"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хамроқул Асқар НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ Дўстим Исмат Хушевга

Адабиёт, Муаллиф ҳақида, Муҳаррир танлови | 21/03/2020 09:36-     13709 марта ўқилди

Хамроқул Асқар
НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ
Дўстим Исмат Хушевга
“Дунё ўзбеклари” айлади ишғол,
Дилларни қитъалар, уммонлар оша.
Исмат Хушевни ҳам эслашар хушҳол,
Ватан фурқатлари ўзга яраша.
То, ҳаёт бор экан инсон зотига,
Сув билан ҳаводай зарур ҳақиқат.
Аччиқ қамчи урмай даврон отига –
Англасак бўлгани надур тариқат!
Хотинни алдама, болангни тинч қўй.,
Мўъжаз рўзғорингнинг бўлгайсан шоҳи.
Гоҳида Самарқанд, Торонтада тўй,
Улгурмай қоласан кечикиб гоҳи…
Сени унутганни унутгин сен ҳам,
Душманинг тушига кирма беташриф.
Қаерда дили шод, озоддир одам –
Ўшал маскан Макка, Қуддиси шариф.
Момом дуосини эслайман ҳануз,
Инсоф берсин., дерди азиз шоҳларга.
Таомни бузгайдир гоҳо чимдим туз,
Тўқлар қулоқ солмас оҳу воҳларга.
Душман орттирма., деб айтарди отам,
Дуолар айлагач нон – туз ҳақига.
Истиқлолдан сўнг озод бўлса ҳам,
Душман камаймади ўзбек халқига?!
Буғдой донасидай сочилиб гирён,
Турон фарзандлари кезади жаҳон.
Бир тараф Россия, Америка бир ён,
Яна қул қилмоққа интилар ҳар он.
Кимнинг ҳақи бўлса бир кун узармиз,
Токи, жонимиздан бўлгунча жудо.
Ташқи душман билан сулҳ ҳам тузармиз,
Ички душманлардан асрасин Худо!
Эски йил кетгиси келмай турипти,
Иши чала қолган бозорчи каби.
Шоиринг оқидан яна урипти –
Хонавайрон бўлган янги бой каби.
Дунё ўзбеклари меҳрга маҳтал,
Эзгулик элчиси бўлсин сайтларинг.
Ҳамиша битганинг шеър ила ғазал,
Муҳаббатга ошно бўлсин байтларинг…

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Менинг шеърларимни севибсан, Исмат. Шеърларим номидан сенга кўп раҳмат! (1)
  2. Бош муҳаррир И.Хушевга Ҳамроқул Асқардан шеър
  3. Аҳли Расул Муҳаммад: ИСМАТ ХУШЕВ МОНОЛОГИ
  4. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  5. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  6. Карим Баҳриев: Сабр косасининг синиқлари…
  7. Умид Холлиев: УСТА ВА МАРГАРИТА ЁХУД ТИЛСИМЛАНГАН МОХИЯТ
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  9. Ислом Холбой: ТУЗОҚ (Роман) 6-ҚИСМ – Жинни эмасман, улар жинни қилдилар!
  10. Ўзбекистонда 22 йил «исталмаган шахс» бўлган халқ шоираси вафот этди
  11. Хамроқул АСҚАР: ТИЛАКЛАР (Президент маслаҳатчиси рутбасига номзод Исмат Хушевга)
  12. Норман Я Балстоннинг журналист И.Хушев ҳақидаги фикрларини ўқиб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.