"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 09/03/2020 17:42-     11254 марта ўқилди

Norkobil Zhalilov

АЗИМ СУЮН ДЕГАН ДАРЁ БОР ЭДИ…

Бу дарёдан сув ичганларнинг сафи жуда кенг, улар бугун ўзбек адабиёти, журналистикасида ўз муносиб ўрнини топган, ўзлари ҳам устозга айланган.

Бугун халқимиз яна бир улуғ фарзандидан айрилди. Азим Суюннинг Дўрмондаги ҳовлиси жойлашган кўчага одамлар сиғмади. Шоирнинг тобути қўлма қўл бўлиб кетди. Мамлакатнинг барча бурчакларидан устозни билган, таниганлар, олис Нуротадан жигаргўшалари оғамлаб етиб келди жанозага. Чиғатойга қадар турнақатор машиналар карвони жилди…

Устозни сўнгги манзилга кузатарканмиз, кўнгилдан айрим иштибоҳлар ҳам кечди. Ижтимоий тармоқлар, айрим сайтлар эрталабдан бери тингани йўқ, Азим Суюн номи билан боғлиқ ёруғ ва ўлмас хотиралар эълон қилиняпти.

Лекин расмий, норасмий теле, радиоканаллар деярли сукут сақлаб ўтирибди(Маданият ва маърифат твдан ташқари). Уларга буйруқ керак, бўлмаса…

Баъзан бўлар бўлмас майлису тадбирларни мухбиру камера босиб кетади, лекин бугунги маросимдан ҳам уч тўрт минутлик лавҳа тайёрланиб эфирга узатилса, бирор коттакон сўкармиди?

Эркин Воҳид, Абдулла Ориф таъзияларини эслайлик, Азим Суюн ҳам юртнинг ардоқли вакили эдику!

Бу ҳам катта йўқотиш эмасми, халқ шундай азиз ўғлонидан айрилганини билса, ёмонми?

Эҳ, қачон эл бўламиз, қачон халқ бўламиз, Азим Суюнлар ҳар доим туғилавермайдику!!!

Шоир Азим Суюн оламдан ўтди

Бугун, 9 март куни таниқли шоир Азим Суюн оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн 1948 йилнинг 22 февралида Самарқанд вилоятининг Нукурт қишлоғида дунёга келган.
Ўрта мактабдан сўнг Тошкент Давлат дорилфунунининг журналистика факултетига кириб ўқиган.
Унинг ижоди 60-йилларнинг охири ва 70-йиллар бошида бошланган бўлиб, «Менинг осмоним» (1978) номли биринчи шеърлар тўплами билан китобхонларга танилган.
Шундан буён шоирнинг ўнга яқин шеърий тўпламлари ва бир қатор достонлари чоп этилди.
Жумладан, «Зарб» (1979), «Замин тақдири» (1981), «Хаёлот» (1984), «Зиё кўли» (1986), «Жавзо» (1987), «Олис тонглар» (1989), «Куйганим-суйганим» (1992) каби шеърий гулдасталари ўқувчиларнинг севимли китобларига айланган.
Айниқса, унинг «Сарбадорлар» фожиаси, «Ўзбекистон», «Бир томчи сув денгизга айланган кеча ёки Иморат» каби достонлари машҳурдир.
Шоир «Ўзбекистон» достони ва бир туркум шеърлари учун Абдулҳамид Чўлпон номидаги биринчи халқаро мукофотга (1991) сазовор бўлган.
Унинг бир қатор шеърлари, шеърий туркумлари, китоблари, рус, инглиз, турк, қозоқ, тожик каби ўнлаб тилларга таржима қилинган.
vodiymedia.uz марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.
https://vodiymedia.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  4. Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 2-қисм
  5. Алишер НАРЗУЛЛО: ШАЙХНИНГ ЎЛИМИ…
  6. Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафарини кўриб (1-мақола)
  7. «Озодлик» радиоси мухбирининг вафоти муносабати билан таъзия
  8. Камолиддин Раббимов: Ахборот марказларини давлатда жамлаш вазифаси
  9. Исмат Хушев: Болалар уйида улғайган шоир — М.Рахмон («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  10. Бердиёр Жумаев: Чироқчидаги қотиллик учун ким жавоб беради?
  11. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга келган очиқ, лекин аччиқ таъналар…
  12. Эл бошига иш тушганда — Ислом Ҳамро: Яна кимўзар бошландими? — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.