"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 09/02/2020 12:33-     11014 марта ўқилди

Шоира Орипова

 

Навои таваллудига багишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркия дан Узбекистонга самолетда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига берган эдим. Ушбу матнни сизга улашяпман, аямнинг сузлари билан бошлаб.

Ханифа ая хотираларидан:

«2014 йилнинг қиш фаслини Истамбулда ўтказдик. 9-феврал Навоий бобони таваллуд топган кунларида Абдулла ака Туркия давлати, Истамбул шаҳри «Само» касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётгандилар. «Бу йил Навоийнинг туғилган кунида қатнаша олмаяпман» деб жуда безовта бўлдилар. 1968 йил «Навоий» шеърини ёзганларини хамон кечагидек эсимда, биз Чилонзор туманида истиқомат қилар эдик.

Беш юз йил унга ҳам нима гап ахир,
Мингга қадам қўйди йигирма беш ёш.

мисралари билан тугайдиган шеърларининг ёзилиш жараёни. Ўша йиллардан бери бизнинг хонадонимизда Навоий бобомизнинг таваллуд айёмларини албатта ош қилиб нишонлардик. «Навоий бобомиз жуда нозиктаб, инжиққина бўлганлар -да, бирор марта ҳам шу кунда ҳаво очиқ бўлмайди, ё қор ёки ёмғир ёғиб изғирин бўлади» дердилар.

Жуда кўп мақолалар ёзганлар. Бирор марта такрор гап айтмас, албатта, бирор бир янги ташбеҳ топар эдилар.

Касалхонада ҳам ўзлари осма уколда ётган бўлсаларда, менга шу мақолани айтиб туриб ёздирдилар. Юз марта ўчириб, юз марта кўчирдим. Мақолани қораламаси тайёр бўлди. Ниҳоят палатага чиқдик. Анча яхши бўлиб қолдилар. Кечаси билан мақолани қайта- қайта ишладилар.
Илхомжон касалхонанинг компьютерида бир неча марталаб кўчириб чиқди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига хат ёздирдилар. «Албатта халқимга ўқиб эшитдиринглар. А.Орипов қаёққа йўқолиб қолди демасин, бирор газетага беринглар» деб илтимос қилдилар.
Интернет орқали Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига юбордик.
Аммо соғлиқлари яна бўлмай яна қайтиб реанимацияга тушиб қолдилар. Мақолани ҳеч қаерда беришмади. Абдулла акага эса Сирожиддин Сайид ўқиб берибди деб ёлғон айтишга мажбур бўлдик, сабаби кўнгиллари оғришидан хавотирда эдик.
Шу тариқа ушбу мақола эълон қилинмади…»
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
  3. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  4. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  5. 29 март — шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  6. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  7. Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
  8. «Дунё ўзбеклари» — Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)
  9. «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ»ГА БИРИНЧИ БИТИК — Баҳром Ғойиб
  10. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  11. Норқобил Жалил: Омон Матжоннинг 31 йил бурун айтган башоратлари…
  12. Омон Матжон: Дилимнинг рангини гул билса бўлди! (Норқобил Жалил билан суҳбат)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.