Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, жаноб Козимжон Комиловга мактуб
ТУГМАДАЙ ЖАРОҲАТГА ТУЯДАЙ ЖАРИМА
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси К.Комиловга.
Ваколатлари дарожотида чора кўриш учун
нусхалари:
,
Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов,
Адлия вазири Р.Давлетов,
Шайхонтоҳур тумани прокурори С.А.Мавлонов,
“Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газетаси
Бош муҳаррири Исмат Хушев ва барча ОАВга.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани,
Мискин маҳалласи, Магазий – Мавзук кўчаси
99А – уйда яшовчи 05.02.1956 йилда туғилган, нафақадаги
2-гуруҳ ногирони С.Ю.Бекхўжаев томонидан
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ
Ўз.Р.ЖПКнинг 11, 22 , Ўз.Р.МЖтКнинг 305, 306,308,311 – моддаларига хилоф чиқарилган суд қарорини бекор этиш тўғрисида.
Ушбу шикоятга нусхаси илова этилаётган 2020 йил 28 январь кунги Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг “Ҳувайдо” МФЙ биносида бўлиб ўтган суд мажлисининг мендан Ўз.Р.МЖтКнинг 133-моддаси билан 669.000 сўм жарима жазоси ва автомашина мулкдори Ғанихўжа Ҳамидхўжа Тўрахўжа ўғли фойдасига 2.078.750 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги қароридан қуйидаги важ ва сабабларга кўра норозиман:
1. Мен ва Ж.С.Юсуфбеков ўртасида бўлиб ўтган йўл транспорт ҳодисаси 2019 йилнинг 01 августь куни содир бўлган. Маъмурий иш судда кўрилишига асос бўлган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲББИЮБ инспектори Ж.М.Бобоёровнинг “Маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарори” ушбу йўл транспорт ҳодисаси содир бўлишидан 7 ой олдин, яъни 2019 йил 15 январь санасида чиқарилган. Мен бу инпекторни умуман кўрмаганман, суд қарорида ҳам шу 15 январь санаси қайд этилган.;
2. Суд қарорида 02 августь куни “Зеро КМБМ” МЧЖ томонидан берилган баҳолаш ҳисоботига кўра Ж.С.Юсуфбековнинг автомашинасига етказилган зарар 2.688.220,00 сўм, 05 сентябрьдаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ ҳисоботг кўра 1.928.750,00 сўм белгилансада, битта давлатдаги бир хил қонун асосида фаолият кўрсатувчи бу ташкиотларнинг хулосаларидаги фарқ қандай асосга кўра 759470 сўм бўлиши мумкинлигига қонуний баҳо берилган.;
3. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Ж.С.Юсуфбековнинг “Спарк”русумли машинасининг “тугмадай” жойидан бўёғи кўчгани учун гувоҳлар иштирокида уни ўзимнинг таниш усталаримга кўрсатганимда улар 100 000 (юз минг) сўм билан бутлаб беришларини айтишди. Лекин, Ж.С.Юсуфбеков бу таклифга кўнмасдан ДАН ходими айтган “Зеро КМБМ” МЧЖ ташкилотига бориб шубҳали тарзда 2.688.220,00 сўмга баҳолатиб келгач, ушбу МЧЖ тегишли сертификатсиз ишлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар прокурори Б.Б.Валиевга ариза топширдим. “Дунё ўзбеклари” сайтида ҳам “ҚАЛБАКИ БАҲОФУРУШЛАР.,” сарлавҳаси билан чоп этилган ушбу мурожаатим Тошкент шаҳар прокурорига топширилган….
Адолатсиз бўлсада суд қарори қонун., шу боис МИБ ходимлари ҳар куни пул талаб қилмоқда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги Ўз.Р.МЖтКнинг 305-моддасида: — Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади., дейилсада, судья муддати ўтган қарорга асосланган маъмурий ишни ўз юритувига олиб, қонун талабига хилоф қарор ва ажрим чиқарган?!.
Юқорида баён этилганлар ва йўлтранспорт ҳодисасини бизнес қилиб олган ДАН ходимлари ва қалбаки баҳофурушлар ҳақидага мурожаатимга Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев ҳеч қандай чора кўрмаганлигини иноатга олиб, мазкур шикоятимни ўз назоратингизга олишни ҳамда Сиздан:
Судья Ш.Р.Мўминов раислигида ўтган сайёр суд мажлисида унинг ёрдамчиси А.М.Маъруфжоновдан бошқа ҳеч ким иштирок этмаган, на прокурор, на даъвогар, на ҳуқуқбузар, на гувоҳлар, на экспертлар иштироки таъминланмаган, мени на баённома, на маъмурий иш қўзғатиш ҳақидаги қарори билан таништирмасдан, Ўз.МЖтКнинг 305-моддасига зид равишда қонунда белгиланган муддатни ўтказиб, саналарни сохталаштирган ҳолда тайёрланган қарор асосида чиқарилган судья Ш.Р.Мўминовнинг тугмадай жароҳат учун туядай жарима ундириш тўғрисидаги 2020 йил 28 январь кунги қарорини бекор этиш тўғрисида Протест келтиришни ва ушбу Конституцияга хилоф суд қарорига асосланган ижро ҳаракатларини тўхтатишингизни –
СЎРАЙМАН!
Камоли эҳтиром ила:
С.Ю.Бекхўжаев
20.02.2020 й.
95-195 63 00
Иловалар: — тугмадай “жароҳат” олган СПАРК автомашинаси сурати, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲББИЮБ инспектори Ж.М.Бобоёровнинг “Маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарори”, Маъмурий суд қароридан нусхалар, “Дунё ўзбеклари” сайтида чоп этилган ва шаҳар прокурорига топширилган “Қалбаки баҳофурушлар” сарлавҳали мақола. Жами: 4 варақда.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан