"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хонбиби Ҳиммат қизи: Журналистлар муаммосини ким ўрганади?

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 31/03/2020 21:41-     11377 марта ўқилди

‎Xonbibi Himmat Qizi‎ to Ismat Khushev

ЖУРНАЛИСТЛАР МУАММОСИНИ КИМ ЎРГАНАДИ?

Хонбиби ҲИММАТ қизи МАХАМОВА, “Адвокат” журнали мухбири:

— 30 йилдан буён таҳририятларда ишлайман. Йигирма йил деганда зўрға қарз олиб 1 хонали уй олдим. 5 йил қарз тўладим. 405 минг сўм маошга сабр қилиб ишладим. Ўғлим контрактга ўқишга кирди. Контракт пулини тўлолмадим. “Уйимни ўзимни номимга прописка қилишга ёрдам беринг”, дея 2019 йил 8 августида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхоновага шикоят ариза ёздим. Қўмита хатимни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига ва ИИВга юборибди.

12 сентябрда Уюшма раиси С.Ҳакимов “…Уюшма ўз ходимларини Тошкент шаҳрида прописка қилишга тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлган идоралар рўйхатига киритилмаганлиги сабабли ушбу масалада Сизга амалий ёрдам беришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз” деган мазмунда хат юборди.

17 сентябрда ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Ғ.Зияев “…Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентярдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади” дея узундан-узун тоифа рўйхатини ёзиб юборди.

Хуллас биз журналистлар бу тоифага сираям кирмаймиз. Шундай қилиб 10 йилдан буён прописка азобида қийналиб, асабийлашиб яшайман. Чунки ўз уйимга ҳар 6 ойда вақтинча пропискага туришим учун туман паспорт столига ўғлимни, уйимни номига олган Дилфузани судрайман. Бир кун учаламиз ишдан қолиб, навбатга туриб, асабимиз бузилиб вактинчалик прописка когозини давлат божи тўлаб оламиз. Хуллас, прописка энг катта ва муҳим муаммоим бўлиб қолди…

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳукумат ва мухолифатга — Ислом Каримов ва Муҳаммад Солиҳга очиқ, аммо аччиқ гаплар
  2. Юсуф Жума: Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?! Уялмайсанми?!
  3. Зайниддин Эрназаров: Тўғрилик сари дастлабки қадамлар (Муҳокама учун мавзу)
  4. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ЭКСПО-2017» – Келажак сари хуш келибсиз!
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: ЎзТВ ҳақидаги танқидий теледастурингизга муносабат
  6. Бош прокурор О.Б.Муродовга «APRIORI LIBERUM» AX адвокати Б.С.Ғуломовдан
  7. Асад Беков: Иқтисодий Амнистия ҳаммага керак!
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё обкоми набираси — Менга ёрдам беринг, Исмат ака
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Рустам Қосимов ҳақидаги мақолага имомлар номидан шарҳ
  10. Аҳмад Турон: “Янги Ўзбекистон феномени”га муносабат
  11. «Бош вазир қудоси — ЎзТВ «Худоси»ми? Қачонгача?!!
  12. Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси, генерал лейтенант Абдусалом Азизовга
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.