Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан…
Россиялик мухлис: | November 2, 2012 at 5:53 pm
Охиратлари обод булсин илохо. Фарзандларига Оллохим сабр берсин.
Ўзбекистонлик мухлис:
Ассалому алайкум хурматли Исмат ака бугун эрталаб Шукурулла Мирсаидовни улимини ва сизни унга атаб ёзган сатрларингизни укиб кунгилни кандайдир изтироб эгаллади. Гарчанд мен бу инсонни танимасамда сизни асарларингиз оркали укигманман. Бир вактлар сизга кадирдон ака булган Ш.Мирсаидовни улими сизни кайгуга солар экан. Биз хам бу кайгуга шерикмиз. Биннобарин сиз бошкараётган журнални мухлиси эканмиз. Сизни кайгунгиз хам бизникидир.
Otabek Toshev | November 3, 2012 at 5:06 am
Ўзбекнинг охирги йигирма йиллик миллий тарихида, халқни юрагига якин ва ўзи ҳам халқни яхши кўрган сиёсатчилардан бири десам ёлғон бўлмас. Одамлар билан гаплашишни биларди, кийин мунозаралардан қочмасди, халққа ҳақиқатни айтишдан қўрқмасди. Биринчи Ўш қирғини вактида телевизордан чиқиб, қирғизларнинг ваҳшийликларини факт далилар билан очиқ айтганди. Иккинчи Ўш қирғинида буларни айтадиган, мард сиёсатчилар топилмади. Илк президентлик сайловларида бу инсон хам муносиб номзодлардан бири эди.
Шукрулло Мирсаидов аканинг 90-йилларда илгор ёшлар вакилари билан Тошкентдаги бир учрашувида қатнашгандим.Бу учрашув вазирлар махкамасида булган эди, мажлис икки соатча давом этган булсада, куп тасуротлар билан хайирлашдик, мени койил колдирган ходиса, бу одамнинг дангал шарта юзга айтиш хислатлари. Афсуски бундай хислатларга эга рахбарларни бугунги кунда топиш амри махолдир. Туйгулари жушиб турган, хаёжонли ёшларнинг хар хил таъна ва саволларига ўзини босиб, оддий гаплар билан чин дилдан жавоб берганларини кўриб, давлатнинг юқори лавозимидаги бу кишига қойил қолгандим ушанда. Минг афсус шундай олий жаноб одам мухим лавозимда узоқ ишламади. Давлатимизга кўп яхшилик келтирган бўлардилар. Оллох рахмат қилсин, қабрлари нурга тўлсин. Шукрулло аканинг оиласига ва фарзандларига чуқур таъзия билдираман. Шундай инсон албатта унутилмайди. У кишининг номи ва яхши ишларини доим эсланади. Инсоф, иймон ва виждон деган нарса хаммага хам насиб қилмайди, катта пулга хам сотиб олиб бўлмайди. Раҳматли Шукрулло ака шу хусусиятларнинг соҳиби эдилар .
Шукрулло ака ватанпарвар ва миллатпарвар одам эдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр тилайман.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ