"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Алишер Нарзулло: Санобарнинг шеърлари…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Хотин-қизлар олами | 27/03/2020 02:01-     10895 марта ўқилди

Санобарнинг шеърлари …

Санобарнинг шеърларини ўқиётганимда ҳали Одам яралмасидан бурун тупроғи узра ўттиз тўққиз йил сурункасига ёққан қайғу ёмғири ҳақидаги ўйлар негадир хаёлимга келаверади. Ана шу аёвсиз ёғиб турган қайғу Ёмғири остида мунаввар Қуёшга интилаётган шоирани кўргандай бўламан.

У чинакамига ошиқ. Тириклик ва Ўлим , Ер билан Коинот, Рост билан Ёлғон, Оқ билан Қора… орасида ётган арзимас масофа – тириклик даштидан тинмай ўзини ахтараверади. Қаламидан жонбахш сатрлар баҳор ёмғиридай тўкилаверади, қуйилаверади…

Жилғаларга айланади ва ўзанига сиғмай кетади. Мен, ана шунда Санобар кўтарилган руҳий кенгликларни ўзимча тасаввур қиламан. “Тариқатдан, маърифатдан ҳам кўнглим қолди”, — дейди жуда баланд парвозлаганда у:

Тариқатлар чарчатди мени, Маърифатлар чарчатди мени…

Бу жунуний иқрорга ишонмай бўладими. Руҳи Ишқ билан оғриган шоиранинг шеърлари менга негадир Фуруғ Фаррухзодни эслатгандек бўлаверади. Эҳтимол, уларнинг ҳар иккиси ҳам ўта дардли, Ишқпараст бўлганлиги учундир. Фуруғнинг бошдан охир ишқий шеърлари бир қарашда сой тубида ётган харсанглардай вазмин кўринсада, ички бир шиддат билан ёзилганини ҳис этиб турасан. У ўта саркаш.

Санобарда эса, ажиб бир туркий орифона жўшқинлик бор. Унинг ёзганларини беихтиёр куйлашинг мумкин. “Май бўлким фақат,аҳли жунун нўш айласин”…

Бу, Санобар номли ошиқнинг шиори. У қандай ёзишни билади. Туйғулари, ҳиссиётлари анъанавий шеър қолипларига сиғмай қолганда, шеърнинг темир андозаларини бузади. Бу саркашлик унинг беғубор шеърларига ярашади. Унинг дил оғриқлари ўта самимий ва қайноқ.

Аллома Нажмиддин Комил ҳали ҳеч ким пайқамаган талаба қизнинг шеърларини суриштиради.

Дафтар ҳошияларида, китоб муқоваларида узуқ-юлуқ ёзилган шеърларни кўчириш ажойиб шоир Асқар Маҳкам чекига тушади. Бу ўзига хос мужда эди. Шундан сўнг, Санобар: “Мен ўн йиллар шеърдан узоқлашдим”, деб ёзади.

Мен бунга ишонгим келмайди. Аксинча, у шеър оламининг ичига янада чуқурроқ кирган.

Ошиқнинг ўн йиллик сукути камида саратонда момақалдироқ гумбирлашини эслатади. Бугун Санобар бири биридан жўшқин, бири биридан дардли шеърлари билан мухлислари кўнглига кириб бораяпти.

“Лисон ут тайр” номли беҳад гўзал достон ҳам битди. Энди унинг шеърларини сўраб мутолаа қиладиган аллома йўқ, оламдан ўтган.

Илк шеърларини сарғайган саҳифалардан оққа кўчирган котиб ҳам Рауф Парфи “Ниҳоят, ўлдиму, Сенга етдим…” деган Зотнинг ҳузурига кетган.

Санобар эса, йўлда. Ҳақ йўли узоқ ва машаққатли.

Унинг бу сафари ўзи учун ҳам, адабиётимиз учун ҳам хайрли бўлишига бир мухлиси сифатида мен жуда ҳам ишонаман.

Алишер Нарзулло,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Баҳор мушоираси: Ҳалима Худойбердиева…
  2. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  3. 27 март — истеъдодли шоира Фароғат Камолова туғилган кун…
  4. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида — Сенга тўйиб олайин осмон…
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  6. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…
  7. Сиз севган шоиралар — Ҳалима Худойбердиева: Ҳар кимни ўзимга пир қилмасман мен…
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (21-23)
  9. Янги номлар: Танишинг — жиззахлик истеъдодли ижодкор Гулноз Мамарасулова!
  10. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (28-29)
  11. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  12. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Ҳалима Аҳмад: Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.