"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам — Хабар.ўз

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Хотин-қизлар олами | 09/03/2020 23:24-     10993 марта ўқилди

Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам…

Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам...
Фото:«Xabar.uz»
Бу йил 8 март санаси дам кунига тўғри келди. Шу боис халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар кечаданоқ бошланиб кетди. Байрамни бошқа кунларда нишонлашда кўпам ғайритабиийлик йўқ. Айниқса, иш соати унчаям чегараланмаган, боз устига дам олиш кунлариям ишхонага келиш одатга айланган ташкилотларда! Зеро, бундай даргоҳларда меҳнат қилаётган аёллар кам эмас. Ҳатто раҳбарлик лавозимига лойиқ кўрилган нозик жинс вакилалари бор. Бу йилги айём дам олиш кунига тўғри келгани оғир иш куни жараёнида «яйраб олиш»га яхшигина сабаб бўлди-да.Иш куни ва иш соатига унчаям «амал қилинмайдиган» органлардан бири — прокуратура! Кечга бориб, аксарият ходимларнинг «суроби тортилиб» қоладиган бу даргоҳда ҳам кеча хотин-қизлар куни муносабати билан ихчам тадбир ўтказилди. Унда тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар шаънига ширин лутф, самимий тилак айтилиб, совға-саломлар билан сийланиши табиий. Шундай бўлди ҳам. Бироқ ҳозир гап бундагина эмас.

Фото:«Xabar.uz»
Соҳа ходимлари, айниқса, раҳбарлари — касб тақазосими ёки «йўргакда текканми» — мудом жиддий, айни ҳолат юзига бамисоли нақш этилгандай. Маҳкаманинг ички мажлисларидаги «протоколний муҳит» ўз йўлигаку-я, ҳатто бирор байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ҳам жиддият юки босиб кетарди-да.Кечаги тадбирда ҳам шу аҳвол кутилаётганди. Сўз Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага берилгач, вазият бирдан ўзгарди. Шу тизимида суяги қотганига қарамай аксарият ҳамкасбларидан фарқли равишда анча-мунча «қолип»га кўпам сиғавермайдиган Светлана Боймирзаевна анча жўшқин ва қувноқ оҳангда сўзлаб, гап орасида қочиримлар қилишни унутмадики, бундан кўпларнинг юзидаги ясама табассум ўрнини ростмана кулгу эгаллади. Ҳатто Бош прокурор ҳам енгил силкиниб кулворсами?! Айни ҳолат сураткаш эътиборидан қочмаганини айтинг.Катта амалдорларнинг жилмайиши фавқулодда ёки ноёб ҳолат эмас, албатта. Бироқ мудом жиддий кўринган айрим мутасаддиларнинг кичик жилмайиши ҳам эътибор тортар экан-да. Тадбирда иштирок этган манбамизга кўра, кечаги тадбир сабаб маҳкаманинг аксарият ходималари раҳбарини илк бор яқиндан кўрган бўлса, иш юзасидан кун-кунора қабулига кириб чиқадиганларнинг кўпи жилмайишига э-энди гувоҳи бўлишибди… Хуллас, ҳар идоранинг ўз Ортиқоваси бўлсин экан.Манба: Xabar.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зомин ва Зарбдор туман аҳолиси билан учрашди
  2. Ижодкор ўзбек қизи “Очиқ Евроосиё” халқаро танлови ғолиблари сафидан жой олди
  3. Табриклаймиз! — ​Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​
  4. “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини олган ўн олти нафар Қаҳрамон аёл — ЎзА
  5. gulistonjurnali.uz — КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС
  6. Салом бериб бобо Қуёшга, зиёрат этамиз Қашқадарёни!
  7. Дурдона Раҳимова: Чекловлардан ваҳимага тушмаслик керак — ЎзА
  8. Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат — ЎзА
  9. Гулзамон: Қариндошларим ичида тўртта ҳарбий, битта милиция ходими бор…
  10. Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон — ЎзА
  11. Ўзбекистон Ватаним маним: ЯНГИЛАНАЁТГАН НАМАНГАН
  12. Гулбаҳор Саид Ғаниева: Фарғонада 4-Халқаро “Атлас байрами” фестивали бошланди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.