"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тоғай Мурод ижодидан —– Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 04/04/2020 14:14-     10516 марта ўқилди

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

Чоп этилган06.01.2014МуаллифZiyouz.uz

1

Таги кўрмаганга гилам битмасин.
Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди.
Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди.
Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. Гап йўқ, сўз йўқ — нарвондан томлади.
Томда қўлларини кетига қўйди. Том бош-адоғилаб қадамлади. Вазмин-вазмин қадамлади. Олисларга доно-доно боқиб қадамлади.
Бирдан қозиқдай қоқилиб қолди. Мисоли ҳайкал бўлиб қолди. Ерга шаҳодат бармоқ ўйнатди. Лик-лик ўйнатди. Қоровулни имлади.
Қоровул ҳадаҳа-ҳадаҳа келди. Нарвон пойида ҳайрона-ҳайрона турди. Қоши узра кафт соябон эта-ета мўлтайди.
— Чақиргандай бўлдингизми? — деди. Қўшчи ҳокимона-ҳокимона сиёсат этди.
— Халқ йиғилсин! — деди. — Халқни йиғинг! Қўшчи қўллари кетида тағин қадам олди. Мағрибга боқиб қадам олди. Машриққа боқиб қадам олди. Қоровул гапни кулги-мутойибага йўйди.
— Ҳа, халқ келади! — деди. — Тайинлаб қўйиб эдим, халқ ҳализамат келиб қолади!
— Халқ йиғилсин, дедимми, йиғилсин!
Қоровул ҳайрондан-ҳайрон бўлди. Туриб-туриб… ғаши келди.
«Ўзинг бир қўшчи бўлсанг, — демоқчи бўлди. — Сенга ким қўйибди идорани томига чиқишга?»
Яна-тағин, шайтонга ҳай берди.
— Халқни нима қиласиз? — деди. — Мана мен халқ, ўзимга айта беринг!
— Йўқ, халқ йиғилсин!
Шу вақт дарвоза олдида беш-олти деҳқон қора берди. Деҳқонлар нарвон пойига тўп бўлди. Кулги-мутойибага ўтди:
— Син-симбатингизни даладан кўриб келдик.
— Туманда нима гаплар бор, гапиринг, қани?
— Қани, тумандан гурунг беринг, қани?
Қўшчи томдан тушди. Ҳовуз бўйлаб юрди. Ҳовуз супада тик турди. Қўлларини орқа этди. Йўқ қоринни олға сурди. Иўқ қоринни олға сураман дея… кетига чалқайиб қолди. Йўқ қорин олдинда қолди… Кети ич-кари кириб йўқолди. Ўзи кетига чалқайиб қолди!
Қўшчи деҳқонларга бармоқ ниш этди.
— Шундай туринглар! — деди. Деҳқонлар супа пойига тўп бўлди. Қўшчи супага бармоқ бигиз этди.
— Ўтиринглар! — деди.
Деҳқонлар чўк тушди. Чордана қуриб ўтирди.
Қўшчи белқарсдан билак ўтказди. Белқарс тутамлади. Иўқ қоринни тағин-да олға сурди. Кети тағин-да ичкари кириб йўқолди.
— Аммо-лекин! — деди. — Айтинглар, қани, мен кимман?
Деҳқонлар ўзаро қарашиб олди. Биламиз демишдай, бош ирғади. Ҳазил демишдай, мийиқларида кулди.
— Ким бўлардингиз, ўзимизни Ботир қўшчи-да, — деди.
Қўшчи йўқ қоринни олға силтади.
— Йўқ! — деди. — Аммо-лекин тополмадиларинг!
Деҳқонлар бурчакка бет буриб келди. Деҳқонлар оғиз ушлаб кулди.
— Колхоз тузилгани қачон эди? — деди қўшчи. —
Сизларга қачон ақл киради? Топинглар, мен кимман?
Деҳқонлар юзидан кулгич қочди. Бари ўйлаб қолди. Охири чидаб ўтиролмади.
— Унда, ўзингиз айтинг?
— Биз бир далада юрган деҳқон бўлсак?
— Сиз туман бориб келдингиз, сиз айтинг?
Қўшчи икки қўлини кўксига қўйди. Кўкрагини олға шиширди.
— Мана шу… мен-а? — деди. — Мана шу мен! Айтинглар, қани, мана шу мен кимман?
Деҳқонлар тағин бир-бировига қаради.
— Ҳа, шу сиз, шу сиз! — деди.
— Унда, сизларга топшириқ: боринглар, мени ким эканимни билиб келинглар!
Қўшчи шундай дея, супадан тушди. Кўчага равона бўлди.
Бир деҳқон қўшчини изидан етди. Қўшчини билагидан тутамлади.
— Менга қара, Ботир, — деди. — Отангни кўрдим, аҳмади фориғ, энангни кўрдим, товони ёриқ, дейдилар. Отанг шул, энанг шул, нима қиласан, осмонга чиқиб? Туш пастга, туш!
Қўшчи қайтиб келди. Қўшчи кўкрагига кафт қўйди.
— Мен! — дея кўкрак урди. — Мана шу мен, Ботир фирқаман, Ботир фирқа!
Деҳқонлар ўзаро қарашиб-қарашиб олди.
— Ким-ким? — деди.
— Бир сўз билан айтсак: Ботир фирқа!
Қўшчи шундай дея, супа бош-адоғилаб одимлади. Деҳқонларга қараб-қараб одимлади.
— Бир сўз билан айтсак, мен шу кундан бошлаб
Ботир фирқа бўлдим! Айни вақтда, қишлоқ шўросини раиси-да бўлдим! — деди. — Кимда-ким мени Ботир фирқа демас экан, ўзидан кўрсин!
Деҳқонлар бақа бўлиб қолди.

2

Қўшчини Ботир фирқа демагичлар бўлди.
Биров — фирқа сўзига тушунолмай айтмади. Биров — қўшчи сўзига ўрганиб қолиб айтмади. Тағин биров — қўшчига фирқа сўзи ярашмайди, дея айтмади.
Ана шунда, Ботир қўшчи… чилласида чироқ кўрмаган бўлди.
Қўшчи бировни меҳнат ҳақини қирқиб ташлади. Бировни томорқасини сувдан қисди. Бировни мол-ҳолини емишдан тортди.
Отига «фирқа» сўзини қўшиб айтмагичларни: «Халқ душмани», дея айблади.
Шу-шу, қўшчи бир оғиздан — Ботир фирқа бўлди.

3

Ботир фирқа Ўзбекистон пойтахти Самарқандда олти ойлик сиёсий ўқишни битириб келди.

4

1933 йил тўлди.
Нон чучук бўлди. Нон ширин бўлди. Ота ўз ўғлини бир зоғора нонга алмашди. Она ўз қизини бир ҳовуч кепакка алмашди. Одамзот кунжара ейишгача борди.

5

Она бир эшакли ўткинчига кафтларини узатди.
— Мана шу қизалоқни олиб кетинг, катта бўлса, эшигингизни супуради! — деди. — Бир ҳовуч кепакка бераман, бир ҳовучгина!
Ўткинчи ўзини эшитмасликка олди. Бозор учун нарх-навони сўрамади. Бошли-кўзли болани сўраб-суриштирмади.
Она ўнгга қаради, она чапга қаради. Бозорда ўзидан бошқа қолмади.
Шунда, она боласига боқиб ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Боласига боқиб увв-увв йиғлади.
Она энкайди. Бўйин эгди. Боласини бўйнига миндирмоқчи бўлди.
Аммо боласи ўзини орқага олди. Йўқ, ишорасини берди.
Шунда, она, боласини елкаларига қўйиб-қўйиб олди.
Боласи овози борича йиғлади.
Она ўнг гапирмади — чап гапирди:
— Ўчир, бозори касод! Ўчир, зоғора нон!
Она энди боласини қулоқ-чаккаси аралаш қўйиб-қўйиб олди.
Ниҳоят, таёқ ўтди. Боласи жонҳолатда турди. Жонҳолатда онаси елкасига осилди. Бўйнидан қучоқлаб олди.
Она рўмоли учига тутиклик бир нимани қўлтиғига олди. Тугунни эҳтиётлаб-еҳтиётлаб қўлтиқлади. Ё пирим, дея, жойидан қўзғолди. Оеқлаётиб, қалқиб-қалқиб олди. Ўзини ўнглаб олди. Бир-икки қадам босди.
Она елкасида бола, йўл олди. Она қўлтиғида тугун, йўл олди.
Бола онаси бошини опичлаб борди. Овоз бериб, йиғлай, деди. Онасидан қўрқди. Онаси оёқларини чимчилаб олишидан қўрқди. Бола бор-йўғи инг-инг этиб борди.
Барибир, она кўксида шалвираб боражак боласи оёқларидан ўйиб-ўйиб олди.
Она ўнг гапирмади — чап гапирди:
— Ўчир, бозори касод! Сидирға ўтир, бозори касод, сидирға ўтир!
Бола ингилламай қолди.
Она ёлғизоёқ сўқмоқ бўйлаб юрди. Қишлоқни мўлжаллаб юрди.
Қишлоқ бир қадам кўринса-да, хийла олис бўлди.
Бир илон сўқмоқни кесиб ўтди.
Она таққа тўхтади. Сесканиб олди. Ўзини орқага олди.
Шунда, елкасидаги боласи кетига чалқайиб кетди. Кети билан йиқилиб тушай деди.
Она боласини оёқларидан ушлаб қолди.
Она ёқасини кўтариб, ичига «туф-туф» этди. Илон юрмиш ўт-ўлан шитир-шитир тингунича қимирламади. Жойида турди.
Тағин йўлида давом этди.
Бола онасини бошини опичлаб-опичлаб олди.
— Эна, нон… — деди.
Она парво этмади. Бир маромда одимлади. Қош қорайиб борди.
Она қадамини катта олди. Аммо қадами ўнгмади. Боши айланди. Кўз олди тебранди.
— Эна, но-он…
Eлас-елас бир ит ҳурди. Ит кимга ҳурди? Ит нима-га ҳурди?
Она оёқ илди.
«Ит менга ҳуряпти, менга! — дея ўйлади. — Ит бир нимани ҳидини олди. Ит нон ҳидини олди, нон. Ит ана энди чопиб келади!»
Она ит ҳуришини… боласидан кўрди.
«Болам нон-нон деяпти. Ит «нон» сўзини эшитди», дея ўйлади.
— Нон дема-я, қирилиб кетгур! — дея, боласи сонини ўйиб-ўйиб олди. — Ана, ит келяпти, нон дема-я!
Боласини нафаси ичига тушиб кетди. Она тағин йўлида давом этди. Ит яна бир ҳурди.
Она ана шунда ит бор тарафга қараб кетаётганини англади. Йўлини чап солишни ўйлади.
Аммо сўқмоқ ёлғиз бўлди. Ўз оти ўзи билан, ёлғиз.
Она: «Ит нон ҳидини олди-ёв. Чопиб келиб ёпишмаса-ёв», дея ўйлади.
— Она, но-он…
Она йўлини сўқмоқдан чап солмоқчи бўлди. Беш-олти одим босди. Аммо оёқлари чирмовуқларга илашиб қолди. Ёввойи бедаларга илашиб қолди.
Шундай кетса, оёқлари чалишиб йиқилишидан қўрқди. Ёмондан-ёмони… ўт-ўланлар ичида боягидай илонни босиб олишидан қўрқди.
Она яна қайтиб сўқмоққа тушди. Қўлтиқ тугунини маҳкамроқ босди.
— Эна, но-он…
Она елкаларини учирди. Боласини силкиб-силкиб олди. Жеркиб-жеркиб олди. Оёқларини шапиллатиб-шапиллатиб уриб олди.
— Нон дема! — деди. — Нонни отини атама!
Она ҳамон ҳадик билан қадамлади.
Ит ёпишади, дея ҳадиксиради. Кун ботиб борди.
Кунботар алвон-алвон шафақ бўлди. Ҳаводан салқинлик уфурди. Ҳаводан оқшом нафаси уфурди.
— Эна, но-он…
Ит тобора яқин бўла борди.
Она эҳтиёт учун… ит тараф қўлтиғи — ўнг қўлтиғи-дан тугунни олди. Авайлабгина… чап қўлтиғига қистирди. Кўнгли хиёл ором олди. Дадил одимлади.
Боласи ич-етини тирнаб зорланди:
— Эна, но-о-он, но-о-он…
Она итдан эллик-олтмиш қадам беридан ўтди. Батамом бемалол ўтди. Боиси, ит… боғлоқлик бўлди.
Қош қорайиб-қорайиб қолди.
Она кулбасига етиб келди. Ўчоқ бошида чўнқайди.
Боласи елкасидан сирғалиб тушди. Жойида ўтириб қолди. Ўрмалаб-ўрмалаб олди. Оёққа қалқди. Той-той юрди. Атак-чечак юрди. Тетапоя-тетапоя юрди. Оёқларини ёйди. Теварак-бошга сер солди: қаерларда нон бўлади?
Бола ана шу жойларни титкилади. Дастурхонни очиб қаради. Тўнтариқлик тобоқлар остини қаради. Ўроғлик супрани ёйиб қаради…
Онани энка-тенкаси қуриди. Энтикиб-ентикиб на-фас олди. Ўзини ўнглади. Узига келди.
Сўғин, қўлтиғидан тугунни олди. Ўчоқ бошига ёйди: тугунда кафтдай зоғора нон бўлди!
Узалиб, обтовани олди. Жўмрагидан ерга икки том-чи томизди. Жўмракни оғзига қўйиб кўтарди. Кўтариб сув ичди. Энтикиб сув ичди.
Зоғора нонни олиб… чаппа бурилди. Нонни катта-катта тишлади. Нонни катта-катта чайнади. Нонни кат-та-катта ютди…
Зоғорадан ушоқ-да қолмади!
Тағин… ўнг бурилди…
Боласи ҳали-ҳамон тобоқлар остидан… нон қидирди!
— Бери кел! — деди она. — Бери кел, мана нон!
Бола ҳадаҳалаб келди.
Она боласини бағрига олди. Она боласи оғзига… кўкрак солди. Боласига кўкрак берди.

6

Оналар… тасбеҳдай-тасбеҳдай тизилиб ўтирди. Она бир йўловчига қўл чўзди.
— Мана шу қизалоқни ола кетинг, сизга қиз бўлади! — деди. — Бир кулчага алмашаман, бир кулчага!
Она бир йўловчига боласини кўрсатди.
— Мана шуни зоғора нонга алмашаман! — деди. —
Кафтдай зоғора нон бўлса бўлади!
Мазкур йўловчи… Ботир фирқа бўлди. У эътибор бермади. Бепарво ўтди.
Беш-ўн қадам ўтиб, оёқ илди. Боиси, овоз таниш туюлди. Кетига қайрилиб қаради. Кетига қайтиб келди.
Чин, туюлганича бор бўлди. Боласини олдига олиб ўтирмиш она… Мирзахўжабойни беваси бўлди.
Ботир фирқа қўлларини белига қўйди. Бевага қараб турди.
Она ерга қаради. Боласини бутлари орасига тортиброқ ўтирди. Боласини елкаларидан қучоқлаб ўтирди. Пешонасини боласи бошига қўйиб ўтирди. Она бетларини бекитиб ўтирди.
— Изимдан юрилсин!
Ботир фирқа шундай дея, йўлида одимлади.
Она жойидан қўзғолди. Боласини уст-бошини қоқди: боладан хас-чўп тушди. Боладан чанг-тупроқ тушди. Бола… гупиллаб-гупиллаб чангиди!
Она ўз уст-бошини тузатди. Этагини қоқди. Желагини бетига тортиб қўйди. Боласини қўлидан етаклади.
Ботир фирқа кетига қайрилмай қадамлади. Ердан кўзини олмай қадамлади.
Холилатиб-холилатиб оёқ илди. Онага қайрилмай гап очди. Ердан кўз олмай гап очди. Оҳиста-оҳиста гап очди:
— Сиз Мирзахўжабойни кенжа заифаси… Зайнаб… Зайнаб хотинмисиз?
— Шундай, шундай.
— Қизалоғингизни оти нима?
— Обод.
— Обод, Обод… Мирзахўжабойни қизими?
— Шундай, Обод… ўша кишидан!
— Сиз кимни зурриётини бозорга олиб чиққанингизни биляпсизми? Кимсан, Мирзахўжабойни зурриёти!
Она миқ этмади. Она ерга тикилди.
— Мирзахўжабойни зурриёти-я! — деди Ботир фирқа. — Чин, Мирзахўжабойлар совет ҳукуматини тан олмай, Афғонистонга қочиб кетди. Лекин у киши Саидхўжа эшонни тўнғич ўғиллари. Бир сўз билан айтсак, эшонзода, эшонзода!
Ана шунда, она тилга кирди. Желаги ёқаси билан оғзини ушлаб тилга кирди.
— Бир норасидани товонига қолмайин деяпман-да, фирқа бова, — дея йиғлади. — Шугина норасида пешонамга сиғмаяпти!
— Шугина бир… гўдакни боқиб бўлмай қолдими?
— Йўқ-да, фирқа бова, йўқ-да. Хонумонимиз куйди! Биз куйиб-куйиб… кул бўлдик!
— Мирзахўжабойни гўдаги учун-а?
— Кунжара берсам, емаса нима қилайин? Зоғора нон отлиққа йўқ бўлса, нима қилайин?
— Бир бориб айтсангиз… қадамингиз кира тилайдими?
Ботир фирқа умид сувлари сепиб, умид сувлари сепиб кетди.

7

Ботир фирқа оқшом вақти аёлига тайинлади:
— Мирзахўжабойни бевасига битта кулча олиб бориб бер, — деди. — Фақат биров билмасин, замон ёмон.
— Битта кулча нима бўлади? — деди аёли.
— Ҳар тандир ёпишингда биттадан кулча бериб келасан, тушундингми? Бевасига айт, биров билмасин. Замон ёмон, жуда ёмон…

8

1934 йил оёқлади.
Нон чучукдан-да чучук бўлди. Нон шириндан-да ширин бўлди. Илик узилди!

9

Кулбаларда бекаси билан хўжаси узала тушиб ўлиб ётди.
Бекаси бағрида қизалоғи ўлиб ётди. Хўжаси қўйни-да ўғилчаси ўлиб ётди.
Одамзот йўлларда ўлиб ётди. Ариқ бўйларида ўлиб ётди. Дарахт тагларида ўлиб ётди.
Биров зоғора нондан шишиб ўлди. Биров кунжара-дан шишиб ўлди. Биров шуларни-да тополмай — очидан ўлди!
Қабристонлар лиқ-лиқ тўлди. Жасад қўяжак ер тугул, оёқ босажак ер қолмади.

10

Шунда Ботир фирқа бошлиқ фаоллар туман йўл олди. Катталарга мурожаат этди.
— Мозористонда соғ жой қолмади, — деди Ботир фирқа.
— Бутун туманда шундай, — деди катталар. — Биз юқорига хабар бердик, ёрдам берамиз, деди.
— Унгача жасадларни қаерга қўямиз?
— Топилади, тирикка топилган ер, ўликкаям топилади!

Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.

Китобни MP3 форматда тингланг.

https://ziyouz.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бугун истеъдодли шоир ва журналист Асадулла Жўраев туғилган кун!
  2. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  3. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида – Сенга тўйиб олайин осмон…
  4. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  5. Умид Холлиев: УСТА ВА МАРГАРИТА ЁХУД ТИЛСИМЛАНГАН МОХИЯТ
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  7. Эркин Воҳидов: Сизга бахтдин тахт тиларман, Толедин бошизга тож…
  8. Қўчқор Норқобил: ОЛИГАРХНИНГ ИҚРОРИ…
  9. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (1)
  10. Оғриган жойингни кўрсатма, айтсанг – Айнан шу жойингга берарлар зарба…
  11. Малика Салимова: Аза очар бева ҳисларим, Оппоқ рўмол ўраб бошига…
  12. Мирзо Кенжабек: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94868 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33442 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33356 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33321 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32957 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31790 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31738 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31531 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31528 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31472 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31469 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31466 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31463 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31458 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31456 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31453 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31452 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31452 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31451 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31446 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31443 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31440 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31440 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31439 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31436 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31433 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31431 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31429 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31428 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31428 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31427 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31427 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31427 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31425 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31423 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31422 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31420 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31419 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31419 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31412 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31412 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31411 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31410 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31408 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31407 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31407 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31407 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31407 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31406 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31406 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31404 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31400 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31400 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31399 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31399 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31398 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31396 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31396 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31396 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31395 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31393 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31392 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31392 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31392 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31391 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31390 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31389 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31389 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31387 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31386 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31385 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31384 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31383 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31382 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31382 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31380 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31380 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31378 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31377 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31376 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31373 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31373 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31373 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31372 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31369 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31361 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31357 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31357 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31354 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31351 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31350 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31347 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31346 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31345 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31345 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31345 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31341 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31339 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31338 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31336 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31336 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31334 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31333 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31333 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31333 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31333 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31328 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31326 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31325 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31324 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31323 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31322 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31322 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31317 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31316 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31314 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31314 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31313 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31310 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31309 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31309 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31308 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31307 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31304 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31304 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31303 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31301 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31301 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31300 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31300 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31300 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31298 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31296 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31295 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31294 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31293 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31293 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31291 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31291 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31291 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31290 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31290 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31290 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31289 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31288 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31286 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31285 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31285 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31283 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31281 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31279 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31279 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31278 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31277 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31276 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31274 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31273 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31272 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31271 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31270 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31269 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31269 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31269 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31268 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31267 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31266 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31266 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31266 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31263 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31263 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31260 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31258 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31258 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31254 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31253 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31250 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31246 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31245 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31243 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31243 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31243 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31242 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31238 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31237 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31237 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31235 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31234 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31233 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31232 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31232 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31231 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31231 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31230 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31228 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31225 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31224 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31223 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31222 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31221 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31219 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31218 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31218 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31215 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31214 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31214 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31213 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31212 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31212 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31211 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31210 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31209 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31208 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31208 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31207 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31205 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31204 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31204 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31201 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31201 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31194 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31194 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31191 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31190 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31188 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31187 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31180 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31177 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31171 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31169 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31167 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31162 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31159 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган