Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комиловга Тилов Шукуровдан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комиловга
Нусхалари:
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят
суди апелляция судлов ҳайъатига
Олий Суд матбуот хизмати раҳбарига
“Халқ сўзи”, “KUN.UZ”, “GAZETA.UZ” ва
“Qalmpir.uz” таҳририяти бош муҳарирлари,
блогерлар ва бошқа мутассади раҳбарларга
Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани А.Югнакий
мавзеси,22-уй, 5-хонадонда яшовчи судланувчи
Шукуров Тилов Умарович томонидан
тел: (90) 808-76-06, (94) 627-12-61
эл.почта:tilov.shukurov@bk.ru
алоқа бўлими:100142
И Л Т И М О С Н О М А
Очиқ суд мажлисига ОАВ ва жамоатчиликни таклиф этиш
ва иштирок этишига рухсат сўраш ҳақида
“Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат,
дилида поклик бўлиши шарт!”
“Мен, Сиз муҳтарам матбуот аҳлининг ҳаётимизни
янада эркин, обод ва фаровон этиш учун доимо
фидойлик кўрсатиб яшашингизни яхши биламан
ва сизларни шу йўлда ўзимнинг энг яқин
ҳамкорларим ва ёрдамчиларим деб ҳисоблайман!”
Президент Ш.М.Мирзиёев
Ушбу орқали маълум қиламанки, мен олдин ҳам ОАВ таҳририятларига мурожаат қилганман, эндиликда яна уларнинг ёрдамига муҳтож бўлганим учун уларга ва Сизларга мурожаат қилмоқдаман, сабаби 13 йил олдин ҳозирда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан халқимизнинг ишончини йўқотган ва номи учирилган собиқ “Миллий хавфсизлик хизмати” органи томонидан менга нисбатан «ЗАКАЗ» асосида прокуратура органларида жиноят иши қўзғаттириб, “Столба”-деб қаматириб, суд органларида қонунсиз қарорларни қабул қилдириб, айбдор деб, ҳукм ўқиттиришди.
Аммо, тинмасдан Муҳтарам Президетимизга ёзган аризаларим ва у кишининг ташаббуслари билан амалга оширилаётган оқилона ва одилона сиёсатлари ҳамда суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлари натижасида, 2018 йил 05 июнда Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг ажримига кўра, 12 йил деганда ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2007 йил 30 мартдаги ажрими бекор қилинди, лекин яна менга нисбатан адолатсизлик бўлди ва 2019 йил 7 ноябрда Давлат маслахатчиси Турсунхан Айдарович, биринчи ўринбосари, Президент Администрацияси ходими ва Олий суд раисининг ўринбосари И.Муслимовнинг қабулида бўлиб, мурожаатим асосида жиноят ишим бўйича яна Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатида ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг ноқонуний ўтказилган суд мажлисини бекор қилиб, апелляция инстанциясида янгидан кўриш учун 20 (йигирма) ойдан кейин Сизларга юборилди.
Шунингдек, ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясида менга нисбатан жиноят иши бўйича, ОЧИҚ суд мажлиси жорий йилнинг 14 февраль куни бошланиб, биринчи кундан адолатсизликка дучор бўлдим, сабаби ҳимоячим менга нисбатан юритилган 6 (олти) жилддан иборат жиноят ишимдан ўз ҳисобидан техника воситалари ёрдамида фотонусха олмоқчи бўлган эди, девонхона мудири келиб “нусхалар пулга берилади”-деб, бизнинг талабларимизни қонунларга зид равишда рад этди, сўнг судья ёрдамчиси ҳам судьялардан сўраб келиб, девонхона мудирининг гапини тасдиқлаб, ҳужжатлардан фотонусха бермасдан, ЖПКнинг 46, 53-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонун талабларини бўзишди, шунингдек суд процессида давлат айбловчиси суд тергови бошланмасдан туриб, бирданига музокора фикрини айтиб, суддан “Менинг шикоятим рад этилишини” сўради, бундан ташқари ҳимоя томонидан адвокатим исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, суд тергови жараёни шубҳалардан ҳоли бўлиши мақсадида, Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва ЖПКнинг 19, 22 ва 53–моддалари талаблари асосида суд мажлисидаги маълумотларни шахсий диктофонига ёзиб оламан деб илтимоснома берган эди, суд мажлисида судлов ҳайъати ўз ўрнида маслахатлашиб, суд мажлиси жараёнини диктофонга ёзиб олишга рухсат бериш ҳақида ажрим қабул қилди ва ДИКТОФОН ЁҚИЛДИ, орадан бир оз вақт ўтиб, яна суд ҳайъати ўз ўрнида маслахатлашиб, суд мажлисида диктофондан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги ажримни бекор қилдирмасдан иккинчи марта суд мажлисида диктофондан фойдаланилмасин деб, ҳимояга бўлган ҳуқуқларимни бўзиб, жиноят ишимда давлат ва тижорат сирлари бўлмаган ва махфийлаштирилмаган бўлмаса, нимага диктофондан фойдаланмаслигимизни асослантириб бермасдан, ноқонуний равишда илтимосномани рад этиш ҳақида ажрим қабул қилди.
Ваҳоланки, бу ҳаракатларингиз қонунларга зид ҳисобланиб, ЖПКнинг қандай қонунларга асосланиб, битта масала бўйича суд мажлисида икки марта қарор қабул қилдингизлар? Аксинча, Сизларнинг ажримларингиз юқори суд томонидан бекор қилиниши лозим бўлиб, Сизлар мансаб ваколатларингиз доирасидан четга чиқиб, қонунни била туриб, атайлаб бажармасдан ноқонуний ажримларингиз билан ЖПКнинг 951-моддаси талабларига кўра, менинг қонун билан кафолатланган диктофондан фойдаланиш ҳуқуқларимдан маҳрум қилиб, илтимосномани рад этишга эришдингизлар, ўз навбатида бу холатлар менга нисбатан жиноят ишини кўришга суднинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар ҳисобланади, шунингдек давлат айбловчиси ва бошқалар “ИНСОН” тақдири ҳал этилаётган суд мажлиси жараёнида зерикканидан телефон уйнаб, телефонда гаплашиб ўтириб, Кониституциявий ҳукуқ ва эркинликларимни паймол этишди.
Бундан ташқари, суд мажлисининг иккинчи процесси тугагандан сўнг судда раислик қилган А.Кураматов менга рухий тазйиқ ва босиб ўтказиб, ваколатига кирмаган иш билан шуғилланиб, 2018 йил 05 июндаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди ЖИБ судлов ҳайъатининг ажримини муҳокама қилмасдан, бажариши лозим бўлса-да, аксинча муҳокама қилиб “Сиз ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясига бормагансиз-а…”-деди, мен “ҳа”- деб жавоб бердим, апелляция ажримингиз бекор бўлган, ҳозирги кунда ҳукмингиз қонуний кучга кирмаган биласиз-а деди, мен яна “ҳа, шу ҳақда айтиб ёзганман”-дедим, у киши яна Олий суддагилар ажрим чиқараётганида Сизга нисбатан эҳтиёт чорасини ҳал қилмаган биласиз-а…”-деб, менга “шама” қилиб қўрқитди, мен раислик этувчининг бу гапларини эшитиб, наҳотки орадан 13 (ўн уч) йил ўтиб, судлов ҳайъати яна менга нисбатан эҳтиёт чораси танлаб “қамоққа” олинар эканман деб уйлаб, қаттиқ ҳаяжонланиб, маззам қочиб қолди, ҳалиям ўзимга келганим йўқ, сабаби Сизлар қамоқда ўтирмагансизлар, Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова айтганидек камеранинг ҳидини, нималигини ҳис қилмайсизлар ва билмайсизлар!, билмангизлар ҳам, авваламбор бу гапларни мажбур бўлганимдан айтмоқдаман, қамоқни душманимга ҳам раво кўрмайман.
Дарҳақиқат, 13 (ўн уч) йил олдин жиноят ишим бўйича, 2006 йил 10 ноябрь кунидан дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди жараёнида менга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳукм қонуний кучга кирган эди.
Шунингдек, мен ва оила аъзоларим адолатсизлик ва ноҳақлик азобини чекиб, менга тайинланган жазони, яъни 2009 йил 16 февралдаги ЖИБ Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ажрими билан ўталмай қолган 4 йил 2 ой 12 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан, шу муддатга манзил муассасига ўтказилганман, сўнг 2010 йил 17 февралдаги ЖИБ Тошкент вилояти Пискент шаҳар судининг ажрими билан ўталмай қолган 3 йил 2 ой 11 кунни, 30 фоиз миқдорда давлат фойдасига ундириш билан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилган, сўнг 2010 йил 3 декабрдаги ЖИБ Тошкент шаҳар, Юнусобод туман судининг ажрими билан ўталмай қолган 2 йил 5 ой 21 кун, ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганман, сўнг 2011 йил 27 декабрдаги ЖИБ Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбк туман судининг ажрими билан, менга нисбатан ҳукм билан тайинланган 2 йил муайян, яъни мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисмини ўташдан озод этилганман ва охирги 2014 йил 24 июндаги ЖИБ Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбк туман судининг ажрими билан мендан судланганлик холати олиб ташланган бўлиб, ҳатто шу давр мобайнида менга тайинланган жазонинг ҳуқуқий оқибати ҳам йўқ бўлиб кетган бўлиб, менинг фикримча раислик этувчининг “шама” гаплари мени рухан синдиршга қаратилган деб баҳоланишига асосларим етарли етарли деб ҳисоблайман.
Чунончи, Олий суддагилар менга нисбатан чиқарилган 5 (беш) та суд ажримларининг бекор қилинмаганлигини, менга тайинланган жазонинг ҳуқуқий оқибати йўқлигини ва ахборат марказидан мендан судланганлик холати олиб ташланганлигини билишиб, менга нисбатан эҳтиёт чораси танлаш мумкин эмаслиги учун эҳтиёт чораси қисмини ажримида кўрсатишмаган деб биламан.
Баён қилинганларга кўра, Оммавий ахборат воситаларида фаолият кўрсатаётган раҳбарлардан 2007 йил 15 январь кунидаги “Оммавий ахборат воситалари тўғрисида”ги ЎРҚ-78-сон қонунга асосан ўз касбининг фидоийси бўлган эркин журналистларни журналистик текширув ўтказиш учун ажратишларини ва мустқил блогерлар ўз ҳоҳши билан менга нисбатан жиноят ишини ОЧИҚ суд мажлисида кўрилишида Конституциямиз ва ЖПКнинг 19,21-моддалари тартибида ҳозирда адолат қўрғони ҳисобланмиш ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясида жамоатчилик вакили сифатида қатнашиб, ваколатлари доирасида эски замондаги “Дўкон”ларга айлантирилган судларда 13 йилдан буён амалга ошмаган орзуимни амалга ошириб, ҳозирда кунда суд органларида очиқ суд фаолиятининг ошкоралиги, шаффофлиги, қонунларни бажарилиши ва адолатли қарор чиқаришини кузатиб, суд мажлисида аудио ва видеоёзуви техника воситаларидан фойдаланиб, тадқиқ этиб, ёритиб боришларига рухсат беришингизни илтимос қиламан.
Изоҳ; Ҳурматли ОАВ вакиллари! Сизларга муҳтож бўлмаганимда, қимматли вақтларингизни олиб безовута қилмас эдим! Инсонлардан эса фақат меҳр-оқибат қолади. Ҳалқингизнинг розичилигини ва Президентимизнинг ишончини оқлайсизлар деган умиддаман! Шу сабабли суд мажлисига келишларингизни илтимос қиламан. Кейинги суд мажлиси 2020 йил 18 февраль соат 10:00га тайинланди, вақти ўзгариши мумкин…
Эътиборларингиз учун рахмат,
ҳурмат билан… (имзо) Т.У.Шукуров
15.02.2020 йил