб юборган.
Ҳатто, яқин қариндошларини алдаб тажриба орттирган, кимни алдаб кўчмас мулки ё катта пулини қўлга киритса, ИИБ, Прокуратурадаги танишлари, ўша даврда МХХ бош терговчиси бўлган ҳомийси Жавдат Шарифхўжаев орқали ўша шўрликга туҳмат уюштириб жиноят иши қўзғатишнинг роса ҳадисини олган М.Боймуродов дастлаб ўз келинининг отаси бўлмиш қудаси нафақадаги ИИВ ходими Тошпўлат Раҳимовни алдаб, унинг “Матиз машинасини ўз шериги Зиё Саидовга сотиш ва бировга ўтказиш ҳуқуқисиз ижарага олиб бериб, сўнг шу машина бўйича З.Саидов билан ўз фирмаси ўртасида кейинчалик сотиб олиш шарти билан сохта шартнома тузади. Бундан хабар топган Т.Раҳимов 2010 йилда машинасини суд орқали қайтариб олганида, З.Саидов Т.Раҳимовни фирибгарликда айблаб, ҳудудий тегишлиликга оид қонунга хилоф тарзда Юнусобод тумани эмас, Маҳмудбойнинг танишлари ишлайдиган Миробод туман ИИБга ариза топширгач, катта терговчи Нодира Ўринбоева 10.12.2010 йилда Маҳмудбой ижод этган сохта шартнома асосида жиноят қўзғатгач, ЖИБ Миробод туман судининг 02.05.2012 йилдаги ҳукми билан Т.Раҳимов машинасидан айрилади ва қамоққа олиниб, жавобгарликга тортилади.
Одил судлов марҳамати билан жиноий жазодан қутулган Маҳмудбой ахлоқ тузатиш жазосини ўташ жараёнида ҳам жуда кўп содда инсонларни алдаб уларни хонавайрон этиш, қаматишга муваффақ бўлган.
Унинг алдовига ем бўлиб квартирасини Маҳмуднинг ўғли Санжарнинг номига вақтинча расмийлаштириб берган божаси, тадбиркор Санақул Қурбоновга ҳам жиноят иши қўзғатиб қаматиб қўяди. Гарчанд,Маҳмудбойнинг туҳматлари исботланмасада, шу бўҳтонлар боис бола чақаси билан кўчада қолган Санақулнинг 4 йилдирки бир оёғи терговда, ҳануз боши ғалвадан чиқмайди…
Маҳмуд Боймуродов хотини Гулнора Тошниёзова, ўғли Санжар ва бошқа шерикларининг жиноий қилмишларидан жуда кўплаб фуқаролар жабр кўраётгани ҳақида
«Ўзбекистон овози» газетасининг 2019 йил 17 сентябрь сонида, ушбу нашр мухбири Нуруллоҳ Достонннинг «ФИРИБГАРЛИК ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА» сарлавҳали мақоласида батафил баён этилсада суд, ҳуқуқ тартибот органларининг ғайри табиий кўнгилчанлиги оқибатида оилавий фирибгарлар гуруҳи яна бир неча, юзлаб инсонларни хонавайрон этувчи яна бир неча жиноятларни содир этишга улгурдилар…
Давоми кейинги саҳифада.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Матбуот маркази.
04.04.2020 й.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан