"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Ўзбекистон | 16/02/2020 21:55-     12279 марта ўқилди

Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида нутқ сўзлади

16-17 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида Бутунжаҳон аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг дастлабки кунида Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

«Келажак ҳақида фикр юритувчилар ва инноваторларга аёллар, ёш авлоднинг келажаги, замонавий дунёда улар дуч келаётган қийинчиликларни муҳокама этиш ҳамда биз кўришни истайдиган келажакни лойиҳалаш учун Бирлашган Араб Амирликларидан яхшироқ жой йўқ», – деди Мирзиёева нутқи аввалида.

У БААнинг «тараққиётга қанчалик тез эришиш мумкинлигини кўрсатувчи намуна» эканини таъкидлаб, мамлакатнинг истисноларсиз бутун жамият учун хавфсиз ҳудудга айлана олганини эътироф этди.

«Биз бугун бу ерда эканимизнинг боиси – тажриба алмашиш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш, қолаверса жамиятларимиздаги аёлларнинг ролини ошириб, уларга инсоният цивилизациясига ўз ҳиссаларини қўшиш имконини яратиб беришдир.

Шунга аминманки, ўзбек аёлларининг ҳам дунёга айтар сўзи бор – улар инсониятнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига салмоқли ҳисса қўша олишади», – деди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон вакили мамлакат тарихининг оғир синовли йилларини эслаб ўтиб, бу даврларда ҳам аёллар жамият ҳаётида кечган воқеликларнинг ажралмас қисми бўлиб келганини таъкидлади.

«Ўзбекистоннинг узоқ тарихи – аёлларимизнинг ҳам ўтмишидир. Шоирлар, давлат расмийлари, дипломатлар, муҳандислар, ҳамширалар, рафиқа ва оналар. Бу нозик шарқона санъат бўладими, ёки қатъий ва аниқ фанларми – ўзбек аёллари барча соҳаларда аъло даражада илгарилаб боришди, аммо сояда қолиб келишди.

Уларга бошларини баланд кўтариб, ўз қобилиятлари ва маҳоратларини қўрқмай, чекловларсиз кўрсата олиш имконини берадиган вақт келди», – деди Мирзиёева.

У ўз сўзида Ўзбекистон аёллар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари юзасидан БМТ, ЕХҲТ, Жаҳон Банки, Ислом Тараққиёт Банки каби халқаро тузилмалар билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани, мамлакатда гендер тенглигига катта эътибор қаратилаётгани ҳақида гапириб ўтди.

«Бувим иккинчи жаҳон уруши йилларида турмуш ўртоғини ҳам руҳан, ҳам молиявий жиҳатдан қандай қўллаб-қувватлаганини яхши эслайман. Онамнинг отам ва биз фарзандларига чексиз мадад ва меҳр-муҳаббатини аямагани доим ёдимда туради», – дейди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси сўзида давом этар экан, мамлакат тараққиётида катта ютуқлар қўлга киритилаётгани, шу билан бирга жамият янги таҳдидлар билан тўқнаш келаётганини айтиб ўтди.

«Бу жараёнларнинг барчасида аёллар энг олдинги қаторларда туришибди – қишлоқ жойларда ресурслар етишмовчилигидан азият чекишяпти. Шаҳарларда эса оиладаги аёллик мажбуриятларини касби билан қўшиб бажаришда қийинчиликка учрашяпти.

Давр тақозоси билан биз ҳам яхши она, ҳам яхши мутахассис бўлишимиз, жамиятимнинг олд қаторларида юриш билан бирга оиладаги молиявий барқарорлик ҳақида қайғуришимиз лозим», – деди у.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшган аввалги авлод вакиллари бўлмиш аёллар мамлакатдаги ҳозиргидек гендер тенглигини тасаввур ҳам қилишмаганини қўшимча қилиб ўтди.

«Бугунгидек имкониятларга эгалигимиз учун оналаримиз ва бувиларимиз олдида қарздормиз. Улар эришган натижаларни сақлаб қолиш баробарида кейинги авлод қизлари учун янги марраларга етишимиз, стереотипларни енгиб ўтиб, бу ўзгаришларни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш масъулияти елкамизда турибди», – дея қайд этди Мирзиёева.

Унинг фикрича, бу йўлдаги энг қийин масала – аёлларнинг ўзларини улар энг яхшисига муносиб эканини ишонтира олишдир.

«Бизнинг аёлларимиз жаҳон тараққиётига ҳисса қўша оладилар. Бизнинг вазифамиз эса ана шунинг учун замин яратиб бериш.

Энг мушкул вазифа – аёлларимизнинг ўзларини улар энг яхшисига муносиб эканликларига ишонтиришдир. Олдимизда қийин йўл турибди, аммо бу шунга арзийди. Аёлларимизга куч бағишлаш орқали биз миллатимизга куч берамиз, инсониятни мустаҳкамлаймиз!» – дея ўз нутқини якунлади Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева АҚШ президентининг маслаҳатчиси Иванка Трамп (чапда) ва Халқаро Валюта Жамғармаси ижрочи директори Кристалина Георгиева (ўртада) билан
Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva
Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva
БАА Вице-президенти ва Бош вазири, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум билан
Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум билан
Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум зоти олиялари таклифига биноан Дубайда бўлиб турибди.

Икки кунлик анжуманда 87та давлатдан жами 3 мингдан ортиқ делегат қатнашмоқда. Форум доирасида 60дан зиёд воркшоп ва сессияларда турли мавзулар муҳокама қилинади.

Кун.Ўз

Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)

феврал 16, 2020
  • Озодлик

Саида Мирзиёева Иванка Трамп билан, 16 февраль, Дубай.
Саида Мирзиёева Иванка Трамп билан, 16 февраль, Дубай.

Бирлашган араб амирликлари (БАА) Дубай шаҳрида 16 февраль куни Бутунжаҳон аёллар форуми бошланди.

2 кунлик форумнинг биринчида кунида президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси сифатида сўзга чиқди.

Telegram тармоғидаги саҳифасида Мирзиёева форум олдидан уни АҚШ президенти қизи Иванка Трамп билан таништиришганини ёзди.

Kun.uz нашри Дубайдаги Бутунжаҳон аёллар форумида Саида Мирзиёева қилган нутқ матнини чоп этди.

Мирзиёева форумдаги чиқишида, асосан, БААни инноватор аёлларга оид лойиҳалар учун энг муносиб давлат сифатида мақтади ва тажриба алмашиш учун муҳим мамлакат эканини урғулади.

Сўнгра ўтмишда «ўзбек аёллари барча соҳаларда аъло даражада илгарилаб боришгани, аммо сояда қолиб келиш»ганини таъкидлади.

«Ўзбекистоннинг узоқ тарихи – аёлларимизнинг ҳам ўтмишидир. Шоирлар, давлат расмийлари, дипломатлар, муҳандислар, ҳамширалар, рафиқа ва оналар. Бу нозик шарқона санъат бўладими, ёки қатъий ва аниқ фанларми – ўзбек аёллари барча соҳаларда аъло даражада илгарилаб боришди, аммо сояда қолиб келишди. Уларга бошларини баланд кўтариб, ўз қобилиятлари ва маҳоратларини қўрқмай, чекловларсиз кўрсата олиш имконини берадиган вақт келди», дейилади Kun.uz нашри Мирзиёевадан келтирган иқтибосда.

У ўз нутқида Ўзбекистонда гендер тенглик муаммоларига ҳам тўхталди:

«Бу жараёнларнинг барчасида аёллар энг олдинги қаторларда туришибди – қишлоқ жойларда ресурслар етишмовчилигидан азият чекишяпти. Шаҳарларда эса оиладаги аёллик мажбуриятларини касби билан қўшиб бажаришда қийинчиликка учрашяпти», деган Мирзиёева.

مؤسسة دبي للمرأة

✔@DubaiWomenEst

In conversation with @SMirziyoyeva, as she shares her thoughts and insights at the #GlobalWomensForumDubai. #GWFD2020

Embedded video

6:29 AM — Feb 16, 2020
Twitter Ads info and privacy
See مؤسسة دبي للمرأة’s other Tweets

Шунингдек, у Telegram тармоғидаги саҳифасида форумнинг илк кунида АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп билан танишганини ёзди:

«Дубайда бўлиб ўтаётган Халқаро аёллар Форуми очилиши олдидан Жаҳон банки президенти Девид Малпасс билан суҳбатлашиб қолдик. У мени Иванка Трамп билан таништирди». «Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Ҳазрати Олийлари ва Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Зоти Олияларига таклиф учун миннатдорлик билдираман».

Ўзбек жамоатчилигига президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарининг муовини сифатида танилган Саида Мирзиëева 2020 йилнинг 29 январь куни бу лавозимдан кетганини эълон қилганди.

Глобал аëллар форуми расмий сайтида Саида Мирзиëева “Гендер тенглиги бўйича комиссия аъзоси” сифатида тақдим этилди.

2019 йил 2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиëев “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Бу қонуннинг 10-моддасига кўра, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, шунингдек давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади”.

Президент тўнғич қизининг гендер тенглик бўйича давлат сиëсатини ижро қилувчи бу комиссияга аъзо этиб тайинлангани ҳақида ҳозиргача жамоатчиликка маълум қилинмаган.

Ўзбекистон жорий 1-оиласи Дубай амири билан оилавий борди-келдини йўлга қўйган.

Хусусан, 2019 йил ëзида Мирзиëевлар оиласининг эркаклари Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Махтум ўғилларининг тўйида қатнашган бўлса, ноябрь ойида Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад ал-Мактум Ўзбекистонда президент куëвларининг хос меҳмони бўлганди.

Яқинларгача президент администрациясида ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарининг муовини бўлган Саида Мирзиëева АОКА расмийси сифатида ўтган йил Дубай амирлиги Медиа офиси вакилларини Тошкентда меҳмон қилган, октябрь ойида эса, ўзи ҳам БААга сафар қилганди.

ОЗОДЛИК

Prezidentning qizi INGLIZ TILIda qanday gapiradi? | Speech in English by SAIDA MIRZIYOYEVA

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дадахон Ёқубов: Эй, жонимга жонсан Ватан, тупроғинг кўзга тўтиё…
  2. BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
  3. Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди — ЎзА
  4. Депутат Дадахон Ёқубов: Мустақиллик номи билан…
  5. Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди — ЎзА
  6. Ўзбекистон Президенти Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги тантанасида иштирок этди…
  7. Ўзбекистон Президентининг БМТ минбарида чиқишидаги асосий мавзулар билан танишинг
  8. Маршал Абдул Рашид Дўстум: Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг
  9. Туркия телевиденияси Амир Темур бобомиз ҳақида ажойиб кўрсатув намойиш этди…
  10. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Пекинга етиб келди…
  11. «Темурбеклар мактаби» номли ҳарбий-академик лицей ҳақида — Аброр Мавлонов
  12. Тожик хотин-қизларига атлас кўйлакларда юриш буюрилди (Видео)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.