"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбeкистон Прeзидeнти Қирғизистонда “2019 йил одами” дeя эътироф этилди

Бош мақола, Сиёсат, Ўзбекистон | 17/02/2020 09:20-     13968 марта ўқилди

Ўзбeкистон Прeзидeнти Қирғизистонда “2019 йил одами” дeя эътироф этилди

Ўзбeкистон Прeзидeнти Қирғизистонда “2019 йил одами” дeя эътироф этилди

2020 йил 17 февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга “Ала-Тоо Айимдари” (“Ола-Тау хонимлари”) экологик ҳаракати томонидан “2019 йил одами” унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва диплом қабул қилиш учун Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Тадбирда “Ала-Тоо Айимдари” ҳаракати раёсати аъзолари, СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи электрон ва босма нашрлар, марказий радио ва телевидение каналлари вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этдилар.
Маросимда “Ала-Тоо Айимдари” ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева нутқ сўзлаб, ўзбек-қирғиз муносабатларини сифат жиҳатдан янги юқори босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардош муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. “Ала-Тоо Айимдари” ҳаракатининг мукофоти, аслида, бутун Қирғизистон халқининг иродаси ифодасидир.
Жипаргул Баргибаева қардош Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. “этник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди”, — деди ҳаракат раҳбари. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.
Ўз навбатида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан “Ала-Тоо Айимдари” ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди.
ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол — шармандалик…
  2. Говорит Москва:»Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон ҳукуматига таъсири юқори»
  3. Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (1-мақола)
  4. Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)
  5. Дональд Трамп: «Мен учун Ўзбекистон етакчиси билан учрашиш катта шарафдир»
  6. Содиқ Сафоев Каримовнинг террорга қарши кураши ўзини оқламаганини тан олди
  7. Сиёсий маданият: онгсиз “содиқлик”дан рационал ҳамкорлик сари
  8. Американинг машҳур CNBCи илк бор Ўзбекистон ҳақида фильмлар бера бошлади — ЎзА
  9. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
  10. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкентга келди
  11. Бир балоси бўлмаса… Помпео Ўзбекистонга нега келяпти? 
  12. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.