"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ЎзА: Корхона бошқаришни талабалар эплай оладими?

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 12/03/2020 10:36-     13004 марта ўқилди

Корхона бошқаришни талабалар эплай оладими?

Корхона бошқаришни талабалар эплай оладими?

…Саҳро. Қўнғироғи жаранглаб келаётган карвон. Сувнинг қадрини бирор нарса билан ўлчаб бўлмайди. Узоқдан кўринган манзил йўловчиларни руҳлантириб юборади. Шу тариқа Бухорога етиб келган карвон ҳунармандлар тайёрлаган турли матоларни ўзга юртларга олиб кетади.

Бугун ҳам вилоятда ипак ва пахтадан тайёрланган, камалак ранглари акс этган матолар ишлаб чиқариш фойдали бизнес ҳисобланади. Янги лойиҳа ва яратилажак иш ўринлари борасида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида ўтказилган “Қишлоқ жойларда тадбиркорлик тузилмаларини яратиш“ мавзусидаги янги бизнес-ишбилармонлик ўйинида алоҳида маълумотлар берилди.Иккинчи босқич талабалари иштирок этган ишбилармонлик ўйинини ташкил этишда Фан ва инновациялар бўйича кенгаш ҳамда “Иқтисодий назария” кафедраси кўмакка келди. Тақдим этилган лойиҳаларни академик Қаландар Абдураҳмонов бошчилигидаги қатъий ва малакали ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқди.
photo5424674124871085200.jpg

– Бизнес-ўйин иштирокчилари олдига қўйилган асосий вазифа Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг устувор йўналишларини назарий жиҳатдан ёритиб бериш, – дейди доцент Мунира Исохўжаева.– Уч гуруҳга бўлинган талабалар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини намоён этувчи инвестиция ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиққан. Талабалар ўз жамоаларига турлича ном бериб, уни стартап лойиҳа сифатида намойиш этишди.

Қайд этиш жоизки, 600 нафардан зиёд талаба таълим олаётган бу даргоҳда ўтилган ҳар бир якунида мана шу каби лойиҳалар танлови ўтказилади. Асосий вазифа эса олинган билимларни янада мустаҳкамлаш ва ҳаётга татбиқ этиш.

Бир неча номинацияда беллашган “Kogon textile”, “Prime Meat” ва “Агро Султан” жамоаси келгусида ана шу номдаги корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш орзусини маълум қилишди. Мисол учун, ўзлари яратган видеолавҳалар, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва яратилган агробизнес муҳитига бағишланган тақдимотларида буни исботлашди.

С.Шоева, Ё.Мелибоев(сурат), ЎзА

ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида
  2. Шармандага шаҳар кенг! Бугун Сурияга мағлуб бўлган терма жамоамиз аъзоларига
  3. Алишер Усмонов ўзининг 65 ёшини кенг нишонламоқда. Чин юракдан табриклаймиз!
  4. Актам Хаитов: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! — ЎзА
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси тўғрисида
  6. Андижонда Бобур таваллуди кенг миқёсда нишонланди…
  7. Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди — ЎзА
  8. Ўзбекистонда яна 3 нафар фуқарода короновирус борлиги аниқланди — ЎзА
  9. Ўзбекистон: Коронавирусга чалинган беморлар сони 56 нафарга етди…
  10. Бекқул Эгамқулов: Фуқаролик ва фарзандлик бурчимизни бажараяпмиз…
  11. Раҳимжон Ирисов: Наманганда шундай марказ бор – ANAMED
  12. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсупов вафоти муносабати билан ҳамдардлик
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.