"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Редакция почтасидан | 28/03/2020 17:53-     10965 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевга

Нусхаси:  «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга

Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани А.Югнакий

мавзеси,22-уй, 5-хонадонда яшовчи судланувчи

Шукуров Тилов Умарович томонидан

тел: (90) 808-76-06, (94) 627-12-61

эл.почта:tilov.shukurov@bk.ru

алоқа бўлими:100142

О Ч И Қ  Х А Т — илтимоснома тариқасида

“ТАЪҚИБ” юзасидан.

Ассалому алайкум Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Ушбу орқали маълум қиламанки, ҳозирги кунда мени Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилмоқда.

Мен, 14 йилдан буён “оқланаман”-деб Сизга, турли нуфузли ташкилотлар ва ОАВларига, ҳозирги кунда ҳам апелляция инстанциясида менга нисбатан содир этилаётган адолатсизлик ва қонунсизликлар ҳақида шикоятлар ёзиб келмоқдаман.

Шу бугун, яъни 2020 йил 25 март куни мен Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси АМИБ катта терговчиси Ж.Хайитбоевнинг хизмат (71-202-04-84, ички рақам 13-79) хонасига 2020 йил 27 март куни соат 10:00 га Тошкент Давлат Юридик университети мансабдор шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида кўрсатув бериш учун чақиртирилдим.

Менинг ТДЮУ мансабдор шахсларига ва жиноят ишига ҳеч қандай алоқам йўқ, уларни умуман танимайман, мансабдор шахсларни кўрмаганман ва учрашмаганман. Ўзим, Тошкент шаҳар “Фемида-ҳимоя” адвокатлар ҳайъатида адвокат бўлиб ишлайман, лекин касбим ва хизматим юзасидан ҳам ТДЮУ мансабдор шахслари, ҳатто уларнинг қариндошлари билан ҳам мулоқатда бўлмаганман.

Мен, бу чақирувни Сизга қилаётган мурожаатларим юзасидан “ТАЪҚИБ”-деб ҳисоблайман. Мени аризаларимда нимаки ёзган бўлсам, Сизнинг маърузаларингиздан руҳланиб, цитаталар келтириб, ёзганман, менинг ҳеч қандай айбим йўқ, ҳеч қандай жиноятга алоқам йўқ ва ҳатто маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганим йўқ. Мабода, йўлда таранспорт ҳодисасига учраб, машина босиб кетса, ўз жонимга қасд қилсам ишонмангизлар, мен оила аъзоларим учун яшашни ҳоҳлайман. Шунингдек, менинг ёнимдан ва машинамдан тақиқланган бирор нарса топилиб, қамоққа олинсам, буларнинг ҳаммаси уюштирилган ҳисобланади,

Шу сабабли, Муҳтарам Юртбошимиз мени ўз ҳимоянгизга олиб, ишончли кишиларингиз орқали озодликда юришимни назорат қилиб, шахсан қабулингизга киришимга рухсат беришингизни илтимос қиламан.

Сизга олдиндан миннатдорчилик билдириб,

ҳурмат билан… (имзо) Т.У.Шукуров

25.03.2020 йил

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Шаҳрисабздан мактуб…
  2. Шавкат Мирзиёевга шикоят: Эрксиз матбуот — тараққиётга ёв, тамаддунга ёт!
  3. Исмат Хушев билан юзма юз бугун жуда машҳур бу ҳақиқат — Аброр Мавлонов
  4. Гуллаётган Қашқадарё: АҲАД БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ — Лола Ўроқова
  5. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан
  6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов диққатига
  7. Президент девони бўлим бошлиғи уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Прокурорларнинг ҳоким бўлишини тўхтатиш керак!
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга келган танқидий хатлар…
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳтарам профессор Бўри Зиёмуҳамедовдан мактуб
  12. Ўзбекистон Президентига “Жарқўрғоннефт” корхонаси ишчи хизматчиларидан ариза
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.