"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳалима Худойбердиева——: Сен барибир муқаддассан, муқаддас, аёл!!!

Адабиёт, Ўтганлар ёди | 07/03/2020 20:54-     10869 марта ўқилди

Муқаддас аёл

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди.
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Аввал: «Кел-ей. Қучоғимга тўл, балқ», дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс «халқ» дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб, шўр, талх дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,- деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим,- деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов ўтдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврада бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ўхшаш мақолалар:

  1. ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВ ҲАҚИДА УЧ ХОТИРА (1)
  2. Хамроқул Асқар: Шоир асли, бу дунёнинг фарёдидир! (Муҳаммад Юсуфни эслаб)
  3. Нормурод Нарзуллаев: Бу оламда мол дунёнгни нодон сўроқлар. («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  4. Шавкат Раҳмон: сирқираб оғрийди шишган тиззамиз, ўриндан озгина турсак майлиму?
  5. Ахлоқ — бу ҳақиқатдир (Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар)
  6. Шукур Холмирзаев: Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим
  7. Муҳаммад Юсуф: Ўтларга кўмилиб кетганда изим…
  8. Талант Бек: РАУФ ПАРФИ ВИДОСИ
  9. Тоғай Мурод: ЁШ ҚАЛАМКАШЛАРГА ТИЛАКЛАРИМ
  10. Устоз Эркин Воҳидовга бағишлов (Шоирнинг ўзи ўқиган шеърлар)
  11. Набижон БОҚИЙ: НОВҚАТ ТОҒИДАГИ ЎТОВ ТАРИХИ
  12. Усмон Қўчқор: Сен кетдинг… бу боғлар хазонга ботди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.