"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» деб топилди — ББС

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Сиёсат | 17/02/2020 21:03-     14116 марта ўқилди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йилнинг одами» деб топилди — Ўзбекистон ва минтақа, O’zbekiston

  • 17 Феврал 2020
ПрезидентларФото муаллифлик ҳуқуқиPRESIDENT.UZ

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йилнинг одами» деб топилди — бунақаси мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган.

Шавкат Мирзиёев ўтган уч йилнинг ўзида яхши қўшничиликка асосланган минтақавий сиёсати билан ҳатто халқаро миқёсда тилга тушиб улгурган. Ана шу қисқа вақтнинг ичида Ўзбекистонни дунёга тан олдиришга муваффақ бўлган.

Хабарларга кўра, мукофотни шахсан Президент Мирзиёев топшириғи билан Тошкентдан етиб борган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи муовини қабул қилиб олган.

Тантанали расмий маросимнинг ўзи эса, Ўзбекистоннинг пойтахт Бишкекдаги элчихонасида бўлиб ўтган.

Янги Ўзбекистон Президентининг номзодини бу мақомга Қирғизистондаги «Ала-Тоо айымдары» аёллар экологик ҳаракати илгари сурган.

Мирзиёев ва ислоҳотлар: Эътирофга эътиборми? — Тошкентдаги форумни The Economist ҳам ёритади — O’zbekiston

Ўзбекистон, Тошкент: Шавкат Мирзиёев минтақани бирлаштирмоқчи

‘Янги ҳукумат Ўзбекистоннинг геосиёсий қудрати, аҳамиятини янгиламоқчи’

Янгича ташқи сиёсат: Марказий Осиёда ‘музлар’ буткул эрийдими?

Ҳаракат раҳбарининг расман билдиришича, Ўзбекистон пойтахти «Тошкентдаги кўчалардан бирига Чингиз Айтматов номи берилгани, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара муаммоларининг биродарлик ва яхши қўшничилик руҳида ҳал этилгани, 2019 йилда самарали бошқарувчилик салоҳияти, қобилиятини намоён этгани ва бошқа эзгу, хайрли ишлари учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни «Йил одами», деб топишга қарор қилишган.

Уларнинг мукофоти махсус диплом, кубок ва медалдан иборат бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи муовини, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзига кўрсатилган бу каби шараф учун қирғиз томонига билдирган чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорчилик сўзларини ҳам етказган.

«Шавкат Мирзиёев бу мукофотни чуқур эҳтиром билан қабул қилиб олгани»ни билдирган.

Бунинг Ўзбекистон халқи, Президенти учун катта шараф эканини айтган.

«Чунки шу каби ҳурматли экологик ҳаракат, бизга яқин қўшни Қирғизистон аёллари ушбу мақомга лойиқ, деб топишган экан, демак, Марказий Осиёда, шу жумладан, Қирғизистон ва Ўзбекистон алоқаларида яхши ишлар бўлмоқда», деган.

Биринчи бор эмас…

Шавкат МирзиёевФото муаллифлик ҳуқуқиPRESIDENT.UZ

Шавкат Мирзиёев 2016 йилда расман қудратга келган бўлса, бу — унинг илк бор шу каби мақомга лойиқ, деб топилиши эмас.

Орада кечган вақт давомида янги Ўзбекистон Президенти Туркияда ҳам «Йилнинг давлат одами», дея эътироф этилган.

Бунинг ортидан, «Осиёнинг йил одами» мақомига ҳам лойиқ, деб топилган.

Ўшанда ҳам янги Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшгани инобатга олинган.

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, очиқ сиёсат юритиш, шу жумладан, сиёсий маҳбусларни озод этишда кўрсатган «юксак натижа»лари эътироф этилган.

«Ала-Тоо айымдары» ўзининг Ўзбекистон Президентига тўхталган танловини шу йил январь ойида расман эълон қилганди.

Ғарбнинг энг нуфузли The Economist ҳафталиги эса, айнан ўтган йил Мирзиёев Ўзбекистонини «Йилнинг мамлакати», деб топган.

Ўзбекистон икки юзга яқин давлат орасидан бу каби мақомга лойиқ, деб кўрилган.

Ўшанда бу янгилик катта шов-шувга сабаб бўлмай қолмаган.

Ҳафталик наздида Ўзбекистон 2019 йили дунёда энг кўп яхши тарафга ўзгарган мамлакат бўлган.

Бунақаси ҳам мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган.

Янгилик Ўзбекистонгача қолган бирор бир Марказий Осиё давлати бу каби эътирофга лойиқ кўрилмагани билан ҳам хос аҳамият касб этганди.

Ўзбекистон яқин-яқингача, аксарият таҳлилчилар эътирофида, дунёнинг «энг ёпиқ», «энг мустабид», «энг репрессив» ва «диктатура ҳукмрон» саноқли давлатларидан бирига қиёс бериб келинган.

Худди шу боис ҳам, Ўзбекистон билан боғлиқ кутилмаган бу янгилик халқаро миқёсда акс-садо берган.

Янги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар сиёсатининг халқаро миқёсдаги эътирофидек янграган.

Президент Мирзиёев ўзининг ички ва ташқи сиёсати билан бор-йўғи уч йилнинг ўзида дунёни тан олдиргандек кўринган.

Халқаро ҳафталик эса, Ўзбекистонни йилнинг мамлакати, дея эътироф этаркан, Мирзиёев бошқаруви остида мамлакатда кузатилган қатор йирик ўзгаришларга ўз эътиборини қаратган.

Янги Ўзбекистоннинг қандай қилиб замонавий қулдорлик — мажбурий меҳнатга барҳам бергани, йилларки, халқаро миқёсда жиддий танқид, хавотир ва ташвишларга сабаб бўлиб келаётган «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпгани, айримлари билан ҳатто сув устидан уруш ёқасига бориб қолган минтақа давлатлари билан алоқаларини қисқа вақтнинг ичида буткул ўнглаб олганини инобатга олган.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, яхши қўшничиликка асосланган минтақавий ташқи сиёсати — Шавкат Мирзиёев президентлигининг халқаро миқёсда эътироф этилган, хосан диққат-эътиборга сазовор энг муҳим жиҳатларидан бири бўлади.

Бу каби ўзгаришлар аксарият минтақавий таҳлилчилар эътирофида «мисли кўрилмаган», дея баҳо топиш билан бирга, Ўзбекистон янги президентининг қатъий сиёсий истак ва иродасига ҳам йўйилган.

Мустақил Ўзбекистонни чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида битта президент — Ислом Каримов бошқариб келган.

Унинг кутилмаган вафоти ортидан қудратга келган Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида кенг қамровли ислоҳотларни эълон қилган.

Яхши қўшничилик

ПрезидентларФото муаллифлик ҳуқуқиPRESIDENT.UZ

Президент Шавкат Мирзиеёв, ҳали Ўзбекистоннинг муваққат президенти экан, ташқи сиёсатда минтақа ўзлари учун устивор йўналиш бўлиб қолишини алоҳида қайд этган.

Бу тамойил 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан ҳам ўрин олган.

Ўзининг Ўзбекистон раҳбари сифатида илк хорижий давлат ташрифини ҳам минтақа давлати — Туркманистондан бошлаган.

Икки йилнинг ўзида барча Марказий Осиё давлатларида расмий ташриф билан бўлиб қайтган.

Бу сафарлари манзарасида мезбон ва меҳмон давлатлар президентлари ораларида ҳал этилмаган бирор бир муаммо қолмаганини расман ва ошкора баён қилишган.

Уларнинг сирасида марҳум президент Ислом Каримов бошқаруви даврида минтақада ҳатто уруш келтириб чиқариши мумкин, деган хавотирларга сабаб бўлганлари ҳам ана шу қисқа вақтнинг ичида ўзининг ечимини топган.

Минтақада қурилаётган йирик ГЭСлар масаласи юзасидан бир тўхтамга келинган, уларни ҳамкорликда барпо этиш истаги янграган, ўзаро парвозлар қайта тикланган, ёпиб қўйилган йўллар, чегара назорат ўтиш нуқталари очилган. Чегара демаркация ва делимитацияси жараёни жадаллашган.

Ўзбекистоннинг минтақада ягона энергетика тизимини тиклашга доир сайъ-ҳаракатлари ва интилишлари ҳам аксарият минтақавий экспертларнинг эътиборларини ўзига тортган.

Расмий Тошкентнинг минтақавий сиёсатидаги бу каби ўзгаришлар президентларнинг бир-бирларига тақдим этган юксак давлат мукофотларида ҳам ўзининг акси, ифодасини топган.

Орада кечган вақт давомида президент Шавкат Мирзиеёв Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий форумини ташкил қилиш таклифи билан чиққан.

Самарқанд Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Марказий Осиё бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилган.

Бу ҳам президент Мирзиёевнинг минтақавий ҳамкорлик тенденциялари ва яхши қўшничилик муносабатларини кучайтиришга йўналтирилган ташаббусларидан бири сифатида эътироф этилган.

Мирзиёев буларнинг барчаси манзарасида мунтазам равишда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш ғоясини ҳам ўртага ташлаган.

Шавкат Мирзиёев ўзи қудратга келган бор-йўғи уч йилнинг ўзида Марказий Осиёда энг кўп минтақавий ташаббуслар билан чиққан президентга айланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

ББС

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Камолиддин Раббимов: Ислом Каримов халқдан кечирим сўраган эди…
  2. Мирзиёев “хиёнатчи” ҳокимларни жазолашга буйруқ берди (АУДИО)
  3. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев хатолари учун ўз халқидан узр сўради…
  4. «Президент командаси аъзолари» туркумидан — Очилбой Раматов!
  5. Президент Каримовнинг оппоненти 70 ëшга тўлди — Озодликнинг Чодирхаёли
  6. Президент диққатига: Фарғонадаги «Меҳнат ва Турмуш» газетаси нега ёпилди?
  7. Исмат Хушев: МХХ-СНБ раисининг янги биринчи ўринбосари тайинланди
  8. Исмат Хушев: Уйсиз-жойсиз миллат бахтли бўлолмайди…
  9. Исмат Хушев билан юзма юз: Умрбод қамалганлар — Искандар Худойберганов…
  10. Исмат Хушев билан юзма юз — Президент маслаҳатчилигига номзодлар-3
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 21 сентябрь 2018 йилги сон
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 12 октябрь 2018 йилги сон
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.