"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Демократик партия қурултойида 78 яшар Берни Сандерс ғолиб бўлди

Бош мақола, Сиёсат | 12/02/2020 21:24-     14397 марта ўқилди

Демократик партиянинг Нью-Ҳампширдаги қурултойида 78 яшар Берни Сандерс ғолиб бўлди

Сенатор Берни Сандерс.
Сенатор Берни Сандерс.

2020 йилги президент сайловларида қатнашадиган ўз номзодини саралаш жараëнини бошлаган Демократик партиянинг шимол-шарқий Нью-Ҳампшир штатидаги қурултойи ( прамериз)да Берни Сандерс ғолиб бўлди.

«Бу ғалаба Дональд Трамп сўнгининг бошланишидир»¸ деди ўз тарафдорларига қарата қилган чиқишида Сандерс.

Нью-Ҳампшир қурултойида индианалик номзод Пит Буттижич иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳозирга келиб¸ 78 яшар сўлчи Сандерс ва мўътадил сиëсатчи 38 яшар Буттижич партия қурултойида ҳозиргача умумиятла 9 тадан делегатга эга бўлди.

Учинчи ўринни 6 делегат билан сенатор Эми Клобушар эгаллади. Демократик партиянинг етакчи номзодлари сифатида кўрилаëтган Элизабет Уоррен ва Жо Байденлар овоз қозона олмади.

Делегатлар сони бўйича кичик бўлишига қарамай¸ Нью-Ҳампшир сайловолди кампаниясида муҳим ўрин тутади ва партия қурултойининг кейинги ривожига муҳим таъсир кўрсатади.

Демократларнинг навбатдаги қурултойи 22 февраль куни Невада штатида бўлиб ўтади.

Демократик партиянинг ялпи қурултойида партиянинг ягона номзоди сайланади ва бу номзод 2020 йил ноябрида ўтказиладиган навбатдаги президент сайловида Дональд Трампга рақиблик қилади.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Икки қудратли давлат муносабатлари – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
  2. Шароф Убайдуллаев: Кўза синдираётганлар сув келтирганларни эсламаяпти…
  3. Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)
  4. Исмат Хушев: Қаҳрамон аёл Маҳбуба Зокировага қасида
  5. Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол — шармандалик…
  6. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ
  7. Исмат Хушев: Генерал Зокиржон Алматов янги ҳукуматга кириши мумкин…
  8. Исмат Хушев — ББС жаҳон хизмати: Шавкат Мирзиёев 100 кунда нималарга эришди?
  9. Трампга қарши импичмент тергови доирасидаги тинглов бошланди (ВИДЕО)
  10. ББС — Дунё: Путиннинг иттифоқчиси истеъфо бердими ёки ағдарилди?
  11. Мирзиёев: Жамоатчилик том маънода уйғонди — Озодлик
  12. Исмат Хушев: Осиёнинг буюк раҳбари ўз Ватанида мададга зорми? Нега?!! (1)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.