Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғ Элчиевич Абдусаломовга хат
Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси М.Э. Абдусаломовга
Тошкент шаҳар Учтепа туман Сайлов комиссияси 6 – Чўпонота сайлов округи 62- сайлов участкаси овозларни санаб чиқиш натижалари сохталаштирилганлиги инкор этиб бўлмас далиллар билан ўз исботини топгани боис Юнусобод туман Маъмурий судининг 2020 йил 17 январь кунги: – Чўпонота 6 — сайлов округи 05 январь кунги баённомаси асосида чиқарилган 62 – сайлов участкасига оид қисми ҳақиқий эмас., Мазкур қарор ижроси дарҳол ижро этилсин., деган мазмундаги Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар Маъмурий суди аппеляция судлов ҳайъатининг 17.02.2020 йилдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд қарорлари Тошкент шаҳар Сайлов комиссиясига ҳам топширилган.
Депутатликга номзод Маҳмуджон Ортиқовнинг Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотига мурожаати ва у тақдим ҳужжатлар, депутатликга номзод Обиджон Латиповнинг сайлов тўғрисидаги қонунга хилоф саъйи ҳаракатлари акс эттирилган видео тасвирларни ўрганиш асносида ёзилган мухбиримиз Ҳамроқул Асқарнинг “Сайловдан кейинги сайлов.,” сарлавҳали мақоласи Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига юборилган ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Сайлов комиссияси раиси Р.Р. Ҳакимов ва Сизнинг диққатингизга ҳавола этилган эди.
Маълум бўлишича, ушбу мурожаат мақола мазкур ишлардан хабардор этилган бўлсада қонуний чора кўришни пайсалга солиб келаётган Учтепа туман прокурорига юборилган?! Ҳолбуки, М.Ортиқов шикояти Республика Бош прокуратурасида 12 февраль куни назоратга олиниб, Тошкент шаҳар прокурорига 2020 йилнинг 02 март кунигача батафсил ахборот бериш сўралган бўлсада, ҳанузгача қонуний чора кўрилгани йўқ?!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: — Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир., деб аниқ белгилаб қўйилган.
Муҳатарам Мирзоулуғ Элчиевич!
Маълумингизким, энг кўп хорижлик кузатувчилар иштирок этган бу йилги сайлов натижалари ҳақида ҳанузгача мунозаралар давом этмоқда. Сиз узоқ йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини бошқариб келаётган тажрибали давлат арбоби сифатида Бош Қомус талабига итоатсизлик дунё жамоатчилиги назарида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган ҳуқуқий – демократик ислоҳотлар жараёнига жиддий рахна солишини яхши англайсиз.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини Бош Қомусимизнинг 114-моддасига хилоф тарзда суд қарорлари ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келаётган Тошкент шаҳар Сайлов комиссияси раиси ва маъсул мансабдорларига нисбатан қонуний чора кўришга чақиради.
Исмоил Адилов
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил
ташкилоти раиси
Иловалар: Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига юборилган ва “Дунё ўзбеклари” интернет нашрининг 23.02.2020 йилдаги сонида чоп этилган “Сайловдан кейинги сайлов.,” сарлавҳали мақола ҳамда Бош прокуратура Бошвармаси бошлиғи Д.Б.Аҳмедовнинг 12.02.2020 йилдаги жавобидан нусхалар. Жами: 9 варақда
Ваше обращение было успешно отправлено в Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!
Внимание!!! Сохраните следующие данные
Номер обращения 19082-s/20
Код обращения acdbde93dc
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ