Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз онажонлар, мунис опа сингиллар, барно қизлар!
Ҳамроқул АСҚАР: АЁЛНИ АРДОҚЛА
“Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,”
Ҳадис
Аёлни ардоқла, кўзларингга сурт,
Унинг ул покиза бармоқларини.
Аёлни ардоқла, кўз ёшдан арит,
Худо ёрлақаган яноқларини.
Аёлни ардоқла, кўнглига қара,
Аяма, ер юзин гавҳарларини.
Ҳофиздай танти бўл, холига бахш эт,
Дунёнинг энг гўзал шаҳарларини.
Аёлни ардоқла, кўкларга кўтар,
Самонинг энг тоза кенгликларига.
Аёл иззатини қилмаса агар –
Ишонма ёлғончи тенгликларига.
Оналар пойига поёндоз айла,
Жаҳон салтанатин байроқларини.
Аёлни ардоқла, саждагоҳ деб бил,
Пайғамбар сиғинган оёқларини.
Онам де, синглим де, ёрим де., ёлбор,
Эъзгу оятларни шивирлаб лабинг.
Шунда кўкрагингдан тарқалиб ғубор –
Меҳру муҳаббатдан пок бўлар қалбинг.
1989 йил.
(Ҳамроқул Асқардан)
СЕВАМАН.,
шу етти ҳарф сўз
лабларингдан учиб, учиб —
борлиққа сингиди бир зумда
“Севаман”га., айланди дунё!
Нафсу — жон илинжидаги
ёғ босган башаралар —
сертабассум, ойдай қиёфа
касб этди бирдан.
Бу қўқиган,
ивирсиқ, лойсувоқ кулбалар
маҳобатли қасрлардай
бўлди файзиёб!
Бу кўлмаклар бунчалар тиниқ!
Чирик тўнкаларни қоплаган
пўпанаклар ғарамида
жаннатий ифор…
Бу кучукчалар бунча боодоб.,
мусиқа таралар вовуллаганда —
сирли «Севаман»га ҳамоҳанг.
Юрагим нур билан қовушиб
шаффофлана бошлар вужудим —
кўзларим қуёшга тўлди-ку…
Сирли «Севаман»ни яна бир айтгил!
Яна бир такрорла азизам,
эрисин, эрисин –
дунёнинг қолган музлари…
1994 йил.
Ҳамроқул Асқар,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
ИСМАТ ХУШЕВ ЖАНОБЛАРИГА
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ИСМАТ ХУШЕВ ЖАНОБЛАРИ!
СИЗНИ ВА СИЗ ОРҚАЛИ ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗНИ
ҲАМДА БАРЧА МУШТАРИЙЛАРИНГИЗНИ ЯҚИНЛАШИБ
КЕЛАЁТГАН НАВРЎЗ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН
ТАБРИКЛАЙМАН! ЎЗИНГИЗГА МУСТАҲКАМ СОҒЛИК,
ИЖОДИЙ ИШЛАРИНГИЗГА БАРАКА ТИЛАЙМАН.
ҲАМИША БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН!
ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ БИЛАН:
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
БАҲОР АЙЁМИДА
(Фурқат ғазалига мухаммас)
Бу олам барчаға бирдек қадрдон ҳур в а т а н бўлса,
Ҳамма эл яйрашиб шодон, қувончдан шўхи шан бўлса.
Дала, тоғ кун сайин яшнаб, мисоли ул Адан бўлса,
Баҳор айёмида гул гашт этарға бир чаман бўлса,
Қилурға шарҳи ҳол аҳли муҳаббат икки тан бўлса.
Сафою кайфи бирла шод эрур ким кўрса баҳам майдин,
Севуб нўш айлаган балки ичмаган йўқ ва кам майдин.
Шаҳаншоҳу ҳону беклар ҳам тотишганку у сам майдин,
Хазон япроғида ул тавба қилган бўлса ҳам майдин,
Етиб майхўрликнинг мавсуми паймоншикан бўлса.
Зимистон қиш қучоғидан баҳор афзалки юз чандон,
Шу боис барча дил яйрар, тили бурроки суҳандон.
Чунон кўнгилга завқ бергай, бу завқни билмаган нодон,
Булут қатра фишону, руҳафзо, сабзалар хандон,
Ариқларнинг лабида сабзакори бир чаман бўлса.
Наҳрға чўмдилар балки сайрға чиқса ким яккаш,
Дилида шавқу завқ бисёр, дўсту ёрларким ҳазилкаш.
Само ҳам жола айларму, абрлар бўлдилар баркаш,
Ҳаво ҳам мўътадил, ҳавзу мусаффо, сўфаи дилкаш,
Оқар сув ғалт уриб, себарга узра мавжизан бўлса.
Табиат жандасин ташлаб, кийибти кўк либос…эҳром,
Ҳама дил шодликлари ҳадсиз, кўнгилда куй, ғазал, илҳом.
Шикор базмин қарор қилди Дилором бирла шоҳ Баҳром,
С а б у и л а ъ л бирлан шишаю байзою олтин жом,
Ўшал мажлисда соқию, бир нигори сиймтан бўлса.
Б у а й ё м субҳи шомиға бўлур бахшида умрилар,
Парируҳсора жанонлар, м а л а к м и ёки ҳурилар?
Нигоҳи тушса ошиқнинг қолурми кўзда нурилар,
Гул узра андалибу, сарвнинг бошида қ у м р и л а р ,
Юзи қад ҳасратидан оҳу ф а р ё д айлаган бўлса.
Замин бўстонида турфа чечаклар, гуллар очулсун,
Муаттар бўйлари тарқаб, бутун оламға сочулсун.
Билур ишқ аҳли бу бўйни, ўзга диллар начук билсун,
Киши тубию кавсар, жаннату ризвонни не қилсун,
Жаҳон айвонида ҳосил бу янглиғ анжуман бўлса.
Баҳор гаштиға ким о ш и қ эрурким у саҳар турғай,
Чаманзор, лолазорларнинг завқини ул ташна дил сўрғай.
Суҳайлийнинг ўзи гулшан аро ҳам с а й р этиб юрғай,
Сурури ш о д л и к н и д а ҳ р боғида начук кўргай,
Камина Фурқатийнинг маскани байтул..хазан бўлса.
………………….
НАВБАҲОР
(Муқимий ғазалига мухаммас)
Заҳми қиш кетди кўнгулдин қолмайин ҳеч доғлар,
Танга куч…қувват йиғилди, кетибон чарчоғлар.
Я ш н а д и , тўлди чиройга шаҳрлар, қишлоғлар,
Н а в б а ҳ о р , очилди гуллар, сабза бўлди боғлар,
Суҳбат айлайик, келинглар, жўралар, ўртоғлар.
Чорлангиз аҳли жаҳонни қичқириб хитоб ила,
Сайри боғ айланг ҳамиша завқ ила, шитоб ила.
Дилдаги кекларни ташланг, мискину арбоб ила,
Ҳуш бу маҳфилда тириклик улфату аҳбоб ила,
Ўйнашиб, гоҳи табиатни қилайлик чоғлар.
Ҳамма дил изҳорин айтиб, хуррам замондан сўйласун,
Ялла, хиргойи қилиб, хурсанд, кўнгилдан куйласун.
Яйрашиб ёшу яланглар, катта тамоша айласун,
Руҳ очиб, кўздин ниҳон бўлса паридек найласун,
Айрилиб ҳушу ақлдан, телба б ў л м а й соғлар.
Кимга дунё кенг очиқдур, мен учун кўп тор экан,
Тақдиру рўзи азалда балки қ и с м а т бор экан.
Минг шукрлар келтуруб, бўйсуниш дарклор экан,
Хайфким, а ҳ л и тамиз ушбу маҳалда хор экан,
Олдилар ҳар ерда б у л б у л ошиёнин зоғлар.
Бахту омад келмади ҳеч, қандайин кор айласам,
Сиғмагай қалбимга дардим, элға ошкор айласам.
Тингламас арзимни ҳеч ким, ёлвориб зор айласам,
Р а ҳ м истаб кимсадин заҳми изҳор айласам,
Ч о р а и қилмоқдин ўзга устиға тирноғлар.
Дашту саҳро, шаҳру қишлоқ на макон жойим Муқим,
Қайси тупроқдин қорилган, билмадим, лойим Муқим?
Эй Суҳайлий, то қ и ё м а т бўлғуси қойим, Муқим,
Тобакай мундоғ маломат кунжида доим Муқим,
Бу замон кўз тутғил эмди, сенга бўлсин тоғлар.
………………………
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!
Сизларга бўлган мухаббат бизлар учун буюк, хеч нарсани ўрнини боса олмайдиган ахамият касб этади
Мен шифакор-табиб сифатида уни худди гўштга сепилган тузга ўхшатаман. У юракка сингиб, уни бузилишдан сақлайди
Яна ва яна бир бор сизларни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш 8 март байрами билан самимий табриклайман.
Умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!
Ҳамиша толеингиз баланд бўлсин!
Хонадонларимиздан шоду хуррамлик, қут-барака аримасин!
Сизларга хурмат ва эхтиром ила
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Озод ва Ҳур Ватанда энг бахтиёр аёл – сиз,
Жамиятда Ҳам фаол мард, фидокор аёл – сиз!
Эрларга садоқатли, чин вафодор аёл – сиз,
Она, опа ва сингил, севикли ёр аёл – сиз
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Андижон
ЖОНДАН АЗИЗ АЁЛЛАРИМИЗНИ -ОПА СИНГИЛ, КЕЛИН КИЗЛАРИМИЗНИ ОНАЖОНУ БУВИЖОНЛАРИМИЗНИ РАФИКАЮ МУХТАРАМАЛАРИМИЗНИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН 8 МАРТ БАЙРАМИ БИЛАН КИЗГИН ВА САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙМИЗ!
ХУРМАТ ИЛА ЭРКАКЛАР
