Бош муҳаррир И.Хушевга: «Дунё ўзбеклари»нинг Ўзбекистонда ўз ўрни бор…
Ассалом алайкум «Дунё Узбеклари» халкаро интернет нашрининг азиз укувчилари ва мухтарам бош мухаррири Исмат ака.
Сизнинг Шимолий Американинг сулим шахри Торонто шахридан олиб бораётган дастурларингизга хам ман икки йилдан ошди, бу вакт оралигида сиз ва ижодий жамоангиз, «Дунё Узбеклари» халкаро интернет нашри кандай ишларни амалга ошириб келмокда ва кандай ютукларга эришди?
Уйлайманки янги Узбекистонга хамоханг, параллел равишда Узбекистон ижтимоий сиёсий хаётида ва Узбек халки калбида «Дунё Узбеклари» нинг урни ва интернет нашр олиб чикаётган турли хил ранг баранг туркум макола ва мавзулар, айни халкимиз калбида чукиб ётган огрикли ва ечимини кутаётган саволларга жавоб излаш учун бир минбар булиб хизмат килаётгани бугун сир эмас.
«Дунё Узбеклари» нинг самарали мехнати туфайли, канчадан-канча ватандошларимизнинг бошига тушган нохакликларнинг олди олинди, жамиятдан чеккага суриб куйилган Узбек адабиёттининг азим чинорлари, давлат ва жамоат арбоблари, журналистлар умуман куплаб устозлар ва оддий инсонларнинг хаётга буган ишончи ортди ва улар бугун жамиятимизда узларининг урнини топиб, халкимиз ичига сингиб бораябди десам муболага килмаган буламан.
Мен «Дунё Узбеклари» нинг Узбекистон ичкарисидаги ва ташкаридаги ватандошларимизнинг олдида нуфузи ортиб боришига ва айникса Узбекистон зиёлилари орасида хам уз холислиги ва ахборот сифати борасида хар доим уз урнини саклаб колишини тилаб коламан.
Эътиборингиз учун рахмат
сизларга хурмат билан
Аброр Мавлонов
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ