"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Аҳмад Турон: Тўймадик дунёга, шуҳрату-шонга, Бу бир эслатмадир — синов инсонга,

Маданият ва Санъат, Муносабат, Редакция почтасидан | 02/04/2020 01:03-     11282 марта ўқилди

Аҳмад Турон

Тождор вирус

Аллоҳнинг йўлидин тойилдик ёнга,
Шукурлар қилмадик неъмату-нонга,
Тўймадик дунёга, шуҳрату-шонга,
Бу бир эслатмадир — синов инсонга,
Йўқликдан бир тождор келди жаҳонга.

Ман-ман тождорларни тиз чўктиргани,
Зулмкор тузумлар чокин узгани,
Қудратлиман деган уйин бузгани,
Биз билмаган адолатни тузгани,
Ҳудодан тожи бор келди жаҳонга.

Ёвузликлар сингиганди қонларга,
Маишатлар тегиб кетди жонларга,
Бузуқликлар тўлди ҳар томонларга,
Қолмади жой дунёда иймонларга,
Энди кулфат қатор келди жаҳонга.

Судҳўрликка берилган эди юртлар,
Пораларга тўймаган эди қуртлар,
Подишоҳу хоким эди бебуртлар,
Тугар дамда халқда сабот-субутлар,
Бало каби бисёр келди жаҳонга.

Уммонлардан чиқиб келди дедилар,
Кўршапалак туғиб кетди дедилар,
Чўчқа каби харом ҳариш eдилар,
Иймон аҳли зиндонларда эдилар
Барча учун бир дор келди жаҳонга

Мўмин дунёсини эсга олсин деб,
Кофир юракларга қўрқув солсин деб,
Гуноҳкор элларнинг тинчин олсин деб,
Одам боласига жазо бўлсин деб,
Яратгандан қарор келди жаҳонга.

Икки дунё остонаси бугундир,
Бойлик, ишрат асли йўқлик – тутундир,
Иймони бут ким ул бағри бутундир,
Қалби тоза жисми тоза тутумдир,
Турон динин мадор билди жаҳонга.

1/4/2020

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…
  2. Ёдгор Турлибеков: Толиб Ёқубовнинг — 75 йиллигига!
  3. Саломат Вафо: Ижодкорларнинг қизларига уйланинг…
  4. Абдужалил Хўжамовнинг “Чекка бир кишлокнинг чекка уйида” шеъри ҳақида…
  5. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тожикистонлик ўзбек мадҳияси
  6. «Ўзбеккино»нинг янги Бош директори қандай одам?
  7. Таниқли олим, адиб ва суфий А.Хоразмий – 72 ёшда
  8. 10 январь — Баҳром Рўзимуҳаммад туғилган кун…
  9. “Президентнинг дўстимисиз, душманимисиз?” – Дўстназар Худойназар жавоблари
  10. «ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ» БОШ МУҲАРРИРИ ИСМАТЖОН ХУШЕВГА СУҲАЙЛИЙДАН ХАТ
  11. Паҳлавон СОДИҚ: ЭГИЛМАГАН, БУКИЛМАГАН, СИНМАГАН!
  12. Андижонда Суҳайлийнинг 80 йиллик юбилей тантанаси…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.