"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хорижий тилларда ижод қиладиган ўзбекларни биласизми? Улар кимлар?

Демократия сабоқлари, Муносабат, Редакция почтасидан | 17/03/2020 11:12-     10897 марта ўқилди

Йигирма олтинчи февраль, Лас Вегасда, бир Ўзбек одами билан учирашиб қолдим. Кино ва санъат соҳасида гаплашар эканмиз, мен унга Отабек Маҳкамовни ютубдаги видосини телефонимда очиб кўрсатдим.

Ушбу кўрсатувда Отабек Голливуд машҳурлари ҳақида гапиради. Жумладан у Муҳамад Алини юлдузи нима учун деворда ва бошқалари оёқ остида, ва нима учун баъзи юлдузларда исим ёзилмаганлигини тушунтириб беради. Ва кўрсатув охирида ўз исмини бир бўш юлдуз устида ёзилишини ният қилади.

Мен телефонни ёпдимда, бу одамга қараб, “Келажакда Отабек Маҳкамовини юлдузини Лос Анжелда кўрамиз,” дедим.

Бу одам қаддини ростлади. “Бу бўш гап. Бунақа одам ўзбеклардан юз йилдаям чиқмайди. Дунёда етти милярд одам турганда унга йўл бўлсин.”

“Ўзингиз ололасизми? Унда сиз олинг.”

“Мени қўлимдан келади. Лекин менга бунақа юлдузлар бир тийинга қиммат.”

“Ажойиб одам экансиз. Сизга лозим бўлмаса. Отабекни юлдуз олишига бахиллик қилишингизга бало борми? Каллангиз қоришиб кетганга ўхшайди. Бир қараса олиш қийин дейсиз. Яна бир қараса, кераксиз бир нарса дейсиз.”

“Сиз менинг фикримни капатироват қилаяпсиз. Гапни олиб қочаяпсиз.”

“Гапни мен эмас сиз олиб қочаяпсиз. Нима деганингизни тушунаяпсизми? Гапингизни эслайоласизми ёки олтин балиққа ўхшаб уч секундлик хотирангиз борми?”

Бу одамнинг юзлари қизариб, менинг кўзларимга тик қаради. Сўнгра қалтираган қўлларини муштга айлантириб, менга ҳужум қилишга тайёр кўринди. “Мен сизни бир яхши одам деб ўйлагандим. Лекин сиз заҳарли илон экансиз. Чаёнга яқинлашма сени чақади деганлари мана шу да.”

Мен ҳам ундан пастга тушмасликка ва ўзимни ҳимоя қилишга тайёрланиб бошладим. «Ҳужум қилса қилсин. Ўзимни ҳимоя қиламан. Қонга беланиб полицияга борганимизда, менга у биринчи ҳужум қилди деб айтаман,» деб хаёлимдан кечирдим.

“Аввалан бор, сиз мени мутлақо тушунмадингиз. Яна сиз қуруқ гавдангизга ишонадиган хомкалласиз. Гап мен ва сиз ҳақингизда эмас. Сизнинг ватандошингиз Отабек ва унинг Голливуд юлдузини олиш учин қилаётган ғайрат шижоатлари, орзу умидлари ҳақида кетаяпти. Сиз эса уни меҳнатини назар писанд қилмаяпсиз.”

“Мен сени ҳам, Отабекни ҳам лойдан ясайман.” Бу одам энди сенсирашга ўтиб кетди.

“Сиз пўккасиз. Каллангиз кади (қовоқ) нинг ичидай пустой. Миянгизни ичини чалма босиб кетган. Мени лойдан ясашдан олдин бир чертиб кўринг. Ярим сонияда, каллангиз полда, оёғингиз осмонда бўлади. Бошингиз косадай очилиб, миянгиз ерда сочилиб ётади.”

“Сени чертиб, қўлимни ифлос қилмайман. Лекин кўзингдан қон оқизаман. Менинг кимлигимни билсанг, ер ёрилиб ерга кириб кетасан. Менга тиз чўкиб узр сўрайсан. Сени қамоқда чиритаман, ўлик таналарингни оёқларим билан тепаман. Менда пул ва куч бор. Сен эса менинг соямга яқин туришга арзимайдиган пашшасан. Минг афсуски раҳмим келиб сенга ёрдам қиламан деб ўйлагандим. Агар сен яхши инсон бўлганингда мен сени осмонга кўтарардим,” деб кетиб қолди.

Бир икки сдақиқадан кейин, бу воқеани четдан жимгина кузатиб турган икки Ўзбек одамлари мени ёнимга келишди ва улардан бири. “Ука, тан олиш керак айб сиздан ўтди. Ҳурматли бир одамни ер билан яксон қилдингиз. Давленияси 200 га чиқиб кетган. Шунинг учун у кишидан кечирим сўранг. Аксарият ҳолда, ўлиб қолса жавоб берасиз.”

“Мен лаганбардорлик қилмайман. Кечирим сўраб уни тушунчасини қабул қилмайман. Уни давлениясига келсак, мени қўлимда қон томирини ўлчайдиган насос йўқ,” деб жавоб бердим.
“У киши обрўли бир одам. Таниш билишлари кўп, қўли узун. Охир оқибати яхши бўлмайди. Гапларига хўп, майли деб кетаверсангиз бўларди, узр сўраш билан бир жойингиз кам бўлиб қолмасди,” дейишди.

“Оз ватандошини Голливуд юлдузига ёзилишини истамайдиган одамда қандай қилиб обрў бўлади? У одам ўзини ўзи алдаб юрипти,” деб бу икки кишини орқага жўнатиб юбордим.

Отабек Маҳкамов ким ўзи? У ўзбек халқининг адолатга мойил хислатларини намойиш қиладиган ижодкор, ташаббускор, кинематограф, ва ҳуқуқшунос. У мактабдан бошлаб нажотсиз, ногирон ўқувчиларни зўравон ва шафқатсиз болалардан ҳимоя қилиб келган. Яна ҳам унинг инсонпарварлиги, Жуманазар акани ҳимоя қилганлигидан кўриниб туради.

Ҳозир эса у бир вақтни ўзида уч тилда китоб ёзмоқда.

Унинг яна бошқа хислатлари ҳақида. Қаерга саёҳат қилмасин, ўзи ўсган юртни ривожлантиришни ва ўзбек халқини обрўси ва манфаатларини ўйлаб юради ва уни тарғиб қилади.

Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тамомила янгиланаётган Ўзбекистонга хорижлик сайёҳ ва туристларни жалб қилиш, ўз юртини бевосита кино индустрияси, опера санъати, рассомчилик, умуман адабиёт ва санъат орқали бутун дунёга тарғиб қилиш каби илғор ғояларга соҳибдир.

Отабекни ҳимоя қилиш учун бошқа бир ватандошни асабини бузиш тўгримиди? Балки тўғри, балки нотўғридир. Буни сиз биласиз, аммо Отабек катта машаққатлардан ўтган ва олдида қанчадан қанча оғир меҳнатлар турибди.

Туризмни ривожлантриш, илғор кинематография санъатини шакиллантириш, дунёдаги иқтисод ва санъат намуналарини ўз ватандошларига етиштириб бериш, ўзбек халқининг обрўсини дунёга тарқатиш. Отабекнинг манфаатлари бизнинг одамийлик манфаатларимизга тўғри келади.

Шунинг учун агар биз қўллаб қувватламасак, уни инглизлар ёки немислар қўллаб қувватламайди. У Германияни эмас, ўзбек юртини — Ўзбекистонни ривожлантириш ҳақида ўйламоқда. Ундаги интилиш, ғайрат ва шижоат ўз улуғ авлодларидан мерос бўлиб келган бўлса, не ажаб.

Шу кунгача «Дунёга машҳур ўзбек адабиёти ва шу билан бирга жаҳонга донғи таралган довруғли ва машҳур кино ярта олиш мумкинми?» деган саволга жавоб излаб келардим. Ва нималар етишмайди ва нималар қилиш керак деган нарсаларни ўйлар эдим. Шунинг учин, бир йил олдин таниқли ўзбек журналисти Исмат Хушев билан Торонтода учрашдик. Мен у кишидан «Инглиз тилини ва адабиётни жуда яхши биладиган одамларнинг исмни биласизми?» деб сўрадим. У киши эса, менга ўзбек ижодкорлари Ҳамид Исмоилов ва Аъзам Обидлар ҳақида батафсил гапириб берди.

Азам Обидов жуда талантли адабиётшунос, ёзувчи, шоир ва таржимон. У кўплаб мукофотлар соҳиби. Ўзбек ва жаҳон адабиётини боғлаб турадиган кўприк. Ҳамид Исмоилов эса машҳур ёзувчи ва журналист, ЭБРД мукофоти совриндори. «Адабиётни қандай қилиб шакиллантириш керак? ва «Ҳар бир асарда қандай хатолар бор ёки йўқ?» деган саволларга Ҳамид Исмоилов тўғри жавоб бера олади. У киши адабиёт мастеридир.

Эслатиш керакки, асарни ўқиш роҳат бўлсада уни ёзиш ва яратиш техникаси билан шуғулланиш зерикарли ва мураккаб. Кино ҳам худди шундай кўриш осон — аммо уни ижод қилиш ва яратиш мушкул иш.

Мана кўриб турибсиз нима учун Отабек Маҳкамов, Азам Обидов ва Ҳамид Исмоилов каби хориж тилларни мукаммал эгаллаган истеъдодли инсонлар биз учун жуда зарур ва қадрли. Ва мен умид қиламанки улар бир кун келиб албатта Нобел ва бошқа нуфузли, халқаро мукофотларга номзод бўлишади.

Сиз яна кимларни биласиз, азиз Ватандошлар?  Фикр ва мулоҳазаларингизни бизга ёзиб юборинг.

Биз сиз билан биргалашиб чет эллардаги ўз она тилимиз ўзбекчадан бошқа тилларда ҳам бемалол ижод қила оладиган истеъдодли ва талантли юртдошларимизни аниқлаб, уларнинг ижоди билан бошқаларни ҳам таништириб боришимиз керак.

Норман Я. Балстон,

Америка Қўшма Штатларининг Мичиган шаҳри

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари»га Мамаёқубдан яна Бўритош Мустафоев ҳақида…
  2. Отабек Тошев: Марказий Осиё — қудратли давлатлар манфаати тўқнашган жой
  3. Намоз НОРМЎМИН: МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ МУАММО ВА МАҚСАДЛАРИ
  4. «Президент эркатойининг саргузаштлари» муаллифига мактублар туркумидан
  5. Тангричилар ёзаётган мақолаларни нега текширмасдан эълон қиласиз?
  6. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!
  7. «Озодлик»ни тинглаб, Исмат Хушев номига келган лаънат ва маломат тошлари…
  8. Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида
  9. «Дунё ўзбеклари»га Отабек Тошевнинг кўчирмачи (плагиат)лиги ҳақида хат келди
  10. Генерал Абдусалом Азизов — Ички Ишлар вазирлигига энг муносиб номзод!
  11. Исмат Хушевнинг Футбол ҳақидаги мақоласига ажойиб шеърий жавоб…
  12. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири номига келган мактублардан сатрлар
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.