"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Раҳимжон Ирисов: Тарихнинг ёзилмаган сахифасидан…

Бош мақола, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 31/03/2020 21:42-     10876 марта ўқилди

Президентимиз жонкуярлигини кўряпман ва тинглаяпману у кишининг 2018 йил 24-июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3880-сонли қарори эсимга тушади. Унда Иккинчи жаҳон уруши давомида фашизмга қарши курашда қатнашган ўзбекистонликлар номларини абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболари кўрсатган жасоратлар намунасида тарбиялаш бош мезон сифатида таъкидланган эди. Унга илова қилинган “Йўл харитаси”да “Учта шаҳар”, “101” ва “Қаҳрамонлар” лойиҳалари амалга оширилиши, жумладан “101” номли бадиий фильмни суратга олиш ҳақида кўрсатма берилганди.

Тарихнинг ёзилмаган сахифасидан…

“Совет шуҳрат майдони” фонди раҳбари Ремко Рейдингнинг 20 йиллик тадқиқотлари натижасида дунё аҳли Голландияда отиб ташланган ва дафн қилинган 101 ўзбек, уларнинг фожиали тақдири ва жасорати ҳақида маълумотларга эга бўлди. 2017-2018-йилларда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва БЕНИЛЮКС (Белгия, Нидерландия, Люксембургни ўз ичига олган Ғарбий Европадаги иқтисодий, сиёсий ва божхона иттифоқи) мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонасининг қўллаб-қувватлаши туфайли ёзувчилар — Анвар Эргашев ва Юлия Медведковская томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида янги ноёб маълумотлар топилди.

Бир юз бир нафар ўзбек Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги конслагерда жаҳаннам азобини тортишади. Кўрсатган қаҳрамонликлари туфайли Гитлернинг ўта мудҳиш режасини барбод этишади. Ўзлари эса фашистларга жаҳон тарихини ўзгартиришга йўл қўймаганликларидан бехабар холда ҳалок бўлишади. Ўзбек аскарлари фашистлар Германиясининг “тариғибот машинаси” қурбони бўлишган. Улар ўта муҳим ҳамда махфий лойиҳа учун атайин саралаб олинган эдилар. Адольф Гитлернинг шахсан ўзи рейх вазири Геббелс ва рейхфюрер Гиммлер бошчилигидаги идораларга совет армияси аскарларининг ожизлиги ҳақида фильм яратишни буюрган. Картинада аскарлар инсон қадр-қимматидан маҳрум, нотавон ва қолоқ мавжудотлар сифатида жонланиши керак эди. Буларнинг барчаси немис аскарларининг “тушиб бораётган руҳи”ни Москва учун жанг олдидан кўтариши зарур бўлган.

Ушбу фильмнинг яратилиши фюрер томонидан устувор вазифа этиб эълон қилинган. Фильм 1941-йил ноябрь ойида экранларга чиқиши кутилаётган эди. Суратга олиш гуруҳига рейхнинг энг яхши киноматографчилари жалб қилинган. Бир юз бир нафар ўзбек ўғлонлари асир сақланаётган Амерсфорт конслагерида эса фильм учун “материал тайёрланар” эди…

Чимилдиқни кўрмаган оталарим.

Гитлер ўз режасини амалга оширишга нима учун ўзбекларни танлаган эди… У ўзбекни “қўйдай ювош, мусичадай беозор”лигини билгандир. Аммо меҳри ҳам, кези келганда қаҳри ҳам чегарага сиғмаслигини инсоний қиёфасини йўқотган Адольф қаёқдан билсин?..

Фашистлар бир неча ой мобайнида ўзбекларни оч қолдиришган, уларга ҳатто сув ичишни ҳам тақиқлашган. Аскарларни руҳан ҳамда жисмонан қийноққа солиб, уларни немис аскарларининг руҳини кўтариш учун суратга олинадиган фильмнинг бош қаҳрамонлигига тайёрлашган.

Шундай кунларнинг бирида суратга олиш гуруҳи “Амерсфорт” конслагерига ташриф буюради. Қўллари боғланган ҳолда сақланаётган 101 ўзбек аскарига бир дона буханка улоқтирилади. Киночиларнинг фикрича, улар бир бурда нон учун бир-бирини уриб ўлдириши керак эди. Очлик туфайли бир-бирини ғажиши керак эди.

Ана шундай жараённи суратга олишга шай турган немисларнинг хафсаласи пир бўлди. Ўзбеклар Гитлернинг барча режаларини чиппакка чиқаришди. Улоқтирилган нонни ёши бўйича энг кичик аскар бориб олади, уни ўпиб, кўзига суртиб, тавоф қилгач, ёши энг катта аскарга узатади. Ёши катта аскар эса бир буханка нонни 101 бўлакка бўлиб, уни ҳаммага улашиб чиқади. Ўзбеклар нонни еб бўлгач, юзларига фотиҳа тортишади.

Ватандошларимизнинг миллий маданияти, тартиб-интизоми, ватанпарварлиги, юртга содиқлиги немисларни дарғазаб қилади.

Сиз ғозийсиз, Сиз шахидсиз, менинг бир юз бир отам!

Раҳимжон Ирисов,
Наманган вилоят ахборот ва оммавий
коммуникациялар бошқармаси бошлиғи.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Ҳукумат кўзини чўқиётган калхатлар олдида Аҳмадбой — беозор чумчуқ”
  2. Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик
  3. Намоз Нормўминнинг «Шиалар нимани истайди?» мақоласига танқидий назар
  4. Носир Зокир: Президентга ақл ўргатманг (Хориждаги Намоз Нормўминга очиқ хат)
  5. Даниядаги Қарши шаҳрилик ноёб мутахассис нега Ўзбекистонга қайтолмайди?
  6. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга Америка Қўшма Штатларидан
  7. Ўзбек гўштхўрми ёки… гўсхўрми? — Озодлик
  8. Камолиддин Раббимов: Мирзиёевнинг елкасида тарихий масъулият турибди
  9. Озод Хушназарзода: Депутатликка кимни сайлайман?
  10. Бердиёр Жумаев: Пора — борми ундан қутулмоққа чора?!!
  11. Алишер Комилхонов: Миннат ошининг заҳри ёхуд муаллимларга отилаётган тошлар
  12. Кун.ўз: Украинадаги ўзбек тадбиркори билан суҳбат…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.