Таниқли олим, адиб ва суфий А.Хоразмий – 72 ёшда
Таниқли олим, адиб ва суфий А.Хоразмий – 72 ёшда
2020 йил 20-мартда, падари бузругворимиз, таниқли олим, адиб ва суфий Ахмад ҳожи Хоразмий, тинимсиз ибодат ва ижодда, ўзининг муборак 72 ёшига тўлдилар.
Адамиз: “Янги йил (1-январь) нинг биронта динга алоқаси йўқ. Насронийларнинг Исо алейҳиссалом мавлуди билан боғлиқ байрамлари, 25-декабрь ва 7-январь ҳисобланади”, — дердилар ва ўша кунлари Инжили шарифни ва Қурони каримнинг “Кофирун” сурасини ўқиб, Исо алейҳиссалом ҳаққига дуолар ўқийдилар.
Ҳар доим, янги йилни кутишда, бизнинг илтимосимизга асосан, янги йил дастурхони атрофида биз билан бирров суратга тушардилар-да, ўзлари ихтиро қилган традицияга амал қилишга киришадилар.
Адамизнинг янги йил кутиш традициялари шуки, ҳар доим 31-декабь, кечаси соат 11 ларда, ғусул қилиб, “ўтаётган йилда билиб-билмай қилган катта-кичик гуноҳларимизни кечиргайсан”, — деб истиғфор намозини ўқийдилар.
Янги йил киришидан 10-15 минут олдин Қуръон ўқишга тушиб кетадилар ва янги йил кириб, 15-20 минут ўтгинуча, бошини кўтармай Қуръон ўқийдилар ва узоқ дуои хайрлар қиладилар.
Шундан кейин, янги йилга омон ўтгани учун, шукрона намозини ўқиб, янги йил дастурхони атрофига келиб, биз билан танавул қиладилар (сурат-1).
Ҳар бозор куни Инжил шарифни ўқиб, Мусо алейҳиссалом ва Исо алейҳиссаломлар ва Инжилнинг Насронийликка асос солинган 27 та рисоласининг муаллифлари бўлмиш, Исо алейҳиссаломнинг Ҳаворийлари рухи покларига дуо қиладилар.
Адамизнинг Қуръони карим қатори Инжили шарифгада эътиқодли бўлгани учун бўлса керак, йирик Туркман адиби А.Нурмаммедовнинг адамизнинг Пайғамбар (63) ёшига аталган ва ашула сифатида куйланаётган шеърида:
Бир қўлида Қуръон, бирида Инжил,
Одамлар илминга ҳайрон Хоразмий.
Ислом сен учун буюк бир Ходий,
Пайғамбар ёш сенга қутлуғ Хоразмий!
каби мисралар ҳам бор эди.
Адамиз тасаввуф илми бўйича ҳам узоқ йиллардан буён тадқиқотлар олиб борадилар ва ибодатлар қиладилар. Булар натижасида ўтган йили бир неча тилларда: “Илмий тасаввуф (суфийлик) ҳақида” номли катта мақола эълон қилдилар.
Бу мақолада тасаввуф олимлари асосан 2 гурухга — сунний ва илмий тасаввуф намаёндаларига бўлинади ва биринчи бўлиб: “Тасаввуф дин эмас, Аллоҳни севиш илми”, — деган назария олдинга сурилади ва бу назария Қуръон ва Ҳадис илми асосида ўз исботини топади.
Шу боис бўлса керак, бу мақола ва назария, Ислом ва тасаввуф олимлари орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Ва алал-оқибат, айниқса, илмий тасаввуф олимлари томонидан бу назария маъқулланади.
Натижада адамиз ҳалқаро миқёсда “шайх Хоразмий” сифатида тан олиниб, суфийларнинг ҳалқаро йиғинларида, дунёга танилган бошқа шайхлар қатори (сурат-2) иштирок қилиб, “Илмий тасаввуф (суфийлик) ҳақида” мавзусида инглиз тилида маърузалар ўқий бошлади.
Адамиз, шунча жабр чекишларига қарамай, биосфера экологияси, коррупция ва қуролланишга қарши кураш борасида ҳам танилган ва толмас курашчи ҳисобланади.
Ўтган йили унинг ўзбек, рус, инглиз тилларига дохил бир неча тилларда: “Дунё олимларига ва барча тинчликсевар инсониятга мурожат”и, нафақат турли интернет саҳифаларида ва шунингдек Лондондаги нуфузли “Hertfordshire Press” нашриётида ҳам чоп қилинди.
Бунда адамиз дунё олимларини инсониятга қарши қаратилган ҳар қандай (айниқса оммавий қирғин) қуролларни яратишга ёки такомиллаштиришга қарши туришга чақирган.
Агрохимикатларнинг секин таъсир қилувчи химиявий қуроллар сирасига киришини таъкидлаб, уларнинг экологик муаммоларини илмий асосда исбот қилган.
АҚШ ва Россия раҳбарларининг: “Қуроллар балансини сақлаш – тинчлик кафолатидир”, — деганлари хато эканини, аксинча, тинчлик кафолати бу қуролсизланиш эканини кўрсатган.
Бу мурожатни, ҳатто инсон ҳуқуқлари Европа Суди орқали ҳам кўп мамлакатларга етказишга муваффақ бўлди (сурат-3).
Унга қатор таниқли олимлар, давлат раҳбарлари, ҳатто АҚШ админстрациясидан ҳам муносабатлар билдирилди.
*
Тўғри келиб қолганида айтсак, адамиз бундан чорак асрдан кўпроқ илгари ҳам, Туркмакнистон марказий матбуоти (Watan) да “Ал-Хоразмий изидан” деб мадҳ этилиб, ҳалқаро миқёсда, давлат раҳбарларининг назарига тушганди.
Watan газетасида, ўша даврдаги Туркманистон президенти Сапармирод Туркманбоши (Ниёзов) нинг адамиз ҳақида айтган сурат-4): …у ҳақда ўйланаман: ўзининг илмий ишлари билан Ўзбекистон илмида янги йўналиш очган, қишлоқ хўжалиги бўйича энг ёш фан доктори, ҳар хил бюрократик тўсиқларни уч марта рухдан тушмасдан енгиб ўтган, бу пўлат иродали, 23 миллионлик ҳалқнинг ичидан чиққан ягона олим бор. У ҳам – туркман йигити Ахмад Хоразмийдир!” – деган сўзлари Ўзбекистон Ҳукумати (И.Каримов) ни жунбушга келтирганди.
*
Шу билан бирга адамиз, танланган асарларининг 12 Б томи (иккинчи китоби) ва 18 В томи (учинчи китоби) ни ёзиб нашр килдирди. Ва шунингдек, танланган асарларининг тўлдирилган ва қайта ишланган 1 А, 1 Б, 16 томларини нашрга таёрлади.
Шундай қилиб, адамизнинг тинимсиз меҳнати эвазига 2020 йилда танланган асарларининг 4 томи тўлдирилиб, 2 томи янги ёзилиб, улар 6 та томдан иборат бўлиб нашрдан чиқди (сурат-5), ва танланган асарларининг умумий сони 25 томга етди.
Агар адамизга қудратли Аллоҳ куч-қувват ва узоқ умр берса, адамиз ўзининг 80-йиллик юбилейини, танланган асарлари сонини 50 томдан ошириб нишонлашларига ҳеч шубҳа йўқ.
Адамиздан: “20 томдан иборат танланган асарларингиз қандай қилиб, вақт ўтган сари (йилдан-йилга) салкам 3 марта кўпайиб, 50 том (китоб) дан ошиши мумкин?”, — деб сўрадик. Адамизнинг жавоби эса шундай бўлди:
—Танланган асарларимнинг 1, 12, 13, 14, 15, 17, 18, 20 томлари каби бир тоифалари менинг ҳаёт-фаолиятим билан боғлиқ ҳолда Аллоҳнинг берган умри ва имконияти асосида давом қилиб, кўпайиб боради.
Танланган асарларимнинг 4, 7, 10, 16 ва бошқалар каби тоифалари турли даражада қисқартириб нашр қилинган. У томлар қайта ишлаб, тўлдириб, қайта нашр қилинганда уларнинг ҳажми 2-3, ҳатто 4 марта ошади (кўпаяди).
Бошқа сўз билан айтадиган бўлсам, танланган асарларимни нашр қилганда ўзига хос, мажбурий шошма-шошарликка ҳам йўл қўйилди. Бу эса менинг саломатлигим ва мўйсафид ёшим билан ҳам боғлиқ бўлди.
Аллоҳнинг берган имконияти асосида энди у асарлар қайта ишланиб, тўлдирилиб (худдий қорамоллар аввал тез-тез ўтларни еб кейин кавш қайтариб уни ҳазм қилганига ўхшаб) нашр қилинаяпти (иқтибос тугади).
Адамиз, офиси Лондонда жойлашган Ҳалқаро Евросиё ижодкорлар уюшмаси аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб бораяптилар.
Унинг 2019 йилда ўзбек, рус, инглиз тилларида “Мазлум олимдан золим ватанга саволлар” номли, ҳар бир қатори ўртача 9-10 сўздан иборат бўлган, 50 куплетдан ортиқ шеърини нашр қилди ва у ўқувчилар томонидан ҳайрат билан қаршиланди.
Шеъриятимиз классиклари бўлмиш Навои, Огохий ва Фироғий ғазалларига ўхшаб кетадиган бу шеърига ўзи мусиқа басталаб, 72 ёшида, тор чалиб куйлаётгани (сурат-6), янабир бир таҳсинга лойиқ.
Адамизнинг ўзи камбағал бўлишига қарамай, турли хил мамлакатлардаги оғир касалликларга чалинган ва ёрдамга муҳтож болаларга қилаётган саҳоватлари (сурат-7) ҳам таҳсинга лойиқдир.
Деярли ҳар бир куни, илм-фан, адабиёт, тасаввуф ва ҳалқ учун фойдали бўлган падари бузругворимизга буюк Аллоҳдан сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилаймиз.
Нигора (Туркманистон), Нодира, Ойбек, Насиба (Ўзбекистон), Улуғбек ва Муҳаммад (Буюк Британия) Хоразмийлар
Қараб турсам, мендан бошқа ҳамма: П.Қаландаров, О.Орипов, А.Саттаров каби профессор — олимлар, Б Маликов, С.Хўжаниёзова каби Давлат арбоблари, Р.Хасан, Н.Имомова, Н.Зокиров, М.Фарғоний, Х.Бобожон каби таниқли журналистлар, М.Тожибаева, Д.Исхакова каби жасоратли ҳуқуқ ҳимоячилари ва яна кўплаган одамлар домлани қутлабди 72 ёшлари билан.
Биз ҳам профессор Хоразмийнинг дунёвий ва диний ижодининг мухлисимиз. Биз ҳам Хоразмий домлани муборак 72 ёши ва Наврўзи Олам билан қутлаймиз.
Биз ҳам домланинг диний ва дунёвий ижодининг мухлисимиз, муборак бўлсин Хоразмий акамизга 72 ёш!
«Дунё олимларига ва тинчиликсевар инсониятга мурожат»и, ва «Илмий тасаввуф (суфийлик) ҳақида» каби дунёвий ва диний ижодига Аллоҳ баракот берсин.
Бу мақолани ўқиб менга бир фикр келди: Бугун муборак Жума куни, домла 72 ёшга тўлибди. Бунда ҳам бир ҳикмат йўқмикан?!
Ахир, тасаввуфда «Чўпни кўрсанг ҳоли кўрма», — деган ташбех бекорга айтимагандир.
Бу мақолани ўқиб беихтиёр «Машаллаҳ!» деб юборади одам.
Мақолада айтилганидай Худо домлага 80 ёш берса, асар(китоб)лар ададини 50 томдан ошириб, бемалол Генниснинг рекордлар китобига кирса керак.
Шундай олимларни мухожир қилган Ватан (тўғрироғи Каримов) нонкўр эмасми?!
Хурматли домлани тугилган кунлари билан чин калбдан табрикалайман!. Умрлари узок булсин, болаларининг бахтларини курсинлар. Домланинг диний интилишларида «олтин уртада» булишларини тилайман. Пайгамбаримиз динда уртача булиш яхшилигини айтганлар. Аллох кимнидир эътикодига, ишига караб тугри йулга бошлайди, кимнидир эътикодига, ишига караб адаштиради. Энг тугри йул Мухаммад Салоллоху алайху вассалом йулидир. Энг емон йул— бошка жойдан олиб хакикий исломга кушиш, кушиш эса янгилик (бидъа), бидъа эса дузах утига олиб келади.
Домла Хоразмийни таваллуд куни билан қутлаймиз. Шу ёшда ҳам самарали ишлашига қоилмиз домланинг. Менда Туркманистон Президентининг ёзганлари жуда катта таъсурот қолдирди.
Исмат акам бу мақолани нашр қилиб «Тош билан урганни — ош билан ур!» қилибди.