"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Миллий ғурурни кўтариб, мардикорчилик кайфиятини йўқотишимиз керак!» — Вазир

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 15/03/2020 22:21-     10646 марта ўқилди

Озодбек Назарбеков: «Миллий ғурурни кўтариб, мардикорчилик кайфиятини йўқотишимиз керак»

 10.03.2020 21:19   0  2146 

Озодбек Назарбеков: «Миллий ғурурни кўтариб, мардикорчилик кайфиятини йўқотишимиз керак»

Фото: Беҳзод Абдужабборов / Маданият вазирлиги

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Султон Жалолиддин Мангуберди сериали суратга олиниши юзасидан тарихчи олимлар ва мутахассислар билан учрашди. Учрашув давомида вазир фильмни суратга олиш талаблари ва унинг вазифаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

«Тарихий мавзу Ўзбекистонда анча вақт ёпиқ қолди, фильмлар суратга олинмади. Аммо кимдир иш бошлаганди ҳамки норозилар байроқ кўтариб чиқди. Турли танқидларни эшитмоқдамиз. Шунинг учун тарихчи олимлар билан учрашиб, гаплашиб, муҳокама қилиб олишни истадик.

Фильм суратга олишда тарихий фактлар билан бирга бадиийликка ҳам урғу бериш шарт. Мен бу гапни маркетолог сифатида айтмоқдаман. Маркетолог ким? «Шум бола» олмани бозорда ярим соатда сотиб бўлади-ку, ўша маркетолог. Биз ҳам олмани сотишни билишимиз керак.

Демак, маркетолог сифатида шуни айтмоқчиманки, агар биз Жалолиддин Мангуберди ҳақида фақат тарихий далиллар асосида фильм оладиган бўлсак, уни одамларга кўрсатишимиз қийин бўлади. Фақат шакл билан бўлиб, асосий мавзу четда қолиб кетади.

Биз Жалолиддин Мангубердини қаҳрамон сифатида кўрсатишимиз лозимки, ёшлар эргашиши мумкин бўлган идеални кўрсатайлик. Агар тарихий кийим бунақа бўлиши керак, ранги бундай бўлиши керак эди, десак, ўз муаммоларимизда ўралашиб қоламиз.

Мазмун қолиб, шаклга ёпишиш ҳолати кўп учрамоқда. Шу боис ҳам тарихчи олимларимизни чақирдикки, мана шу масалани гаплашиб олишимиз лозим.

Агар биз одамлар кўрадиган фильм олишни истайдиган бўлсак, бадиийликка урғу беришимиз лозим. Акс-ҳолда фильмимиз токчада чанг босиб қолиб кетади.

Яқинда Жалолиддин Мангуберди ҳақида изланишлар олиб борган мутахассислар билан баҳслашиб қолдим. Улар мендан фақат тарихийликни талаб қилишмоқда. Мен ўша инсондан сўрадим: «Сиз китобингизни қайси тилда ёзгансиз?» «Ўзбек тилида», — деб жавоб берди. «Қайси ўзбек тилида, ўн иккинчи аср тилидами?» «Йўқ, мен китобимни бугунги китобхон учун ёзганман», деган жавоб олдим. Энди мени айтар гапим шуки, биз ҳам бугунги томошабин учун кино олмоқчимиз.

Бугунги томошабин фильмни қабул қилиши жуда қийин. Шунинг учун бугуннинг талаби билан ишлаш керак. Балки эллик йилдан сўнг томошабин бизнинг фильмимизни кўрмас, чунки унинг ўз талаблари бўлади.

Ҳар бир даврнинг ўз реаллиги бор. Хонанда сифатида айтадиган бўлсак, агар Маъмуржон Узоқов ҳозир, худди ўша ҳолатида пайдо бўлса ва ижод қилса, тингловчи уни қабул қилмаслиги мумкин. Чунки ҳар бир даврнинг ўз талаби бор. Балки Маъмуржон Узоқовга ўхшаш хонандалар бордир орамизда ҳозир ҳам. Аммо танила олмаяпти. Чунки талаб бошқача.

Биз ҳам давр талабидан келиб чиқиб фильм ишлашимиз лозим.

Замон талабидаги фильмни суратга олиш учун бир кишининг қарори камлик қилади. Бу нарса фақат менга боғлиқ эмас. Қайсидир жойда операторнинг айтгани бўлади, қайсидир вазиятда эса сценарист ёки режиссер. Декорацияда ҳам гап катта.

Агарда биз дунё даражасидаги фильм суратга олишни истасак, бадиийликка эътибор беришимиз керак. Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳужжатли фильмлар ҳам, илмий ишлар ҳам интернетда етарлича. Аммо ундан фақат илм билан шуғулланаётганлар фойдалана олади.

Оммага етказиб беришда эса тарихий образларни бадиийлаштирмай иложимиз йўқ. Жалолиддин Мангуберди мавзуси жуда нозик, биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак.

Бизни ташқаридан ҳеч ким танқид қилмайди. Барча келишмовчилик ўз ичимизда. Мавзудан узоқда бўлганлар ҳам ҳозир гапирмоқда. Ўзбекистонда сценарийни фақат мен ўқиганман ва Бобохон Муҳаммад Шариф ўқиган. Аммо билмай туриб гапираётганлар кўп.

Ҳозир бизда миллат сифатида ўзимизга бўлган ишонч жуда сусайиб кетган. Таъбир жоиз бўлса, мардикорчилик кайфияти бор. Биз миллий ғуруримизни кўтариш учун ғояни кучайтиришимиз лозим. Ёшларимизнинг қаддини кўтаришимиз лозим», — дейди Озодбек Назарбеков.

https://www.xabar.uz/

Озодбек Назарбеков: Ўзбек халқи мардикорлик кайфиятидан қутулиши лозим

март 13, 2020

 

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков тарихчи олимлар билан учрашувда ўзбек халқининг миллат сифатида ишончи сусайиб кетгани ҳақида гапирди (www.xabar.uz, 10 март). “Ҳозир бизда миллат сифатида ўзимизга бўлган ишонч жуда сусайиб кетган. Таъбир жоиз бўлса, мардикорчилик кайфияти бор. Биз миллий ғуруримизни кўтариш учун ғояни кучайтиришимиз лозим. Ёшларимизнинг қаддини кўтаришимиз лозим”, деган у. Миллий ғурурни кўтаришда эса О. Назарбеков тарихий фильмларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлаган.

Маданият вазири тарихчи олимлар ва мутахассислар билан султон Жалолиддин Мангуберди сериали суратга олиниши юзасидан маслаҳатлашган. О. Назарбековга кўра, ушбу мавзуда дунё даражасида фильм суратга олиш учун бадиийликка жиддий эътибор бериш керак. Акс ҳолда, фильм токчада чанг босиб қолиб кетади. Айни пайтда хонанда-вазир Жалолиддин Мангуберди мавзуси жуда нозик экани ва уни увол қилиб қўймаслик лозимлигини ҳам уқтирган.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ёқуб Аҳмедов: — Томошабин нима дейди? Ёки Қўчқорнинг чала туғилган қўзичоғи ҳақида…
  2. Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!
  3. “Tafsilot.uz” тақдим этади – Қизми бу, малакми бу?
  4. Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (1-қисм)
  5. Муҳаммаджон Обидов: ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
  6. ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМУ ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛИДИР
  7. Баҳром Рўзимуҳаммад: “Ўзбек элим Комилжондан айрилмас”
  8. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  9. Исмат Хушев: Ёзувчи Мамадали Маҳмудовга СНБ дан телефон қилишди…
  10. Бахтиёр ШОҲНАЗАРОВ: «Озодлик ороли»- Кубанинг ҳозирги аҳволи…
  11. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга Бухоролик мактаб директори ёзган шикоят
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.