"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Амир Худойбердиев: Баҳор майсаларни уйғотар аста, Уйғонар табиат, ҳатто жамият.

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Редакция почтасидан | 07/03/2020 20:38-     10820 марта ўқилди

Ассалому алайкум Алиқул ака!

Исмат аканинг «Дунё ўзбеклари» сайтидаги чиқишларини қизиқиш билан кузатиб келаяпман. Айниқса, шоир-ёзувчилар ҳақидаги фикрларига юз фоиз қўшиламан.

Биз ижодкорларнинг қадр-қиммати ҳақида қайғураётгани учун ватанпарвар журналист, фидойи қалам соҳиби Исмат акага катта раҳмат.

Дарҳақиқат, шоир-ёзувчиларнинг, умуман олганда зиёлиларнинг жамиятдаги мавқеи кўтарилмас экан, юрт равнақи ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Ҳурматли Алиқул ака!

Сизнинг ҳам сайтдаги савол-жавобларда фаоллигингиз таҳсинга лойиқ.

Исмат ака каби, сиз сингари ҳақиқатпарвар кишилар қанча кўпайса, халқимизда уйғоқлик кучаяди, Президентимиз Шавкат Миромонович бошлаб берган ислоҳотлар шунча тез самара беради ва халқимиз албатта мурод-мақсадига етажак!

 

Буюк эврилишлар замони бу кун,

Тикланмоқда инсон қадри, қиммати.

Осонмас елкада замоннинг юкин

Кўтармоқ, бу жўмард зотлар ҳиммати.

Баҳор майсаларни уйғотар аста,

Уйғонар табиат, ҳатто жамият.

Қаҳратон қиш заҳрин енгиб бир пасда

Уйғонар дилларда мардлик, ҳамият.

Уйғониш фасли бу, яшариш фасли,

Покланади борлиқ, боғим-бўстоним.

Қалбларни уйғотган озод сўз асли,

Янгиланиб борар Ўзбекистоним!

 

Фурсатдан фойдаланиб Дунё ўзбеклари хотин-қизларини бугунги байрам билан муборакбод этаман.

Исмат ака ҳамда сиз каби инсонларни Аллоҳ ҳамиша паноҳида асрасин, элпарварлик ишларингиз бардавом бўлсин!

Сизга эҳтиром ила Амир ХУДОЙБЕРДИ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шавкат Мирзиёевга шикоят: Эрксиз матбуот — тараққиётга ёв, тамаддунга ёт!
  2. Исмат Хушев билан юзма юз бугун жуда машҳур бу ҳақиқат — Аброр Мавлонов
  3. Гуллаётган Қашқадарё: АҲАД БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ — Лола Ўроқова
  4. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: Прокурорларнинг ҳоким бўлишини тўхтатиш керак!
  6. Бош муҳаррир И.Хушевга келган танқидий хатлар…
  7. Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳтарам профессор Бўри Зиёмуҳамедовдан мактуб
  8. Ўзбекистон Президентига “Жарқўрғоннефт” корхонаси ишчи хизматчиларидан ариза
  9. Депутат Олим Сулаймонов: Пандемеяни енгишда бир тану, бир жон бўлайлик!
  10. Депутат Олим Сулаймонов: Бугун бир қанча оилалар ҳолидан хабар олдим…
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Карантиндан омон чиқайлик
  12. Президент атрофига ҳалол ва покиза, ёш ва тоза кучларни жамлаш керак!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.