Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони – 104 та. Яна бир бемор вафот этди…
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 104 нафарга етди

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.
Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.
Кеча берилган хабарда ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланганди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 104 нафарга етди. Яна бир бемор вафот этди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинган, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.
«Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Коронавирусдан иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинганди.
ССВ ахборот хизматининг хабарига кўра, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилган. Бу иккинчи ўлим ҳолатидир.
Кеча Наманганда коронавирусга учраган бемор миокард инфарктидан вафот этганди.