"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

gulistonjurnali.uz — КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Хотин-қизлар олами | 21/03/2020 10:23-     11482 марта ўқилди

КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС

КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС

Табиатнинг ёрқин рангларини ўзида жилолантириб, кўрган кўзларни яшнатадиган атласни ардоқлаб киймайдиган, жавонида камида битта атлас кўйлаги бўлмаган ўзбек аёли борми!? Атласнинг номиёқ кўнгилга ранг-баранглик, байрамона кайфият беради. Шунинг учун атлас кўйлакни эъзозлаб, тўй-ҳашамларда, тантаналарда киямиз. У ҳақда қўшиқлар куйлаймиз: «Атлас кўйлак обермасанг, ёрим демасман», дея.

Асли аёл яралишдан гўзалликка, чиройли кўринишга мойил. Бироқ ҳар бир аёл ¬алоҳида бўлгани учун ҳар бирининг ўзига хос ёқтирган, малоҳатини очадиган ранги бўлади. Бироқ уйҚунлашган ранглар йиҚиндиси — атлас ҳар бир аёлга ярашади. Ўар бир соҳа бўйича ўзининг билимдони, ўз одами сўзлагани маъқул. Атлас матосининг миллий ўзлигимиз негизида тутган ўрни, тарихи, аҳамияти ҳақида Тошкент давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Холида Комилова билан суҳбатлашдик. 

— Холида опа, сиз бир неча йиллардан буён ¬атлас матоси устида самарали ишлаб келасиз. Нега айнан атласни танлагансиз?

— Атласни яхши кўрмайдиган аёл борми? Мен бу ўринда ўзбек аёлларини назарда тутмаяпман. Ўозирги кунда атласни жаҳон аёллари ҳам яхши билишади, севиб кийишади. Мен, асосан, хонатласни яхши кўраман. Хонатлас арқоҚи ҳам, ўриши ҳам ипакдан тўқиладиган атлас тури. Шунинг учун хонатлас сара ва қимматбаҳо бўлган.

 — Сара бўлгани учун хонатлас номини олганми?

— Хонатлас дейилишининг бир нечта сабаблари ва бу ҳақда бир қанча ривоятлар бор. Бир томондан хон¬атлас деганда, фақат хонларнинг оиласидаги аёллар кийган, деган тушунча ҳам бор. Иккинчидан, ¬матоларнинг ичида энг юқори турадиган, энг кўп меҳнат талаб қиладиган, энг чиройли, энг гўзал мато бўлганлиги учун хонатлас деб аташган.

Хонатлас — миллий маданиятимизнинг намунаси, белгиси деса ҳам бўлади. Чунки хонатлас фақат ўзбекистонда яратилади. Ғўшни мамлакатларда ҳам атласдўзлар бор. Лекин атласнинг тарихи ҳам, такомили ҳам, бугуни ҳам бизнинг юртимиз билан -боҚлиқ. Эътибор қилганмисиз, табиатда етти ранг бор, дейишади. Хонатласда эса саккизтагача ранг ишлатилади. ўз вақтида хонатласга ишлатиладиган рангларнинг ҳаммаси табиий ўсимликлардан олинган. Кейинчалик, миллий ўзлигимизни астойдил йўқотишга киришилган даврларда хонатлас тўқилмай, технологиялар ҳам ишлатилмай қўйган. Кўп меҳнат эвазига, қиммат мато тўқилса, ҳеч ким ¬киймаса, ускуналар секин йиҚиштирилиб, четга суриб қўйилган. Афсуски, табиий ранг тайёрлаш технологияси ҳам унутилган. Ўозир қайта тиклаш ишлари олиб борилиб, анча натижаларга ҳам эришилди.

— Шахсий ишларингизда оригиналликка қандай эришасиз? 

— Бизнинг асосий ишимиз «Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти дизайнерлари билан яратилади. Мустақиллик йилларига келиб миллий ўзлигимизга эътибор кучайгач, биз ҳам ишни миллий -матоларимизни тиклаш, улар асосида замонавий либослар яратишдан бошладик. Бугунга келиб, хонатласнинг дунё миқёсида ўрни бор. Хонатлас кийиб Европами, Осиёми бирор мамлакатга борсангиз, «ўзбекмисиз?» деб сўрашади, ёки ўзаро «ўзбек, ўзбек» деб шивирлашади. Биз турли фестиваллар, учрашувлар, конференциялар ўтказамиз. Институтимизда етти йил олдин биринчи марта «Хонатлас куни»ни ўтказдик. Бу кичкина тадбир эди. ўша куни институт ходимлари, аёллари, талаба қизлар хонатлас кийиб келишди. Кутилмаганда жуда катта байрамга айланиб кетди. Ёш қизларимиз кўйлак, ¬костюм, чопон, кимдир шарф боҚлаб келди, лекин ҳамманинг кийимида атлас бор эди. ўша йилдан бери бу тадбиримиз севимли бўлиб қолди. Айниқса, ёшлар бу кунга алоҳида тайёрланишади. Энди усталар эски хонатласларнинг ранг-бўёқ, нақшларини тиклашяпти. Шунингдек, хонатласнинг янги турларини ҳам ишлаб чиқишди. Демак, хонатлас ¬бизнинг асосий либосимиз, миллий маданиятимизга бўлган муносабатимиз.

— Демак, хонатласга муносабат кескин ўзгаришига эришилди?!  

— Албатта. Унга муносабат бугун бошқача. Ўамиша талабаларимга хонатлас билан эҳтиёт бўлиб ишлашни, етти эмас, ўн ўлчаб бир кесишни таъкидлайман. Хонатласдан либос яратганда алоҳида ҳурмат билан қараш керак. Шунинг учун хонатлас тадбирларида ушбу матога етарли даражада эътибор қаратилганини алоҳида кўриб чиқамиз. Ўозир замонавий шимлар ёки қанақадир тушуниб бўлмайдиган, кийимга ўхшамайдиган нарсалар тикиб кийишяпти. Биз тадбирларимизда, кўча-кўйда бунга йўл қўймаймиз. Ўар бир миллий унсурга ҳурмат билан қарашимиз керак. Нафақат хонатлас, дўппилар, чопон, нимчалар, адрас, беқасам… Ўар бир нарса, дарахт ҳам, гул ҳам эътибор билан яшнайди. Миллийлигимизга қанча кўп эътибор қаратсак, четдан кириб келаётган тор, кўримсиз, бичими миллий менталитетимизга ёт бўлган кийимларга талаб шунча камаяди. Асосий мақсадимиз, ёшларимиз дидини ва миллий маданиятини, маънавиятини шакллантириш. Ёшлар эргашувчан бўлади. Замонавий технологиялар орқали бошқа давлатларнинг тараққиётини, ўзига хос томонларини ўрганиш яхши. Бироқ ёшларнинг «оммавий маданият»ни тараққиёт деб тушунишларига йўл қўёлмаймиз. Шунинг учун болалардан тортиб талабаларгача мода ҳафталиклари, фестивалларини ўтказамиз. Бунда нафақат дизайнерлар, балки қизиқувчилар ҳам иштирок этиши мумкин. Бу ҳам ёшларимиз диди, дунёқарашини шакллантиришга, маданиятимизга, тарихимизга ҳурматни шакл¬лантиради. Чунки либосларни яратганда талабаларимиз, албатта, тарихга мурожаат қилишади.

— Бу йил ҳам хонатлас кунини ўтказасизми? Ғамров доираси қандай бўлади?

— Юқорида таъкидлаганимдек, бу йил ҳам май ойининг охирларида хонатлас кунини ўтказамиз. Тайёргарлик бошлаб юборилган. Бу ерда ёш дизайнерлар, малакали модельерлар, ҳаваскорлар бемалол иштирок этиши мумкин. Мақсадимиз ёшларга миллий кийимларимизнинг устунлигини англатиш. ўзингиз биласиз, ҳар йили миллий либос фестивали бўлиб ўтади. Миллий либос фестивалига асосан чет элликлар келади. Бизнинг Қояларимизни олиб, ўзида ишлатади. Бироз вақт ўтганидан кейин Милан, Париж, Нью-Йорк мода ҳафталикларида бизнинг бичимлар, матолар, қайсидир элементларимиз саҳнада кўринади. Демак, биз мана шу йўналишда ўзимизнинг миллий, анъанавий кийимимиз билан жаҳон мода подиумига чиқдик. Бачканалик, нотўҚри йўналишдан четланиб, ўзимизнинг менталитетимизга зид бўлмаган кийимларни яратяпмиз. ўша фестивал ёшларимиз ва дизайнерларимизга ёқади. Ўозир «Хонатлас куни»ни қизларимиз орзиқиб кутишяпти, тайёргарлик кўриш¬япти. ўртоқлари, танишларини жалб қилишмоқда. Бошқа ўқув юртлари, вилоятлардан ҳам қизиқувчилар келишади.

— Республикамиз миқёсида ўтказиладиган йирик тадбирларда сизнинг ишларингизни кўп кузатамиз.

— Саккиз йилдан бери барча давлат тадбирларида, эстрада-концерт билан боҚлиқ томошаларда ¬дизайнер сифатида фаолият юритаман. Бу жуда масъулиятли иш. Чунки бир тадбирнинг бошқасидан моҳиятан, мазмунан фарқи бор. Тадбир олдидан режиссёр билан ҳар бир чиқишга, саҳнага, кўринишга мос либосларни ишлаб чиқамиз. Бу, албатта, машаққатли иш. Бу борада дизайнер шогирдларим, ҳамкасбларим билан бирга ишлаймиз. Машаққатли ишнинг ҳосилини кўриш завқли бўлади.

— Хонатласнинг нақши ҳақида гапирсангиз? Нега айнан шу шакл танланган?

— Хонатласнинг турли нақшлари бор. Ўар бир нақш ўз маъносига эга. Ғадимда ота-боболаримиз одамларнинг, ҳайвонларнинг расмларини либосларда ишлатмаган. Шунинг учун гуллар, ўсимликлар, геометрик шакллар ¬либосбоп матоларда кўп ишлатилган. Хонатласга келсак, бу хусусда ҳам турли қарашлар бор. Ғалампиргулли, бодомчали, айлана, шахмат шаклли нусхаларнинг ҳар бири ўз тарихи, мазмунига эга. Кўпроқ камалак ва олов хонатласнинг асоси дейишади.

— Атлас, адрас, беқасам сингари матолар бир-бирига яқин ва айни пайтда фарқли ҳам. Хонатласнинг алоҳидалиги нимада?

— Рассом олдин нақшни яратади, танда ипига рангларни тушириб чиқади, ҳар битта белгиланган жойни бўяб чиқиш керак. Ўозир хонатлас технологияси бўйича адраслар ҳам яратилмоқда. Хонатласдан адраснинг фарқи шундаки, ҳам шойи, ҳам пахта аралаш ип ишлатилади. Хонатлас эса тоза ипакдан тўқилади. Ипак толасининг даволовчи хусусияти ҳам бор ¬дейишади. Ибн Сино асарларида юрак, бўқоқ, астма, тери касалликларини даволаш учун ипак, шойи матоларидан кийим кийиш керак дейилган. Ғолаверса, ипак айнан бизнинг иқлимимизга мос матодир.

— Кўйлак учун атлас танлаётганда қандай тамойилларга таяниш лозим?

— Кўйлак учун атлас талабгорнинг диди ва яратиладиган кийим бичимига қараб танланади. Масалан, хонатласдан оддий кўкрак бурма кўйлакка майда тароқли, ёрқин рангли мато мос тушади. Ўозир замонавий қизларимиз атлас чопон кийишяпти. Унга йирик гуллиси кўпроқ ярашади. Рангларни танлаганда кимдир ёрқин, ¬кимдир кўзга ташланмайдиган рангларни танлайди. Ўозир атласнинг ¬турли ранглари ¬мавжуд, танлашга кенг имкон бор.

— Атласни замонавий аёл-қизлар нега танлаши кераклиги ҳақида тавсияларингиз…

— «Хонатлас куни»ни ўтказиб бўлгач, фикрлар билан кўпроқ қизиқаман. Ғизлар бувижонларининг сандиҚидаги кўҳна хонатласларни сўраб олишар экан. Онахонлар ҳам набира қизларининг атласга қизиқишларидан қувонишади. Ғизларимиз турмушга чиқишдан олдин сарполар тайёрлашади. ўша сарполарда, албатта, атлас, адрас бор. Ғизлар сарполардаги хонатласларига бичим излаб келишади. Тавсиялар сўрашади. Демак, биз мақсадимизнинг бир қисмига эришдик. Атлас кийгандан кейин соч турмаклари, пардози, ¬тақинчоқларини ҳам шунга уй Қунлаштиришади. Демак, қалбларида миллий Қурур уйҚонади. Бирор миллатнинг миллий кийимини кўрмоқчи бўлсак, албатта, этнографиясига мурожаат қиламиз. Шунда аҳамият бердикки, кўпгина миллатларнинг миллий кийимлари ривожланмаган, такомиллашмаган. Ғадимда қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Шунинг учун фақат китоблардан, альбомлардан, музейлардан топиш мумкин. Бизнинг миллий кийимларимиз эса узлуксиз ривожланишда. Чет элликлар бизнинг шу томонимизга ҳавас қилади. Миллийлик замонавийлик билан уйҚунлашиб, -такомиллашиб бораверади.

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Хонатласга бўлган меҳримни янада оширдингиз. Ғўшиқларда куйланган «Кўзларни қувнатган» атласни элимизга суюмли қилишдаги ишларингиз кўламли ва давомли бўлсин.

Нигина ҒУЛОМОВА суҳбатлашди

http://www.gulistonjurnali.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зомин ва Зарбдор туман аҳолиси билан учрашди
  2. Ижодкор ўзбек қизи “Очиқ Евроосиё” халқаро танлови ғолиблари сафидан жой олди
  3. Табриклаймиз! — ​Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​
  4. Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам — Хабар.ўз
  5. “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини олган ўн олти нафар Қаҳрамон аёл — ЎзА
  6. Салом бериб бобо Қуёшга, зиёрат этамиз Қашқадарёни!
  7. Дурдона Раҳимова: Чекловлардан ваҳимага тушмаслик керак — ЎзА
  8. Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат — ЎзА
  9. Гулзамон: Қариндошларим ичида тўртта ҳарбий, битта милиция ходими бор…
  10. Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон — ЎзА
  11. Отарчимисан ё сиёсатчи? (Юлдузнинг саҳнадаги янги қилиқлари ҳақида)
  12. “Паррандасаноат” уюшмасининг ходимлари нега кўчада қолишди?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.