"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди — ЎзА

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 07/03/2020 09:58-     11763 марта ўқилди

Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди

Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди

Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида ҳам сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият эканини таъкидлади. Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, кўпни кўрган нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, ҳурматли муаллима ва мураббиялар бу савобли ишга улкан ҳисса қўшишига умид билдирилди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларимизга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

ЎзА

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Ватаним маним: ЯНГИЛАНАЁТГАН НАМАНГАН
  2. Дилмурод ЖУМАБОЕВ: СПОРТГА ОШНО ЎЗБЕКИСТОН
  3. Ўзбекистон- Қирғизистон: чегара демилитиризацияси якунланмоқда
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
  5. Гулбаҳор Саид Ғаниева: Фарғонада 4-Халқаро “Атлас байрами” фестивали бошланди…
  6. Шов шувларга сабаб бўлган аёлларга янги уйларнинг калитлари топширилди…
  7. Актам Хаитов: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! — ЎзА
  8. 150 байроқ кўтарган 100 нафар отлиқ йўлга чиқди…
  9. Андижонда Бобур таваллуди кенг миқёсда нишонланди…
  10. Ўзбекистонда яна 3 нафар фуқарода короновирус борлиги аниқланди — ЎзА
  11. Ўзбекистон: Коронавирусга чалинган беморлар сони 56 нафарга етди…
  12. Бекқул Эгамқулов: Фуқаролик ва фарзандлик бурчимизни бажараяпмиз…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.