Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга Дунё ўзбеклари архивидан
Нодир Тўрақуловдан нафақат ўзбек, Корейс ҳатто гурузинлар ҳам дод дейишмоқда
Нодир туялари билан видолашмоқда…
Ўзбекистон Республикаси БОШ ПРОКУРОРИ И.Б.АБДУЛЛАЕВ
жаноби олийларига
Такрорий мурожаат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2009 йилдаги № ПП-1072-сонли Фармойишига асосан 05.03.2010 йилда ташкил этилган «Eurasia Logistics Service» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасининг мулки бўлган «MAN» русумли 01 503 HBA давлат рақамли 01 1624 АА тиркамали юк машинасини жиноят иши ҳали суд маҳкамасида кўрилмасидан икки ой олдин, Сурхондарё вилоят МХХБ ТБ бўлими бошлиғи Н.Д.Тўрақуловнинг аукцион раҳбарига ёзган хати асосида ким ошди савдоси орқали сотиб юборилганининг ўзи тергов органи ўз ваколатини суистеъмол этган ҳолда Ўз.Р.ЖПК талабларини қўпол тарзда бузганлигини тасдиқлайди. Бизнинг машинамизни сохта аукционда сув текинга сотиб олиб, унинг эгасига айланган шахс буюртмачи унинг яқин қариндоши, қонунбузар терговчининг ноқонуний қарорини тасдиқлаган вилоят прокурори эса ана шу қонун ниқобидаги талончилик жинояти иштирокчисидир.
Тергов органининг ушбу ноқонуний қилмишларини эътироф этган Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 06.09.2013 йилдаги № 18-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган Олий Суд Пленуми қарорини асос қилган ҳолда чиқарган 16.10.20014 йилдаги ҳукми нафақат адолатсиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва ташқи сиёсат борасида олиб бораётган демократик ислоҳатларига ҳам хилофдир!
- Интернет тармоғига оид ахборот воситалари орқали маълум бўлишича анчадан буён давом этиб келаётган ушбу қонун ниқобидаги талончиликга оид ушбу қилмишлар Ўзбекистон давлати билан ҳамкор давлатларнинг хавфсизлигига рахна солишининг олдини олиш учун мазкур ишни чақириб олиш ва Республика Бош прокурори сифатида шахсан ўз назоратингизга олиб, ўз ваколатини суистеъмол этган Сурхандарё вилояти МХХБ Тергов бўлими ходимларига қонуний чора кўришни сўрайман!
Ли Беоб Реол
«Eurasia Logistics Service»
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма
корхонаси директори.
21.07.2015 йил.
PS: Бош прокурорга юборилган 6 варақлик такрорий мурожаат қисқартириб берилмоқда.
тадбиркор Ёдгор Муродов:
— Исмат ака! Арзу додимиз Президентга етиб, адолат қарор топишида ёрдам беринг!
Муҳтарам Исмат Хушев!
Сайтингизда эълон қилинган Жайлов бобонинг Ўзбекистон Республикаси Презеденти И.А.Каримовга очиқ мурожаати Сурхандарёда жуда машҳур, сайтдан олинган кўчирмалар эса қўлма – қўл бўлиб кетди. Биз ҳам шу мурожаат асосида Сизга йўл топдик. Нафақат, Жайлов бобонинг ўғли яна 4 нафар фуқоро машиналарини қайтариб олипти. Жайлов бобонининг ўғли Пардабойни қийнаган терговчи Шерали Аҳмедов жавобгарликга тортилипти, унинг ҳомийси Нодир Тўрақулов ишдан четлатилипти. Бу хабарлар бизнинг ўлган умидларимизга далда бўлди.
Жайлов бобонинг айтишича, арзу – додлари керакли жойларга етиб боришида, бу воқеаларни холис ёритиб борган “Дунё ўзбеклари” газетаси раҳбари сифатида Сизнинг ҳам хизматингиз жуда катта бўлган. Бунинг учун Исмат Хушевни ҳар куни дуо қиламан., дейди бобо ҳар гапида.
2012 йил 18 июль куни ярим кечаси қора ниқобда келган 8 нафар вилоят МХХБ зўравонлари ҳеч бир асоссиз 5 ой 26 кун мени МХХ зиндонида қийноққа солдилар. Уларнинг ягона мақсади менинг молу – мулкимни тортиб олишдан иборат бўлганлигини қийноқ жараёнларида англасамда, чорасиз эдим. Н.Тўрақулов бошчилигидаги бу қароқчилар менинг 14 та “Дамас” ва 4 та “Ласетти” русумли автомашиналаримни ҳеч бир ҳужжатсиз, суд қарорисиз тортиб олиб, энди улардан айнан вилоят МХХБ терговчиси Нодир Тўрақуловнинг қудаси Эркин Норқобилов фойдаланиб келмоқда. Ҳолбуки, бу транспорт воситалари учун банкдан олинган кредит қарзларини ёпиш учун банкга 305 000 000 милён сўм тўлаб хонавайрон бўлдим!
Муҳтарам Исмат ака! Ўз.Р.МХХ раиси Р.Р.Иноятов, ҳатто муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовга ёзган шикоятларим натижасиз қолмоқда. Сиздан илтимос, менинг хатимни ҳам ўз сайтингизда эълон қилинг, зора арзу — додимиздан “Дунё ўзбеклари” сайти орқали хабар топган Президентимиз ва Бош прокурор И.Б.Абдуллаев бирор чора кўриб, ёрдам берар деган умидда., Сизга соғу – омонлик тилаб —
“Парвоз Абдулазиз” МЧЖ муассиси, тадбиркор —
Ё.И.Муродов
14.08.2015 й.
Илова – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга юборилган шикоятдан фото нусха. Жами 1 варақда.
Сурхандарё вилоят МХХБ тергов бўлими бошлиғи Нодир Тўрақуловнинг тадбиркорларни қон – қақшатиб орттирган бойликлари эвазига барпо этган бунёдкорлик ишларидан айрим фотолавҳалар:
- МХХБ Нодир Тўрақуловнинг ғозлари
- Нодир Тўрақулов туялари билан хайрлашмоқда:
- Ичига Бош прокуратура биноси бемалол жо бўладиган Нодир Тўрақулов маишатхонасидаги ҳаммомнинг ҳовуз саҳни:
- Нодир Тўрақулов юқори мартабали қариндошлари унинг шахсий кошонасида:
- Парандачилик Нодир Тўрақуловнинг севимли машғулоти:
- Нодир Тўрақулов оромгоҳидаги ҳордиқ ва иш жиҳозлари:
PS: Фотоҳужжатлар ФЕЙСБУКДаГИ “Ўзбекистонда коррупцияга кураш ФОНДИ” сайтидан олинган. Бундан ташқари БОШ ПРОКУРАТУРА ТЕКШИРУВ бошлагач НОДИР 15 минг зотдор қўйлари ва 20 000 дан ортиқ наслдор сигир ва буқаларини турли ташкилотларга мажбурлаб ўтказди. ҲОЗИР вилоят химия ташкилоти ўз ходимларига ойлик маош ўрнига нодирнинг ароқларини мажбуран тарқатмоқда… 21 аср.
БУ МАЪЛУМОТЛАР ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВГА ЕТИБ БОРМАСА ҲЕЧ НАРСА ҲАЛ БЎЛМАЙДИ
Нодир Турақулов Нодирнинг ялоқхўри Ахмедов Шерали ўзини МХХ ходими деб таништирсада, аслида Сурхондарё вилояти прокуратураси терговчиси. Итдай садоқатли бўлгани учун Нодир унга собиқ Термиз шаҳар прокурори Жамолнинг мусодара қилинган Нексиясини совға қилган. Бир ҳафта олдин Шералини Бош прокуратура қамоққа олипти деган гап тарқалганди. Кеча эшитсак, яна озодликда юрган эмиш. Чунки, Нодирни қўллаб турган девлар шу қадар улканки, унинг жиноий ишларини фош этишга Бош прокуратура ҳам ҳали ожиз..
Нодир Турақулов укаси Бекмуродга Эркин Норқобиловнинг қизини олиб берган. Шу боис Нодир тадбиркорларни наркотик ташлатиб, қамаб, қўрқитиб қон – қақшатиб тортиб олган ҳамма мол –мулкларни қудаси Эркин Норқобилга ўтказиб беради. Шу боис Эркиннинг номидаги бойликларнинг эгаси ҳам аслида Нодирнинг ўзидир.
Сурхондарёнинг ялоқхўрлари Нодир Худо деб атайдиган бу анжонлик МХХ ниқобидаги қароқчи Республика Давлат Солиқ қўмитаси раисининг куёви бўлганлигидан фойдаланиб, солиқ ходимларидан фойдаланиб, ўзи истаган тадбиркорнинг солиқга оид бирор камчилигини топиб дарҳол қамоққа олгач, у бечорани ҳибсхонада қийноққа солиб, унга сохта ҳужжатларга қўл қўйдиради. Ҳатто, фалон мансабдорга фалон сумма пора берганман деган кўргазмалар олиб, бир гуруҳ жиноий гуруҳга айлантириб., уларнинг бор мол – мулкини тортиб олгач, яна уларга энг оғир айбловлар қўйиб, сўнг қўзғатилган жиноят ишини судга ўтказади. Қўғирчоқ судьялар Нодир қўйган барча айбловларни тасдиқлаб ҳукм чиқаради.
Асли Нодирнинг тадбиркорлардан тортиб олган пулларига қурилган ҳашаматли “MALIKA GOLD” ресторани, “ORIFA” деган саунаси бўлиб уларни Ориф деган шахс бошқаради. “ORIFA” саунаси аслида иславотхона бўлиб, Нодирхудо Тошкентдан олиб келган фоҳишалар билан шу жойда маишат қилиб, жиноий шериклари билан дам олади.
Аслида Нодирга тегишли қурилиш фирмасини унинг Жахонгир деган югурдаги бошқаради. Шу боис Сурхондарёдаги барча йирик, катта суммали қурилиш тендерлари фақат Нодирхудонинг ана Жахонгирига берилади.
Нодирнинг яна бир ялоқхўри, олдин наркотикга оид жиноят билан қамалиб чиққан, асли жарқўрғонлик Бахтиёр Холбоев,Термиз нефтебазасида ишлаб растрата билан Жаслиқда ўтириб чиққан Шайдилла Сафаров, Денов “МЭЗ” таъминот бўлими бошлиғи, Денов ва Термиз автосалонлари, тўйхона ва “GRAND OTEL” мехмонхонаси, “Караван” ресторани эгаси Бахром, Денов нефтбазасининг “зулук” лақабли директори Бахтиёр, унинг ўринбосари Ойбек ва бошкалар. Нодир худо бу одамларни атрофига йигиб олиб, хар куни “MALIKA GOLD” ресторани оркасидаги офисида маишатбозлик килиб, ана шу ялоқхўрлари билан Сурхондарёда кимни синдириш, кимни бизнесини олиб куйиш, кимни ишдан четлатиш, Термиз дарё порти орқали наркотик ўтказиш режаларини тузади…
Нодирхудо нафақат оддий фуқоро, вилоят ҳокими, прокурори, МХХБ бошлиғини ҳам сариқ чақага олмайди. Нодирхудо учун пул айланадиган ҳар қандай жойнинг эгасига жиноий иш қўзғаб, мол – мулкини тортиб олиб, ўз гумашталарига расмийлаштириб бериш хамирдан қил суғургандай оддий иш. Мулкдорнинг фарёдига на прокурор, на суд, на МХХ раҳбарияти қулоқ солмайди.
Масалан, Сурхондарёдаги музкаймок бизнеси, Кока кола ва Нестле дилерлиги, Сурхондарёдан мева сабзавотларни бошқа вилоятларга сотиш, транспорт логистикаси, озиқ — овкат улгуржи савдоси – буларни хаммасини қудаси Эркин Норқобиловга тортиб олиб берган. Бўлмаса, Эркиндай бир обналичкачи фирмач қандай қилиб бугун 200 минг доллор турадиган Порше Кайен машинасида, Нодир Худонинг укаси – Эркиннинн куёви Бекмурод нархи 80-90 минг доллорлик Лексус маркали Джипда юриши мумкин.
Норқобилов Эркинга тегишли Денов ва Термиздаги Юбилейный супермаркетлар, 20 дан ортиқ метан ва пропан заправкалар аслида Нодирга тегишли бўлиб, бу заправкаларни ўз ва кредит маблағларига қурган аксарият эгалари Нодир ва унинг ҳамтавоқлари уюштирган туҳматлар билан узоқ йил озодликдан маҳрум этилган бечора тадбиркорлар.
У шу даражада куюшкондан чиқиб кетганки, Хайратон постида унинг яна бир ялокхури божхоначи корейс Дима, Нодирнинг хохишига кура Нодир Худога хуш келган божхонадан утаётган юк транспортга наркотик ташлатиб, эгасини камаш ва юк машиналарини, яроқсиз.. деб расмийлаштириб, ҳатто суд ҳукми чикмасдан арзон нархга бахолаб, ялоқхўр Нурмухаммад орқали ким ошди савдосида ўз гумашталарига бошланғич баҳода олиб беради.
Эркин Норқобиловга тегишли “Холодильник” ташкилотидаги барча юк машиналар, Юбилейный супермаркетига хизмат кўрсатувчи барча Дамас машиналари турли бечора тадбиркорлардан ана шундай зўрлик билан тортиб олинган.
Мустақиллик замонида 15 йилдан буён сурхон тадбиркорларини талаб, хонавайрон қилиб, юзлаб айбсиз инсонларни ака – укалари билан қамоққа тиққан МХХ ноқобидаги Нодир Тўрақулов ва унинг Эркин Норқобилга ўхшаш жиноий шерикларига қонуний чора кўрилмаса Ўзбекистонда қонун устивор, ўзбек модели зўр., деган гаплар қуруқ чўпчак бўлиб қолаверади.
Ҳатто, Бош прокуратура айб эълон қилган прокуратура номидан иш кўрувчи, аслида МХХ агенти Шерали Аҳмедовни қамоққа олганларида Нодирхудо 49 миллиард сўмни “Алоқабанк” кассасига нақд топшириб Шералини озодликга чиқаргач, қонун барчага баробар, Ўзбекистонда қонун устивор деган лофга ким ҳам ишонарди?!
Ака – ука тадбиркор Кўчаровларни озод қиламан деб қариндошларидан санаб олиб бир миллиард 920 миллион сўмни 4 ой банкда топширмасдан, Ш.Аҳмедов ва Нодир бу маблағларни ушлаб турганлигини ўзи жиноят эмасми?! Сурхондарёда суд ҳокимияти қўғирчоқ, Нодирнинг зўравонлиги шу даражадаки 2015 йилнинг апрель ойида санкциясиз Акбар ва Рўзи Кўчаровлар ҳатто иш судда кўрилаётганида ҳам, суддан кейин ҳам вилоят МХХБ зиндонида сақланиши, судга ҳатто судланувчи тадбиркорларнинг қариндошлари ҳам киритилмасдан ёпиқ ўтказилишининг ўзи, Нодирнинг қалбаки айбловини тасдиқлаш эканлигини ҳамма билсада, чорасиз! Шунча жиноятларни содир этган Нодир ва Шерали Аҳмедовлар эса худди шундай тадбиркорлардан зўравонлик билан тортиб олган 49 миллиард сўм эвазига яна очиқда юриптилар?!
Нақд пул тақчиллигидан пенсионерлар нафақа ололмай, бечора фермерлар додлаб юрган бир пайтда, нега муҳтарам Бош вазир Ш.Мирзиёев, янги Бош прокурор И.Абдуллев, Нодир Тўрақуловнинг раҳбари Р.Иноятов бу талончилар шунча нақд пулни қаердан олганлиги билан қизиқмайди?! Бу тенгсиз ноҳақликлардан бутун сурхон халқи ғазабга келиб, ғалаён кўтариш даражасига етган!
Шўрчи ун заводининг 49 фоиз акцияси Эркин Норқобиловники, 51 фоизи унинг шериги бўлган завод директорида бўлган. Эркин ана шу 51 фоизни олиш учун директорни қудаси Нодир орқали қамоққа олдирди. Шўрлик директорни Нодир аёвсиз уриб, қийноққа солгани оқибатида бечора вилоят МХХБ зиндонида ўлди. Лекин, бу жаллодлар жазосиз юрипти! Ҳолбуки ўша марҳум директорнинг Усмон исмли укаси Президентнинг хос қўриқчиси эди. Бу ҳам камдай Нодир Усмонга туҳмат уюштириб, юқоридаги ҳомийлари орқали ишдан кетказди…
Муҳтарам Исмат ака! Биз ҳам шу зўравонлар жабридан хонавайрон бўлиб Ватандан четда саргардон бўлиб юрибмиз. Бу маълумотлар Президентга етиб бормаса ҳеч нарса ҳал бўлмайди, айни пайтда юзлаб тадбиркорларнинг шикоятлари нега ҳанузгача Президентга етиб бормаётганлиги ҳам ғалати…
Искандар Сурхон
15.08.15.
43 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Фейсбукдаги “Узбекистонда коррупцияга карши кураш фонди” яна бир макола чоп этишибти бу кимсанинг кирдикорлари хакида. Укинг. Дахшатга тушасиз.
Тегишили идоралар бу хафсизлик ходимига кучи етмийди,бу таксири оламга бутун бошли довлатни кучи етмаслигини исботини топибдию,бундан ортик нима булиши мумкин? Аччик хакикат!
АРАВАНИНГ FИЛДИРАГИ МОЙЛАНСА ОВОЗ ЧИКАРМАСДАН АЙЛАНАДИ!
ОЛИНАЁТГАН ПОРАЛАР,ТАЛОН ТАРОЖ КИЛИНАЁТГАН ХАЛКНИНГ МОЛУ-МУЛКИ,БУЛАЁТГАН ЖАМИКИ КУПОРУВЧИЛИК ИШЛАРИНИНГ БАРЧАСИ ЖУДА ХАМ КУЧЛИК ЖИНОИЙ АРМИЯГА ТЕГИШЛИ!
Агарда ана шу Нодир Туракулов,бизнинг Муродулло Куролов ва Ибодулло Мустафоев ва яна юртимиз буйлаб шундай номакбул ишларни килаётганларнинг жазосини беришни бошлашса,келаётган миллардлаб бойликдан узлари курук колишади!
Битта Бош Прокурор буларга карши бора олмайди,УFРИлар баландда шекилли
Коментарийлар ёзиш билан хеч нимага эришиб булмайди. Тадбиркор Кучаров ва Жайлов отадек ариза билан мурожаат килиш керак тегишли идораларга.
Ха яшанг дустим, мен шуни айтмокчи эдим. Факат хамжихатлик билан купчилик булиб. Жабр курганларни саноги йукку айтишларингча.
Колганлар хам кушилсин булмасам уларга хам навбат келади эртага.
Азиз сурхондарёликлар. Хурсандчилик узокка чузилмади, чамамда. Карокчи Нодир Туракулов ишдан четлатилган булсада, яхши кунларни кутиб, хануз Термизда, товонялокларини куршовида ялло килиб юридику. Оттан тушса хам эгардан тушмайдиган бу нусха хануз уз ифлос ишларини давом эттираяпти. Сурхондарё МХХга бошка бош терговчи келган булса хам Нодир Туракулов хамма ишларни узи бошкариб, яна кама кама, тухмат ва рекетни бошлаб юборди. Кани хакикат, кани буюк ва адолатли келажакка ишонч? Качонгача биз бу муттахамни чидаб, баликдай жим юраверамиз?
Узларингни уриб кетган. Халк денгиздир, халк кучдир…
Гап миллионлаб инсонларнинг синдирилган хаётию, чеккан азоблари хакида кетаётганда, бунака баландпарвоз гапларни факат юраги курс одам гапириши мумкин. Бошингизга тушса тушунарсиз кимни “уриб кетган”лигини. Ахир бу каби холат бошка вилоят халкининг бошига тушмаслигига хеч ким кафолат бермаган.
МХХни тролли булсангиз керак. Бан!
ЙЎҚ ДЕНГИЗНИНГ ТУФОНИДА FАРҚ БЎЛДИ ХАЛКИМ,
УЛУҒ ШОИР ДЕНГИЗИ ҲАМ САРОБ ЧИҚДИЁВ!
ХАЁТ БИЛАН ВАЪДАЛАРДА ФАРҚ КЎРДИ ХАЛКИМ,
БИЗ ИШОНГАН ЧЎҚҚИЛАРГА, НАҲОТ ЧИҚДИ ЁВ!
ЎЗИ ОЧЛАР, КЎЗИ ОЧЛАР ЮРТНИ ТАЛАРЛАР,
АРЗУ ОҲИНГ ЕТМАГАЙДИР ОҚСАРОЙЛАРГА!
ЗАР ПАГОНЛАР КЕЧАЛАРИ ЗАРИН САНАРЛАР,
ВИЖДОН ЭМАС, НАФС БЕРИЛГАН БУ БОБОЙЛАРГА!
ОРЗУ ЎЛГАН, УМИД ЭСА “ПОСТЕЛЬ РЕЖИМДА”,
БЕШТА СРОК ЎТИБ БУЛДИ, КУТИБ ҲАМ ЎЛДИК!
САВОЛЛАР КЎП, АММО ХАМОН “ЧЕСТЬ МУНДИР” ЖИМДА?
ОFИЗЛАР МОЙЛАНГАН, ТИЛЛАР БОЙЛАНГАН,
ҲАҚНИ СЎРАРЛАРГА ТИFЛАР ШАЙ…
Оооо, унда хаммаси тушунрали. Бу хураматли ходимни психологичекий тестдан утказиш керак, 99% бу кишида комплекс бонапарта бор. Бунинг устига 10-15 йил давомида бунака мансабда бир регионда ишлагани хисобга олса не только бу бошка одам хам узини авлие, агар комплексовать кивотгани томонлари е кассалиги утказиб юборилган такдирда, узини Худо деб хис килиши аннику. Бундан сабок, терговни бошлиги ва бошка котта мансаб МХХ ходимлари бир жойда 3 йилдан куп ишламаслиги керак. РОТАЦИЯ!
Хомий еки хомийлар шу йиллар давомида улушга хамшерик булган булса, унда тушунса булади. Лекин хомийлар хам кучада колган, бесавод, акл фахми йок ва бунака улушларга караб колган одамлар эмаску ахир. Узини босолмай колган ва наполеон комплексига чалинган (суратда туяни енида паканарок одам, агар ростдан хам узлари булса) бир ходимни куткариш операциясига аралашиб юриб узларини репутациясини ерга урушмайдику.
Алишер, расмдаги пакана ва семиз одам хакикатан узини Худо деб билган Нодир Туракулов жаноблари. Уни бир марта Жаркургондаги тандир гушт пиширадиган ошхонада курган эдим. Ушанда хуррандалар ичкаридаги алохида хонасида утирган эди. Ошхона эгаси югуриб кириб, туринглар АКА бу ерга келди, чикинглар ташкарида утирасизлар деб хуррандаларни чикариб юборган эди. Ушанда Нодирни мен Алпомиш ун заводи раиси Холбоев Бахтиёр билан бирга келганда кургкнман. Унинг хомийларига келсак, мен айтди дейсиз, уни куткариб колишлари ва кейинчалик котта лавозимга кутаришлари аник.
Эх содда одамлар, хурсанд булиб, шамолдан олдин чанг чикарманг. Нодир Туракуловни ишдан олиниши бу сиз ва мен учун кузимизни шамалатиш учун уюштирилган театр сахнаси. Бошкачачига – рокировка. Нодир Туракуловнинг МХХ рахбариятидаги жуда кучли хомийлари уни халк норозиликларидан яшириш учун Сурхондарёдан олиб, билишимизча Тошкентга МХХ махсус курикланадиган обьектлар бошкармасига ходимлар булими бошлиги лавозимига тайинлашган. Курасиз, бир икки йилдан сунг Нодир Туракулов “шамоллар тиниши” биланок, хозиргидан янада юкорирок лавозимга тайинланади ва уз кабихликларини ва ифлосликларини янги куч ва гайрат билан давом эттиради. Бундай булишига нафакат мен, МХХ ходимлари хам амин ва узларининг орасида бу хакда гапириб юришибди. Бу театр биз соддалар учун холос. Хозирча Нодир Туракуловни гумашталарини жазолаш оркали унинг номини оклаш операцияси утказилмокда. Биз эса бундан хурсанд чеккада чапак чалиб колаверамиз, адолат бор экан деган чупчакка. Афсус.
Сизларнинг барчаларингизга омад тилайман!
Сурхондарё асли Алпомишлар Ватани эканлигини исботлаяпсизлар.
Исмат ака бошчилигида Дунё Узбеклари хам хакикат учун аёвсиз кураш олиб бораяпди ва натижалари албатта кувончлик, КАТТА РАХМАТ!
Янги Бош Прокурордан халкимизнинг умиди жуда катта, ишларига омад тилаш билан биргаликда, ана шундай шиддатли ва узлуксиз кураш билан соф виждонлик орган ходимларига ёрдам бериш хам керак.
Энг биринчи уринда, ПОРАХУР РАХБАРИДАН УША ХОДИМЛАР ЖАБР КУРИШАДИ!
ЯШАСИН ХАКИКАТ!!
Хакикат бор экану! Мошиналарини кайтиб олишвотгани хуш хабар лекин док пуписа ва елгон сохта айблов билан олиб куйлган дукондорларни моллари (арак махсулотлари ва хакоза), суд ва бошка довлат органларига зулм утказиб олиб куйлган шахсий мулклар ва унлаб бегунох камалган ва ойлаб ва йиллаб “под следствием” утирганлар…уларга ким ва канака ердам бераркана?
Лекин янги терговчиям Тошкент вилоятида ишлаган булгани учун Эркин Норкобиловнинг у ерда фаолият юритаётган корхонали оркали таниш- билиш булиб, жуда яхши муносабатда деган маълумотлар юрипти. У хам укалардан биттасимасмикан ишкилиб?
Муҳтарам Исмат ака Амеркада туриб халқни ўйлаётганингиз учун рахмат! Ватандаги дўстларингиз ҳам катта жасорат кўрсатдилар. Сайтингиз машҳур бўлиб, мақолани кўчириб ўқишяпти. Нодир иши бўйича Бош вазир назоратида комиссия ишлаяпти дейишмоқда. Жайлов бободан сўнг яна кўп одамлар машиналарини қайтариб олмоқда. Халқнинг қарғиши урган Нодирдев қулаб – талон – тарожи учун 49 млрд сўм Алоқабанкга топширипти, бу ҳали бошланиши, сўнг қуролдош дўстлари Ҳаёт ва Жавдатлар ёнига марш бўлади…
Сурхоннинг юзлаб тадбиркорларини қамаб хонавайрон қилган, жуда кўп қизларни катта пул билан йўлдан урган, Нодирнинг ишдан олиниб, уй қамоғига олинганидан сўнг жуда кўп одамлар адалат бор эканку, янги бош прокурор Ихтияр Абдуллаевга рахмат деб қўй сўйиб худойи қилмоқдлар. Ишқилиб бир ўрнига ундан баттари келмасин.
Терговни аслида Ш.Ахмедов, хужжат буйича эса Н.Туракулов олиб борди деб сохта хужжат килинган булса, фукаролардан ундирилган зарарлар накд пулда туланган булсада, хужжатларда товар моддий бойлик топширилди деб курсатилган булса, конфискация килинган машиналар судда такдири хал булмасдан туриб, аукционга чикарилиб узлари томонидан сотиб олинган булса-канакасига хужжатлар “тугри оформлен” булиши мумкин? Бундай холат битта-икта эмас сирийный булган. Буни хамма билади. Энди рахбарларимиз кандай йул тутишаркан, курамиз…
Бе фойда, когозда хаммаси тугри оформлен килган булсалар, купчиликни АКАси узини фаолиятини давом этиради. Ким билади балким кевотган йил она диерни 25 йиллик мустакиллик байрами арафасида,шу АКАни исм ва шарифлари марказий газеталарни бош варогида довлат мукафоти олганлар руйхатида биринчилар каторида турса, Халк Кахрамони деб!
Мухтарам Нодир Ака Туракулов. Сизнинг шарофатингиз билан, Сурхондарё МХХ тергов бошлиги лавозимида ишлаб келган даврингиз мобайнида, Сурхондарёда кудангиз Норкобилов Эркиндан бошка бирорта кузга куринган тадбиркор пайдо булмади, факат сизга куллук килган муттахамларгина узларининг лавозимларида ишлаб келдилар, Сурхондарёда иш киламан деган таддиркорлар, аввал сиздан рухсат олиб, сизни рози килсагина иш бошладилар, бирок, ала окибат уларни хам хонавайрон килиб, бизнесини тортиб олдингиз, вилоят хокимлари бу ерда хоким АКА экан, биз нима киламиз деб ишдан уз хохиши билан бушаб кетдилар, туман хокимлари сизга улуш бермаса, камалишлврини билиб, сизга куллук килиб келдилар, сиз текширтирган давлат корхона ишчилари ойлик урнига бозордан киммат нархларда гушт, гоз ва урдаклар, арок махсулотлари, хитойда ишлаб чикарилган телефонлар, озик овкат, полиз экинлари, сокол олиш бритвалари олиб, хурсандчиликларидан бошлари осмонга етди, сизга тегишли лимит буйича бензин берилиши керак булган Мустанг заправкасидан баклашкачилар бензин олиб, ахолига сотиб келишди, сиз когозда йук килган яроксиз арок махсулотларини сизга тегишли Алко маркет дуконларидан сотиб олишди, бирорта соликчилар сизга тегишли заправкалар, Юбилейный супермаркетлари, Алко маркет дуконлари, Малика голд ресторанига назоратга кира олмадилар, сиз туфайли Термизда сизнинг дуконларингиздан ташкари бошка кузга куринган магазинлар колмади, ахоли факат сизнинг фирмангиз ишлаб чикарган сут махсулотлари ва хатто музкаймок ейишга мажбур булди, хатто вилоят Адлия бошкармаси сизнинг кароматингиз билан давлат бюджетига накд пул эмас кандайдир темир терсак топшириб келди, чунки ундирилган накд пулларни сиз узлаштириб келдингиз, ахоли факат сизнинг газ заправкаларингиздан фойдаланиб келди, чунки колганларини ёпиб куйдиз ёки олиб куйдиз, одамлар узи учун кимматрок машина сотиб олишдан куркди, чунки сиз ГАИга айтиб, машинасини торттириб куйиб, сизга улпон беришга ёки 10 миллион сумдан гуёки болалар уйига эхсон килишга мажбурлаб келдингиз, Хайратондаги Дима исмли божхоначи гумаштангиз сизга ёкиб колган машиналардан наркотик топиб олишни одат килди, зарар учун туланган пуллар негадир сизнинг холодильник омборхонасига йигиладиган булди, вахолангки бу пуллар давлат бюджетида булиши керак эди, сизнинг гумашталарингиз Ориф, Ойбек, Жахонгир, Сафар, Бахтиёр, Бахром, Самат, Бахтиёр Холбоевлар неприкосновенный булиб, биров уларнинг мушугини пишт дейишга ботина олмай колди, сурхондарёда шунча адвокатлар туриб, Фаргоналик Уткир деган адвокат сизнинг шарофатингиз билан ошиги олчи булиб, Аканинг якини деган ном олди, Уткир сизнинг ёрдамингиз билан хар бир сизнинг ишлврингиздан 50-100 минг доллорлаб пул ишлади, сизнинг товон ялок укахонингиз Жахонгир ноткриус ёрдамчиси булсада, сизга якинлиги учун хамма ноткриуслкрни куркувда ушлаб, узи ёктирмаган нотариусларни каматиб ёки ишдан бушаттириб келди. Хуллас, айтсак айтадиган гап жуда куп. Мана энди сиз лавозимдан кетдингиз, сиз босган изларни кайси шогирдингиз босар экан? Ёки бундай махорат ва уддабуронлик факатьсизда борми? Биз эса Худодан сиздакаси бошка булмаслигини тилаб коламиз.
Ха Робин Гуд тугри келмайди, Карабас Барабас дегани буларди ана шу купрок ярашар. Хамма шикоятларни ва шархларни суммироват ва руйхат килиб, яни потерпевший ва уларни хафа килган конунбузар “Ака & Со”, иккита командага ажратиб ва чукур анализ килиб бу вилоятдаги охирги 10-15 йил ичида килинган хамма номакул ишларга объектив бахо бериш керак. Кани бормикан бирон журналист шу темани чукурок урганиб халкга ва давлат рахбариятига отчет тарзида етказадиган.
Биз шу вактгача факат бир тарафлама информация асосида умозаключания кивобмиза. Бу АКАни собик булди дегани, эртага янги АКА келиб яна шу ахвол ва шу тарзда “иш” олиб бориши вероятность котта.Енгиси интернетга шикоят булишадан куркиб угри ва мутахамларга тегинмасдан жим утирмейдику. Пресс секретарь деган лавозим яратиш керакдир хар бир бошкармада? факат бир томонлама информация асосида бизга ухшаган “обыватель” МХХ ходимлари хакида жуда негатив хаелда булишимзни олдини олиш учун хеч булмаганда.
Шу сайтми е бошкасими якинда езганди, она диерни кайсидир вилоятида кадастрни бошлиги 500 минг сум еки $110 пора учун 8.5 йилга камалганмиш. Сурхонлик тадбиркор 50-100 минг доллар пора хакида езганлар, агар шунака эпизодни биттаси рост булса, 8,5 минг йил камок жазосини бемалол кулласа буладику. Бунака сумма пора берадиган одам угирлик килгани эхтимоли коттаку. Ким билади, мумкин бу Ака жамиятни санитары е Робин Гуди-дир? Балким бу темага бир томонлама ендашиб, хато хулоса кивотгандирмиза..???
Кечирасизу Робин Гуд бойлик орттириш максадида халкни таламаган. Хаммани бизнесини тортиб олиб узлаштирмаган. Бутун бир вилоятни узини ва 5-6 та хамтовоклари “империяси”га айлантирмаган. Бегунох одамларни ва аёлларни камамаган. Сурхондарёликлар жуда матонатли халк, факат нохаклик жонидан утиб кетгандагина овоз чикарадилар. Бундан ташкари факат Оллохгина бандаларини килмишига яраша жазолайди. Демак у узини ростдан хам Худо деб билар эканда!
Тадбиркор эса, пора берганман дегани йук. Буйнига куйилган ноконуний зарар хакида ёзган.
50-100 минг долларлик порани эса утган йили жавобгарликка тортилган бир гурух Мхх ходимлари беришган булса керак. Бошка хеч кимда бунча пул йук.
“Собик тергов бошлиги”? Купчиликни Акаси ростданам собик булдиларми? Собик ходими еки факат собик бошлигми? Бутунлай собик булган булсалар, унда укалар нима килишади энди?
Бошка АКА кидиришга тушишгандирда укалар. Бахром (автосалон) “Куппаклар хурганда шер парво килмайди” деган статус ёзиб куйипти. Демак халк куппаклар улар учун. Лекин халкини талаган одамга хизмат килиб, харом лукмага хамтовок булганлар шер деб номланармиди ёки чиябурими, эслаёлмаяпман.
Жахонгир адлия бошкармаси ходими эмас, оддий нотариус ёрдамчиси. У кайси нотариусга “ёрдамчилик” килса хаммаси ишдан кетади. Жахонгиржонга пора бериб турган нотариусларнинг ошиги олчи. Тугри ишлаб, уз ишига ишонган ва пора беролмаганларни устидан тухмат килиб, буйнларига йук зарарларни куйиб, ишдан бушаттиради. 3 тасини хатто каматган хам. Бунинг устига, бу пора беришни эплаёлмаган бечора нотариусларнинг хаммаси аёлла!!! Энг ёмони, Жахонгир бу килмишларидан фахрланиб мактаниб юради. Бошка одам виждон азобидан уларди. Яшаворинг, угил бола!!!
МХХ Сурхондарё бошкармаси собик тергов бошлиги Нодир Туракуловнинг яна бир товон ялок гумашталаридан асли фаргоналик Уткир деган адвокат хамда Сурхондаре адлия бошкармасида ишловчи наманганлик Жохонгирдир. Уткир хам Жохонгир хам МХХда ишлаган ва порахурлиги учун ишдан хайдалган.
Уткирбек адвокат Нодир Туракуловнинг ишончига кириб олгач, Фаргонадан келиб, Нодир Туракуловнинг барча ишларига адвокатлик килиб келди. Уткир ва Нодир Туракуловлар узаро келишиб, иш килиб келишган. Нодир камокка олган одамнинг якинлари Нодирнинг агентлари таклифи билан фаргонадан Уткирни олиб келишади. Уткир эса Нодир акаси билан келишиб, камокдаги одамнинг кариндошлаидан олган жуда катта пора эвазига клиентини камокдан чикариб келган. Албатта бу ерда Нодир акасини улуши хисобга олинган. Уткир камокдан чикариб бериш эвазига уртача 50 000 – 100 000 доллоргача пул олиб келган. Билишимизча, шу пуллар эвазига Уткир водийда ресторан, Тошкентдан бир неча квартиралар сотиб олган. Ана шунака, Нодир Туракулов ифлосликлари билан МХХ идоралари шаънини оёк ости килиб, хозирда хам давру даврон суриб келмокда. Афсус…
Шурчи ун заводида таркатилаетган вино арок махсулотлари якинда денов вино арок заводи рахбарларидан тортиб олиб олинган махсулотларга хеч кандай акт ва хужжатлар килмасдан ун заводга олиб бориб куйди тортиб олинган махсулотларни еса ярмини Орифни алко маркетида сотириб колганини ун завод ишчиларига ойлик маош урнига ведомостга кул куйдириб банкдан келадиган пул урнига бергани рост лекин банкдан келадиган пулларни нодир узининг енида колдиргани бор гап
Нодир Туракуловнинг харом лукмасига шерик булиб, Сурхон халкини талон тарож килган унинг товони ялаб келган, хозирда хам уни Худо билиб, соясига салом берувчи гумашталари руйхати. Сурхон халки Нодир Туракуловдан сунг ушбу шахслардан сурок савол олсинлар. Нодир Туракуловнинг Тошкентдаги РФнинг Плеханов номидаги иктисодиет университетини тамомлаган 01 014 давлат белгили ок рангдаги Лексус джипда юрадиган Бекмурод исмли укасининг кайнотаси Эркин Норкобилов. Эркин Норкобилов Нодир ердамида Сурхондареда энг бой одамга айланди. Катор катор мусодара килинган юк ва енгил машиналар, кучмас мулк, газ ва екилги заправкалар сув текин нархда Нодир томонидан Эркинга олиб берилган. Термизлик Ориф. Ориф Нодир Туракуловга тегишли булган Малика голд ресторани, У Орифа скунаси, Алко маркет арок дуконлари, Мустанг заправкасини бошкарган. Нодир Туракулов Самаркандга утиб кетаетганлиги сабабли, бу мулклар сотувга куйилган. Малика голд ресторани 820 минг долллорга сотилди. Айтишларича, уни Эркин сотиб олганмиш. Алко маркет оркали тадбиркорлардан мусодара килиниб, сохта актлар буйича яроксиз килиниб, когозда йук килинган вино арок махсулотлари хеч бир касса аппаратисиз, накд пулга сотилган ва бу пуллар тугри Нодирнинг киссасига тушиб келган. Денов МЭЗда таминотчи булиб ишловчи, Деновдаги грант мехмонхонаси эгаси Бахром. Денов МЭЗдан чикарилган ем махсулотлари устига хар бир килоси учун 300 сумдан шапка куйиб чикаради. Шапканинг 200 сумини Нодир Туракуловга оли бориб беришини ёширмай очик айтиб юради. Нодир Туракулов Денов МЭЗда ишлайдиган одамларни хаммасини камади, факат Бахромга тегмади. Денов нефтбазаси директори уринбосари Зокиров Ойбек. Зокиров Ойбек заправкаларга чикарадиган екилги учун хар бир машинадан 4000 доллордан пора олади ва бунинг ярмини Нодир Туракуловга етказиб беради. Жаркургондаги заготзерно бошлиги Холбоев Бахтиер. Олдин наркотик сотиб камалган. Нодирнинг энг якин одами. Ун заводидан ун махсулотларини хужжатсиз чикариб, сотади ва улушини Нодир билан булишади. Бахтиер икки йил олдин 150 минг доллор пора беришда воситачилик килагнлик учун судланди. Аслида бу пулларни у Ангор туманитхокими ва яна бир одамдан Нодир Туракуловга бериш учун олган ва берган хам. Бу сир очилиб кетганлиги учун Бахтиер барча айбни уз буйнига олиб, судланди. Нодир Туракулов эса Бахтиернинг Тошкентда яшайдиган укаси оркали пулларни кайтарди ва ишни ими жимида бости бости килди. Нодир Туракуловнинг куппаги булган ва унга хайдовчилик киладиган Турсун исмли йигит. Нодир Туракулов мусодара килиб, суд хукми чикмасдан энг арзон нархда сотилган машиналарни шу Турсун ва унинг онаси номига расмийлаштириб, сунг Шерзод исмли мошинафуруш оркали бозорда киммат нархларда сотиб келган. Турсун ва унинг онасини номида шу кунгача 100 дан ортик машина утган. Нодир Туракулов Турсуннинг узига эса ок нексия совга килган. У хам мусодара булган машина. Аукцион ходими Нурмухаммвд. Госстандартдан Шавкат Эшкобилов. Булар хакида олдинги шархларимизда хабар берган эдик.
а чё тишину поймали? народ просить продолжение разоблачений про уважаемых “братков”! вообще-то надо опубликовать фотографий этих государей, пуст народ знает своих “героев” в лицо! или же сериал снять под названием “Южная Бригада”, одназначно материала хватит на 10 сезонов, в каждой по 10-15 серий. Оскар дадут за “постановку”, 100% !
Купи бухтон болса керагов деб тургандим,кеча хонадошим асли Термезлик тогаси билан вайберда сухбати гувохи болдим. Нима эмуш, вилоятдаги ун завод,загатзерно ва яна бир неча корхона ишчиларига ведомостга кол куйдришиб пул урнига арок ва вино беришибди, мажбуран. Бири вино, кайси бири арок кутариб кимга сотишни билмай сарсон саргордор бечора халк. Кип кизил ахмокчилик емасми бу? бунчалик беспредел булмаган болса керагов, яна хаммаси шу Акани буйриги асосидамиш…давлатдан устин турар эканда. Бу халк “кахрамонлари” хакида укиган сари энсанг котади! шахар эмас бутун мамлакат бе дарвозами дейман.Давлат арбоблари бепарволиги ва конунбузарлик шу даражага етган болса,бу еги ва келажак номард, каррокчи ва ноинсофларни даври болиши аник.
Олдинги шархларимга кушимча. Полковник Нодир Туракулов шу кунларда Термиз шахридаги кучмас мулк иншоотлари сотиш билан овора. Малика голд ресторанини 800 минг доллорга сотди. Унинг кингир ишлари фош була бошлагач, оркасини ёпиш максадида яна пасткашликка кул урмокда. Нафака фондини, вилоят адлия бошкармаси, пахтасаноат, вилоят кимё, ёг мой заводи ва бошка муассасаларга кузгатган жиноят ишлари доирасида ундирган пулларни узлаштириб юборганлиги сабабли, ушбу муассасаларга узининг омборидаги яроксиз товарларни мажбуран утказиб, камоматни ёпиб юрибди. Оддийгина мисол, нафакалари угирлаб юборилган нафакахурларга нафака эвазига Хитойда ишлаб чикарилган сифатсиз уяли телефон аппаратларини таркатмокда. Виждонсизликнинг ва нафснинг чек чегараси йуклиги шунда булса керак.
СНБ да ишлаб безнисга аралашишни ўзи коррупция жиноятку! Айниган одамни нафси қўрсин,”мени нафсим балодир ўпқонни ҳам ютадир деб шуни айтадилар.Нафат Сурхондарёда бутун мамлакатда мана шунақа давлат вазифасида ўтриб ҳаёлига нима келса қилиб,оддий одамларни таҳқирлаётган жоҳиллар юзлаб топилади.Буни сабаби балиқ бошидан сасиган мавжуд қонунлар улар учун ишламайди,булар ўзларини алоҳида “танланган” ҳисоблайди гуёки Ўзбекисон отасидан қолгндек.
Нодир Туракуловнинг кул остида ишлаган терговчи Бахромов Бобур стандартдан Эшкобилов Шавкат Нодирнинг унг кули Ориф кудаси Эркин ва Шайдиларни Текшириб камаса нодирнинг бор кирдикорлари очилиб кктади тадбиркорлардан тортиб олган пулларни Нодир Якинда май ойларида Москвага айланма йуллар билан Эркиннинг одамлари ердамида олиб чикиб кетди Шунингдек Ориф Эркин Бахром Нодир уша пулларни Эркиннинг якин одамини номига Дукон ва савдо мажмуаси куриш учун ташлаб келди
Сурхондаре госстандартида ишлайдиган Эшкобилов Шавкатнинг Туракулов Нодирга содиклиги бежиз эмас. Эшкобилов Шавкатнинг отасининг уйида 25-30 бошдан зиёд кона мол 100-150 бош куй кузилари бор. Туракулов Нодир хар ой Денов МЭЗдан бир алка емни хеч бир хужжатсиз чикариб, Эшкобилов Шавкатга совга килиб келади. Шунингдек мусодара килинган Тико ва Нексия совга килгани хакида Шавкатнинг узи хам мактаниб юради. Бунинг эвазига эса Эшкобилов Шавкат хеч кандай текширувларсиз Туракулов Нодирнинг мусодара килган товарларини яроксиз деб хулоса чикариб беради. Аукционда ишловчи Нурмухаммад хам Туракулов Нодирнинг мусодара килган автомашиналарини хеч кандай аукцион утказмасдан, энг паст нархларда Туракулов Нодирнинг гумашталарига олди сотти килиб беради. Шунинг эвазига Нодир Туракулов Нурмухаммадга ок ласетти совга килган.
49 миллиард сумов не миллион а 10 миллионов долларов!!! ужас откуда у госслужащих такие денги наличными и в сумах? Абсурд или как говорят “шахар бе дарвоза”
Юкорида айтилган езилганларни хаммаси тугри сабаби бир неча ой илгари яни 2015 йил феврал ойи бошида Денов вино арок заводини рахбарларини хам худди шундай килиб ноконунй йул билан ишлаб чикарилган арок махсулотларини хеч бир хужжатсиз давлат стандарт вилоят бошкармасида ишлови Нодир Туракуловнинг ялохури Эшкобилов Шавкат мусодара деб олиб кетиб Ориф исмли танишиниг Алкомаркет савдо дукони оркали жами 1 милиард беш юз милионлик арок ва вино махсулотларини олиб кетиб завод рахбарларига 12милиард туккиз юз етмиш икки милион сум тулатиб суд залидан чикарди
Нодир Туракуловни фермаси курилишига 100 миллиарддан ошикрок пул сарфланган, ферма Сурхондарёда ягода у ерда факат калаламуш бокилмайди товусдан тортиб, беданагача бокилади. Хозирги кураётган кенпинги яна 100 миллиардга тушябти савол шу иккита унча кузга ташланмас обиектга каердан маблаг топди экан, хаммаси одамларни кони эвазига курилган. Сурхондарёни ташлаб кочиб кетган тадбиркорларнику саноги йук, 2002 йилдан бери бир жойда ишлашини узи галати 13 йилда Сурхондарёни подишохи булди, одамларни талаб бошида майда угридан энди катта карокчи боскинчи булиб етишди. Сурхондарёда бугун Нодирдан бутун халк норози туполон бошланиб кетишидан олдин уни танобини тортиш керак бу иш хозирча хечкимни кулидан кеган эмас чунки Нодирни олдида бошликлари хам огзи юятли бунга факат президентимиз чора куришлари мумкин бошкаларни тиши утмайди ёки хохламайди.
“49 миллиард сўмни “Алоқабанк” кассасига нақд топшириб”. 49 миллиард, это же почти миллион долларов! Откуда столько денег у этих товарищей? Кажись Шераливой назначен крайним или как в народе говорят был и есть “шолгом” в этой постановке, типа для отвода удара от самого главного кукловода. Так банально просто и глупо. И кончено все хором поверили что все эти “нарушения” дело рук не хороших подчиненных. Не удивлюсь, если товарищ Шерали вдруг “исчезнет” и все концы в воду!
Кажись этой истории никогда конца не будет, люди пишут и ищут справедливость, но от всех этих криков и поисков справедливости никакого толка. В конце концов, они же сами себя не накажут? глупо и наивно! а может и правильно говорят что есть люди или каста неприкасаемых к числу которых относятся герои всех этих эпизодов! век живи век удивляйся. Разные мысли в голову лезут, зачем возвращаться на родину (она диер!), а может лучше остаться жить навсегда здесь, в Сочи где темные ночи 🙁