Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (27)
27. АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ
2016 йилда тугатиб юборилган Ядро физикаси институтининг президентимиз Ш. Мирзиёев фармони билан қайта тикланиши халқ хўжалигининг йилдан йилга энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш,
ўз илмий фаолиятларини олиб бориш учун чет элларга чиқиб кетаётган олимларимизга юртимизда барча имкониятларни яратиб бериш билан биргаликда, газ ва кўмир ёқилишидан ҳавога кўтари-лаётган миллионлаб тонна зарарли ис газининг олдини олиш каби савобли ишлар ҳам кўзда тутилган.
“Агар менга 20 йил олдин атом электр станциясидан фойда-ланишга имкон беришганида эди, буни амалга оширган бўлардим. Чунки ўшанда 3000дан ортиқ кадрларимиз бор эди. Уларни бугун-ликда қўлдан бой бердик. Ҳозир саноатимиз, иқтисодимиз тамомила бошқача бўларди. Бу соҳага ҳеч ким қарамади. Борини ҳам йўқот-дик”, — деган эдилар шунча йилларнинг ҳавога соврилганига куюниб Ядро физикаси институти олимлари билан Мирзо Улуғбек посёлка-сидаги учрашувида.
Атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланаётган мамла-катлар талайгина. Атом электр энергияси ишлаб чиқариш, халқ хўжалигида фойдаланиш бўйича дунёнинг 30дан ортиқ мамлакати фойдаланиб келмоқда. Франция, Белгия, Шведция, Словакия, Жану-бий Корея каби давлатларда атом электр энергияси улуши мамлакат электр энергияси соҳасида салмоқли ўринни эгаллайди. Атом энер-гияси деярли чиқитсиз, экологик тоза, кам харажатли энергия, ай-ниқса унинг хом-ашёси – уран конлари мамлакатнинг ўзида бўлса.
Атом энергияси газ, кўмир ва мазутни тежаш билан бирга, ўн минглаб ишчи ўринлари ҳамдир. Унинг атрофида бошқа кўплаб инфрастуктуралар ривожланади. Шаҳарчалар қурилади. Мактабгача таълим муассасалри, мактаблар, касалхонлар, маиший хизмат соҳалари, хуллас, бу яна минглаб иш ўринлари, дегани. Келажак атом энергиясиники. Буни ҳозирдан англаган ва шу йўналишда кучли мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишни бошлаб берган президентимиз мамлакатнинг келажагини энергия мустақиллигисиз таъминлаб бўлмаслигини, электр энергияни ўзга мамлакатлардан импорт қиладиган давлат иқтисодий жиҳатдан тўла мустақил бўлол-майди, деган сўзларини назарда тутсак, ҳақиқатда яқин йилларда мамлакатимизда энергияга бўлган талаб икки ҳисса ошади ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ш. Мирзиёев ҳозирдан тегишли ташкилотлар олдига атом электр энергияси ишлаб чиқа-ришни вазифа қилиб қўйиши унинг ҳар бир соҳани олдиндан мамлакат иқтисодига тўғри йўналтираётганини кўрсатади.
Атом энергиясидан бехабар, мамлакат келажагини тасаввур қилишга ожиз, ўзларини сиёсатчи деб билувчи баъзи маҳмадоналар бу соҳанинг мамлакат саноатида тутган ўринини тасаввурига сиғдира олмаяптилар. Хом-ашёси ўзимизда бўлгач, бунинг устига арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш салоҳиятига эга мутахассисларимиз бўла туриб нима учун бу соҳани ривожлантирмаслигимиз керак?
Атом электр энергиясидан фойдаланишнинг иккинчи босқичи бўлган термоядро энергияси реакторини бошқариш тизими яна узоғи билан 30-40 йиллар ичида яратилади ва бу чеки йўқ, энг арзон электр энергия, дегани. Ҳозирда термоядро энергияси реакторини бошқариш устидан дунё олимлари Франция лабораторияларида синов ва изланишлар олиб бормоқдалар. Шундай чексиз, арзон энергия яратишда бизнинг физик ва химик олимларимиз фаол иштирок этишлари учун ҳам ҳозирдан атом электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошламоқлари зарур. Бу соҳадаги олимларимиз салоҳияти дунёнинг гигант мамлакатлари олимларидан ҳеч бир жабҳада кам эмас. Ҳали шундай замонлар келадики, ўзбек мутахас-силари ҳам энергиянинг туганмас манбайи – термоядро реакторини бошқаришни йўлга қўядилар. Бу мамлакатни тўла, узлуксиз энергия билан таъминлаш, дегани. Бунга эса атом электр станцияларини қуриш, ишга тушириш ва бошқариш орқали борилади.
Газ ва кўмирни ёқишдан ҳавога кўтариладиган миллионлаб тонна ис гази ҳавони ифлослантириб нафас олиш органларида турли касалликлар келтириб чиқармоқда. Атом энергияси эса ҳар жиҳатдан тоза, арзон энергия ва шу билан бирга 6-7 йилда сарф-харажатларни тўлиқ қоплайди. Арзон электр энергияси иқтисодиётдаги маҳсулот-лар нархини арзонлаштиришга олиб келади. Ҳозирда ташкил қили-наётган ҳар бир янги иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни сақлаш, қайта ишлаш, оғир ва енгил саноат, туризм, хуллас, ҳеч бир соҳа электр энергиясиз бир қадам ҳам силжи-маслигини ҳукуматимиз тўла англаган ҳолда катта тизим ярат-моқдаки, бу таҳсинга лойиқ, албатта.
Президентимизнинг: “Ҳозирдан ҳаракат қилмасак эртага электр энергияни импорт қилишимизга тўғри келади. Энг асосийси иқти-содий мустақилликдир”, деган сўзларининг ҳақиқатлигини ҳаётнинг ўзи ҳар қадамда кўрсатиб турибди.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Атом электр станцияси тўғрисида мақолаларга муносабат
Азиз Кенжабий ва сиз каби қаламкаш дўстларим!
Мақола ёзганда фактларни соха мутахассислари билан ўтириб чуқур ўрганиш керак. Мақсадимиз шамол эсаётган томонга эгилавериш бўлмаслиги керак. Билакс, мамлакатни, халқимизнинг келажагини ўйлашимиз керак. Кўнгилдаги Президентга чексиз ва чегарасиз қасидалар битавермай фойдали ва асосли маслахатлар ҳам бериш керак, агар чиндан хурмат қилинса. Зотан доно рахбар қасидага мухтож эмас.
Фақат уч нарсадагина атом электр станциясининг Ўзбекистон келажаги ва халқига зарарли эканилигини фактлар асосида англаб олса бўлади.
1. Чернобил ва Фукушима мисоли. Хоҳлайсизми зилзилар эҳтимоли катта юртимизга,русларнинг илғор бўлмаган технологияси билан қурилган иншоотнинг кулфатлар олиб келишини?
2. Атом чиқиндиси кўмир ва газникидан минг марта хавфли ва уни йўқотиш экологияга ҳам, халқ соғлиғига ҳам ва иқтисодга хам унинг фойдасидан бир неча баробар қимматга тушади.
3. Ва энг ёмони бу станcиясининг калити Россия қўлида бўлади, мутахасислари қуради, ишлатади. Уни унинг Армияси қўриқлайди ва уларни хам сизнинг дастурхонингиз хисобидан боқилади. Сиз ва Президент ўтиб кетасизлар, лекин бу атом иншооти халқимиз бошида осилган қиличдай кўп йиллар қолади.
Аллоҳ юртимизга мақола бошида эслаган шамолни, бундан ташқари қуёшли кунлар ва шаршараларни бисёр берган. Қанча арзон энергия керак бўлса олавермаймизми? Ўзимизнинг ва котталаримизнинг танбаллигидан ташқари ким халақит бермоқда?
Дарвоқъe бу маслахатни қасида битгучи қаламкашларга эмас, Шавкат Мирзияевга Президент сифатида эмас, шу хафли атом иншооти соясида ҳар куни яшайдиган, нафақат ўзи, болалари, авлодлари яшайдиган оддий ўзбек фуқароси сифатида берсак бу масаланинг жуда жиддий мазмунини тушунар эдими. Бугун Путин бор, эртага йўқ бўлганда шундай иншоотни халқимиз бошига қуришга рози бўлармикин? Оддий короновирус халқимизни шунча ташвишга солмоқда, эртага Атом реактори зилзила туфайли ёки проектнинг ноқислиги боис ёрилиб кетcа нима бўлади? Ким жавоб беради?
Биз фақат бугун билангина яшамайлик. Эртани, ундан узоқроғини, бу дунёдан кейин борадиган манзилимизни ҳам ўйлайлик.