"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Пўлат Бобожонов Хоразмда йиғилиш ўтказди. 10 нафар ходим лавозимидан озод этилди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 20/02/2020 21:57-     11697 марта ўқилди

Пўлат Бобожонов Хоразмда йиғилиш ўтказди. 10 нафар ходим лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Р.Ходжиев, Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи Қ.Ўринов, Хива тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Мадрахимов ва Ҳазорасп тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи А.Юсупов ва яна 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди. Шунингдек, бир қатор ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Учрашув якунида сўз олган вилоят ҳокими Ф.Эрманов йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди, дейилади Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Кун.ўз

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг энг Олий мақом раҳбариятига
  2. Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча
  3. Муҳаммадёқуб Ҳамроевга Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасидан жавоб келди…
  4. «Мискин» маҳалла мискинлари номидан қонуний чора кўриш ҳақида хат
  5. Малоҳат Эшонқулова: Президент юрти — Зоминдаги ошкора қотиллик қиссаси
  6. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов диққатига…
  7. Тошкентда ёш актирисани ўлдириб, каналга ташлаб кетганлар жазоланди — ЎзА
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: САФОБЕК ҚОРИНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИЛАР …
  9. Қўқондаги икки оила қандай қилиб МХХ қурбонларига айлангани ҳақида суд очерки
  10. Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Регистон базми бўйича расмий баёноти
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё судлов ҳайъати
  12. Судьяларнинг олий малака ҳайъатига Шукуров Тилов Умаровичдан такрорий хат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.