БААнинг Дубай шаҳрида 16—17 февраль кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон аёллар форумида Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумининг биринчи кунида у Манал бинт Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум зоти олиялари таклифига кўра иштирокчилар билан бирга кечки овқат тановул қилган.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

«Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президенти катта маслаҳатчиси Иванка Трамп, Дубай маданият ва санъат бошқармаси раиси шайх Латифа бинт Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум, Дубай Аёллар ташкилоти раиси Мона ал-Марри, АҚШ давлат депертаментининг бутунжаҳон аёллар масалалари бўйича бўлими раҳбари Келли Карри ва бошқа иштирокчилар билан форум ишини муҳокама қилдик», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум зоти олиялари таклифига биноан Дубайда бўлиб турибди.