"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Депутат Олим Сулаймонов: Бугун бир қанча оилалар ҳолидан хабар олдим…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Редакция почтасидан | 26/03/2020 22:49-     11016 марта ўқилди

Бутун дунёга офат бўлиб ёғилган коронавирус пандемиясига қарши бизнинг мамлакатимизда ҳам президентимиз Шавкат Миромонович бошчилигида кескин кураш олиб борилаяпти.

Рости, бу балойи азимга қарши халқимиз ҳамжиҳатлик билан курашга киришганлиги албатта кўнлимизни кўтаради, кучимизга куч қўшади. Бир ёмоннинг бир яхшиси бор деганидек, пандемия сабаб халқимизга хос меҳр-оқибат, бир-бирига беминнат кўмак бериш, бир-биридан хабар олиш каби эзгу фазилатлар янада яққол кўзга ташланяпти.

Мен Қибрай туман халқ депутати сифатида бу оғир кунларда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож тумандошларимизга баҳоли қудрат ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Бугун бир қанча ана шундай оилалар ҳолидан хабар олдим.

Кечга яқин республика ёзувчиларининг муқаддас маскани “Дўрмон” ижод уйига халқимизнинг севимли шоири Амир Худойберди истиқомат қилаётган коттежга қадам ранжида қилдим. Шоир билан бугунги синовли кунлар ҳақида самимий суҳбатлашдим.

Амир ака “Таҳаммул” номли сайланма китобларини дастхат ёзиб тақдим қилдилар. Рости бу мен учун унутилмас воқеа бўлди. “Халқимиздаги ҳамжиҳатлик, якдилликни кўриб бу балойи азимни тез кунларда енгишимизга ишонаман, дейди шоир, Сиз каби элпарвар инсонлар борлигига шукур. Элга хизмат қилиб асло чарчаманг”.

Таниқли шоир Амир Худойбердининг бу самимий гаплари мени руҳлантирди, кучимга куч қўшди.

”Биз буюк халқнинг фарзандлари эканлигимзни унутмаслигимиз керак”, дейди шоир хайрлашаётиб. Бугунги кун мен учун энг мазмунли кун бўлди.

Хурмат билан

Кибрай тумани Халк Депутати

Олим Сулайманов,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шавкат Мирзиёевга шикоят: Эрксиз матбуот — тараққиётга ёв, тамаддунга ёт!
  2. Исмат Хушев билан юзма юз бугун жуда машҳур бу ҳақиқат — Аброр Мавлонов
  3. Гуллаётган Қашқадарё: АҲАД БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ — Лола Ўроқова
  4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов диққатига
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…
  6. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳтарам профессор Бўри Зиёмуҳамедовдан мактуб
  7. Ўзбекистон Президентига “Жарқўрғоннефт” корхонаси ишчи хизматчиларидан ариза
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга прокурор Фарҳод Шаймановдан
  9. Амир Худойбердиев: Баҳор майсаларни уйғотар аста, Уйғонар табиат, ҳатто жамият.
  10. Депутат Олим Сулаймонов: Пандемеяни енгишда бир тану, бир жон бўлайлик!
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Карантиндан омон чиқайлик
  12. Президент атрофига ҳалол ва покиза, ёш ва тоза кучларни жамлаш керак!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.