"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Раҳимжон Ирисов Наманган: Кутиб олиш ва кузатиб қўйиш завқи (репортаж)

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 31/03/2020 20:59-     10680 марта ўқилди

Коронавирусни биргаликда енгамиз!

Кутиб олиш ва кузатиб қўйиш завқи
(репортаж)

Эрталаб 5:15 да Тошкентдан келган поезддан Фарғона водийси вилоятларидан бўлган, ҳозиргача Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол санаториясидан қайтган юртдошларимиз кутиб олинди.

Улар санаторияда дастлабки карантин кунларини ўтказдилар.

Кутиб олиш ва кузатиш ишларига Ички ишлар, соғлиқни сақлаш, жумладан, СЭОМ, фавқулодда вазиятлар, транспорт тизими ходимлари жалб этилди.

Андижон тумани юксалиш МФЙда яшовчи тадбиркор Ҳаёт Мирзаев, Андижон тумани Ҳакан қишлоғидаги Серфайз МФЙда истиқомат қилувчи Жасурбек Дадабоев, Асака шаҳри Эргашобод МФЙдан Аббос Ахунжановлар ҳамманинг фикрини шундай баён этишди: “Тошкент аэропортига тушгач, бизни Чотқолга жойлаштиришди. Яратилган барча шароитлардан хурсандмиз. Мана поездда Наманганга етиб келдик. Наманганлик раҳбарлар ишни пухта ташкил этишибди. Транспортларда ўз ўйимизга кузатишмоқда”.

Шунингдек, Фарғона вилоятидан бўлган фуқаролар ҳам транспортда ЙХҲБ автоҳамроҳлигида қўшни вилоятга йўл олишди. Наманганликларнинг ҳар бирига алоҳида такси йўлланди. Уй-уйларига кузатилди.

Икки соат вақт ўтмай Наманган темир йўл станциясига иккинчи, Тошкентга, ундан республикамизнинг жанубий вокзалларига борадиган поезд келиб тўхтади. Унда Наманган вилоятида карантин даврини ўтаган ўзбекистонликлар кузатилади. Тўрақўрғон юқумли касалликлар шифохонасида карантин даврини ўтаган фуқаролар билан суҳбатлашдик.

Уларнинг бири гап бошласа, иккинчиси давом эттиради. Бирининг фикрини бошқаси тасдиқлайди. Уларнинг фикрини жамлаган йигит шундай дейди: “Шаҳрам Тўрақулов бўламан. Самарқанднинг Томди тумани, Панжоб маҳалласиданман. Эрондаги Ал-Мустафо ҳалқаро институти талабасиман. 16 март куни Эрондан “учиб келгандик”. Туман шифохонаси янги капитал таъмирдан чиқарилган ва ҳамма шароитлар муҳайё экан. Минг-минг ташаккурлар айтаман”
Алишер Акбаров “Тошкент шаҳар, Боткина кўчаси 8 А-уйда яшайман. Шарқшуносман. Тўрақўрғондаги шифохонада яшадик. Озиқ-овқат дейсизми, маданий ҳордиқ дейсизми, тиббиёт кўриги дейсизми ҳаммаси жойида. Уларнинг раҳбари Файзулла акага ва жамоага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман”.

“Рига-Наманган” рейсида келганларнинг бу ердаги ҳаёти ҳам мароқли ўтибди. Буни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-Бешариқ кўчасидан бўлган Миролим Мирсагатов ва унинг умр йўлдоши фикларидан ҳам билиш мумкин. Улар Наманган аэропортида кутиб олинишлари, “Косонсой” сиҳатгоҳига жойлаштирилганликлари, санаторияда мириқиб дам олганликлари, яратилган шароитдан беҳад мамнун эканликларини билдирдилар.

“Бизадан не гап сўрамийсиз…”,- дея ўпкаланганнамо гап отди хоразмликлар. Суҳбатлашдик. Маълум бўлишиича, Хазорасп туманидаги Карвон қишлоғидан уч йигит Финляндияда ишлашар экан. Хушнуд Саидаҳмедов, Худойшукур Искандаров ўшалардан. Хоразмдан жами 14 киши. “Яратиб берган шароитингизга раҳмат деймиз” дейишди улар.

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи Акмал Жўраев жамоат тартиботи учун бош-қош. Вилоят ССБ бошлиғи Солижон Мўминовнинг телефони тинмайди, ўзи ҳам ҳаракатдан тўхтамайди. Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Алишер Абдулходиев гарчи бошқа вилоятдан транспорт кечиккан бўлса-да “қидирган имконият топади” деганларидай ўзи бу масалани ҳал қилди-қўйди.

Поездда кузатилаётганларга шаҳар ҳокимлиги томонидан
озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. ФВБ ходимлари фуқароларнинг жомадонларини кўтариб вагонгача етказиб бермоқдалар. Фуқаролар чиқадиган енгил автомашина ва автобуслар, поезд вагонлари Наманган шаҳар санитария ва эпидемиология осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилинмоқда. Бунда Мухторжон Қурбонов, Музаффар Умрзоқовларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Бир сўз билан айтганда ҳаммаси рисоладагидай. Негаки, вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов ишларни аниқ режа асосида мувофиқлаштириб турибди. Бугун 241 оиланинг бағри ўзининг 241 аъзоси билан тўладиган бўлди.

Раҳимжон Ирисов,
журналист

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. СамДУдаги толиба қизлар кўзбўямачилик бўлганини айтишмоқда — Кун.ўз нашри
  3. Президент ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиш тўғрисидаги қонунни имзолади
  4. «Маҳмуд Ражаб иши» бўйича Хоразм Вилоят ИИБ Бошқармаси расмий баёноти (1)
  5. Жиззахда рус ёзувчисининг Шароф Рашидов ҳақидаги асари тақдимоти ўтказилди
  6. Давлат хавфсизлик хизмати ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этади
  7. Ҳукумат тасдиқланди: Битта ўзгариш бор — Озодбек Назарбеков Маданият вазири!
  8. Миришкор ҳокими «нутқи» юзасидан текширув бошланди — Бош прокуратура
  9. Бош прокуратура карантиндан қочган 3 кишига жиноят иши қўзғатди
  10. Ўзбекистонда коронавирус вабосига чалинганлар сони 60 нафарга етди…
  11. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 83 нафарга етди — Қалампир.ўз нашри
  12. Кун.ўз: Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 145 тага етди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.