"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Андижонлик шоир Қоражон Қодиров (Суҳайлий) домла вафот этдилар — Таъзия

Бош мақола, Ўтганлар ёди | 11/03/2020 01:15-     11313 марта ўқилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ИЖОДКОРЛАРИ ОРАСИДА НОХУШ ХАБАР

Андижонда узоқ йиллардан бери ижодкорлар ўзаро эркин, ҳеч ким мажбурламаган ҳолда йиғилиб келинаётган ўзлари “Андижон адабий гурунгги” деб атаган, ҳозирда “Нафосат” клуби деб юритилаётган нодавлат, нотижорат жамоа борлигини кўплаб ижодкорлар яхши билади.

Бу ижодкорлар ҳеч қандай давлат ташкилотлари мажбур қилмасалар-да ўзаро уюшиб бир-бири билан умрбодлик дўстлик ришталарини боғлаганлар. Бу жамоа орасида ёш янги бошловчи ижодкорлардан тортиб 80 ни қоралаб 90 га яқинлашаётган, бир қанча китоблар эълон қилган ижодкорларгача бор.

Катталар ёшларга оталарча ғамхўрлик, устозлик қилиб маслаҳатлар берса, ёшлар катталарга бугунги ёш ижодкорлар қандай ижод оламига кириб бораётганини, ўзларининг қайноқ қалбини, интилишларини, истаклари ва йўл қўяётган хатоларини билишда тайёр намуна бўлиб келадилар.

Бу жамоани бугунги кунда уюштириб, уларни янада дўстона, оқибатли қилиб, ижодларини ривожлантириш масъулияти бўйнимда бўлгани учун барча муаммоларир мени ўйлантириб келади.

9-март куни кутилмаганда яқиндагина дастурхон атрофида бирга ўтирган, охирги анжуманимизда ўз ғазалларидан ўқиб берган, яқин бир неча ой аввал у тўғрисида “Бугунги кун Муқимийси” деб мақола ёзганим кекса шоиримиз Қоражон Қодиров (Суҳайлий) вафот этди.

Бу хабарни биринчи бор эшитиб ишонолмасдим. Тездан унга яқин бўлган одамларга телефон қилдим. Улар билан дарҳол боғланолмай ҳатто адашилган бўлса-чи деб ўз телефонига ҳам қўнғироқ қилиб кўрдим. Бу нохуш хабар аниқ бўлгач тездан барча ижодкорларимизга қўнғироқ қилиб чиқдим. Ҳаммамиз йиғилиб марҳумнинг жанозасига етиб бордик.

Етиб борсак катта кўчани у билан видолашгани келган одамлар тўлдириб турарди. Бизни унинг яқин дўстлари, қариндошлари кўп кўриб танигани учун шунча одамлар орасидан чиқишиб алоҳида жой кўрсатишди. Ўтирибмизу кузатсам ўтирганларни ҳар иккиси ёнидаги одам билан у ҳақда, унинг қандай ажойиб инсон бўлгани ҳақида сўзлашардилар.

Суҳайлий мен учун ҳам яқин инсон, худди ўз акамдай бўлиб қолган эди. У билан қачон кўришсак ҳеч тортинмай ҳамма гапларни ҳазил-ҳузул билан очилиб гаплашардик. Бирор муаммойимизни яширмай айтардик.

Кечагина анжуманда унга сўз берганимда “шеърим бир оз узоқроқда сабр қилиб эшитасизлар-да”, дегани қулоғим остидан ҳали кетмаганди. Одамлар орасида ўтириб яна ўша ўтган кунларни эсладим. Ҳа, бугун андижонлик ижодкорлар орасидан ажойиб инсон, камтарин ижодкор, 80 дан ошса ҳам тиним билмай ижод қилиб келаётган кекса Муқимийимиз мангуга кетди.

Унинг ёзган шеърлари, китоблари, орамизда айтган гаплари токи тирик эканмиз ёдимиздан чиқмаслиги аниқ. Марҳумни жойига қўйиш пайтида қабристонда ҳам, қабристондан чиққач то уйга келгунча ҳам тилимиздан Суҳайлий тушмади. Бу ҳам унинг ижодкорлар дилидан қанчалик чуқур жой олганидан нишона эди.

Чунки кўпинча марҳумни кузатиб қабристонга борган одамлар орасида ҳам марҳум ҳақда эмас дунёнинг бошқа ишлари, ҳатто латифалар айтиб ўтиришади. Бу мархумнинг ўтгани инсонларни қайғуга солмаганидан дарак беради.

“Азиз устоз, сизнинг хотирангиз бизнинг қалбимизда умрбод сақланади, жойланигиз жаннатдан бўлсин!” деган сўзлар беихтиёр юрагимда такрорланар эди.

 

Саттаров Абдуқодир,

рухшунос олим профессор

 

Ғани Мажид,

Андижон вилоят ижодкорларининг “Нафосат” клуби раҳбари,

Чўлпон жамоат фондининг раиси, шоир ва носир.

 

«Дунё ўзбеклари» дан:

Нашримизнинг фаол муаллифларидан бўлган андижонлик кекса шоир Суҳайлий домланинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига олис Канададан туриб чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СУВГА ЧЎККАН УМИДЛАР… (Урганчда ҳалок бўлганлар ёди)
  2. Шароф Убайдуллаев: Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ҳақида…
  3. Ёзувчи Жаҳонгир Холмирзаев оламдан ўтди. (1974 — 2016 йил…)
  4. Тожикистонлик ўқитувчи ва шоир Абдумажид Бойхонов оламдан ўтди…
  5. Шаҳрисабзлик Эркин Ҳожи Шоҳимардон ўғли вафот этди…  
  6. Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)
  7. Муаззам Иброҳимова: Бахтинисо энди орамизда йўқ — «Ўтганлар ёди» туркумидан
  8. Исмат Хушев: Айрилиқдаги жудолик Устоз хотирасига (Иккинчи мақола)
  9. Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди
  10. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит – Абдуманноп Пўлат “Ўтганлар ёди” туркумидан (1)
  11. Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”
  12. Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 комментария

  1. Mahmuda Kodirova:
    12/03/2020 в 01:33-

    Jonim dadam benim ilohim joylariz nurga tolsin

    Ответить
  2. muxlis:
    11/03/2020 в 19:45-

    Шоир Сухайлий амакининг имони ҳамроҳи бўлсин. Мен унинг мухлисларидан эдим, ўзимни етим ҳис қилаяпман…

    Ответить
    • Mahmuda Kodirova:
      12/03/2020 в 01:29-

      Amen rahmat duolarilarga muhtojmiz

      Ответить
  3. Аҳли Расул Муҳаммад:
    11/03/2020 в 07:46-

    Шоир Суҳайлий бобонинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Омин.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.