"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 09/02/2020 15:00-     11089 марта ўқилди

Шоира Орипова

Абдулла Орипов

АЛИШЕР

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, —
Барига онасан, эй қодир ҳаёт.
Беш юз йил наридан боқиб турибди,
Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан, —
Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.
Унинг номи билан бирга битилган
Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Бойқаро ирғишлаб истак отида
Жаҳонга боққанда мисли бола шер, —
Ҳирот дарвозасин бир қанотида
Шеърий лашкарини тизган Алишер.

Дунёда бирор ном қолдирмоқ учун
Юрт бузиш шарт эмас, деган гап-ку, рост.
Кимдир пеш қилганда найзанинг кучин,
Алишер қаламни кўрсатган, холос.

Тун билан тонг эрур ташбиҳга удум,
Мисоли заҳру май, ҳажру шакар лаб.
Кимнидир қуёшдай эсласа мардум,
Кимнидир зулматдай юрарлар қарғаб.

Нидо тингла, бу кун, юртинг тарафдан,
Эй, йироқ Ҳиротда маскан топган эр!
Огоҳ бўл, Алишер, сен ушбу гапдан:
Ҳар икки набиранг бири — Алишер.

Байтингга бир бора қовушган ҳар лаб,
Такрорлаб кетгуси маҳшаргача то.
Қаратиб турибсан бу ён, не ажаб,
Миллиард мартабали жаҳонни ҳатто.

Бировлар наздида жоҳил Осиё
Фақат завол кўриб, кўрмаган камол.
Мусо илтижоси етди-ю гўё,
Ҳақ Тур тоғи узра кўргазди жамол —

Жаҳон меҳробида пайдо Алишер…
Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
Беш юз йил унга ҳам нима гап ахир,
Мингга қадам қўйди йигирма беш ёш.

1968

✍ Абдулла Орипов

 

Image may contain: 1 person, standing and beard

<

Шоира Орипова

«Дунё ўзбеклари»  учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
  3. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  4. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  5. 29 март — шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  6. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  7. Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…
  8. «Дунё ўзбеклари» — Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)
  9. «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ»ГА БИРИНЧИ БИТИК — Баҳром Ғойиб
  10. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  11. Россиядан Беларусни беқарорлаштириш учун жангарилар юборилган
  12. Бобоқул Тошев: Одил судловни таъминлашнинг институционал асослари — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.