Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси, генерал лейтенант Абдусалом Азизовга
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси, генерал лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизовга
Нусхаси: Мустакил журналист Исмат Хушевга
Самарканд шахар Саид МФИ ,
Белинский куч.15уйда яшовчи
Шамурадов Жамшед томонидан
ОЧИК ХАТ
(«Гарант Курувчи Сервис» МЧЖ рахбарлари Ж.Зарипов ва Э.Муминов ноконуний йул билан менинг шахсий турар ва нотурар жойларимни ноконуний тарзда бузиб ташлаб йук килганликлари ва барча хукук мухофаза килувчи органларни ходимларини уйлашимча манфаатдор булганликлари сабабли ушбу жиноятларни яшириб келинаетганлиги тугрисида)
Хурматли Абдусалом Абдумавлонович!
Сизга шуни маълум киламанки менга тегишли булган Самарканд шахар Гагарин кучаси 128-манзилда жойлашган 17-та алохида 32, 33, 40, 41, 42, 58, 59, 61, 62, 64, 73, 77, 80, 88, 89, 105, 108-сонли хонадонларни ва менга тегишли булган менинг шахсий мулким булмиш ушбу беш каватли бинонинг уч каватида жойлашган умумий майдони 1015,0кв.м «Тиббий клиника» биноси мавжуд булган. «Гарант Курувчи Сервис» МЧЖ рахбарлари Ж.Зарипов ва Э.Муминов менинг отимдан калбаки ишончномани сохталаштириб (ишончномани сохталигини экспертиза тасдиклаб берган) менинг мулкимга ушбу калбаки ишончнома асосида эгалик килиб, уларнинг жамиятида ишловчи ишчилари билан биргалигда келишиб, конунга хилоф равишда, менинг розилигимни олмасдан темир эшигларни бузиб кириб ичидаги жихозлар ва асбоб ускуналарни угирлаб кетиб жами 600 000 (олтиюз миллион) сумга , менга тегишли булган нотурар жой ва турар хонадонларни бузиб ташлаб йук килганлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонунида “Ўзбекистон Республикасида мулк дахлсиздир. Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Мулкчиликнинг ҳамма шакллари дахлсиз бўлишига ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратилишига қонун кафолат беради. Ўзбекистон Республикаси мулкдорга қарашли бўлган мол-мулкни сақлаш ва кўпайтириб бориш учун барча зарур шароитларни яратиб беради”, ушбу Қонуннинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасида мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилади. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир” деб айтилган.
Бироқ, Самарқанд шаҳар ҳокими ушбу қонун талабларига зид равишда мени ва синглим Ф.Х.Шамурадовани мулкий ҳуқуқларимизни поймол қилгани ҳолда 2015 йил 27 ноябр куни 1602-К-сонли ва 2016 йил 19 декабр куни 1858-Қ-сонли “Кўп қаватли турар жой биноси қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги қарорларни қабул қилган.
Самарканд шахар собик хокими А.Шукуров “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖси тижорий манфаатини кузлаб менга тегишли булган турар ва нотурар жойларимни қайта қуриш учун қарор чиқаришда, мен билан келишмасдан, ушбу бино уй-жойларни қийматини аниқламасдан, тахминий етказилиши мумкин бўлган зарарни аниқламасдан, ушбу бино ва уй жойларим ўрнига бошқа тенг қийматли бино бермасдан очиқдан очиқ бузишга қарор чиқариб берган ва буни оқибатида мен, уз шахсий мулкларимдан махрум булганман.
Мен Самарқанд шаҳар ҳокимининг юқоридаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида 2017 йил 18 май куни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза билан мурожаат қилдим. Судья Ш.Рамазонов томонидан 2017 йил 25 май, 1 июн, 9 июн ва 27 июн кунлари суд процесси бўлиб ўтди. Суд процессига жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакиллари умуман келишганлари йўқ ва 27 июн куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакили Ш.Нажмиев келгач, судья иккала томонни фикрларини ҳам эшитмасдан, мени даъво аризамни ҳеч бир асоссиз рад қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Бу борада мен, суд процесси бошлангунга қадар мени даъво аризамни рад қилиш ҳақидаги қарор тайёрлаб қўйилганлигини гувоҳи бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда Президент бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборат эканлигини, айрим судьялар одамларнинг дарду ташвишларига лоқайд қараш, адолат мезонларига хилоф равишда қарорлар қабул қилиш ҳолатлари учраб келаётгани қаттиқ танқид қилган
Лекин судья Ш.Рамазонов юқоридаги мени қонун билан таъминланган ҳуқуқларимни, умуман қонун талабларини хам поймол қилиб, Президент таъкидлаган ва белгилаб берган талабларни менсимасдан, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарорини очиқдан-очиқ қувватлаб, “қарға-қарғани кўзини чўқимайди” қабилида иш тутиб, менга нисбатан адолатсиз қарор чиқарди. Мени даъво аризам бўйича юритилган фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқсангиз ушбу ҳолатни ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Б.Норов томонидан даъвогар “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖнинг “Клиникани бошқа манзилга кўчириш, оғзаки тузилган олди сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уйларни ҳудудидан чиқариш ҳақидаги ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари У.Абдуллаевнинг бино-иншоотларни кўчириш ҳақидаги даъво аризалари бўйича юритилган фуқаролик иши суд процессида кўриб чикилган. Мазкур фуқаролик иши ҳам раис томонидан қурувчи жамият ва Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан киритилган даъво аризасини қаноатлантирилди. Хозирги кунда, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Б.Норов томонидан даъвогар “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖнинг “Клиникани бошқа манзилга кўчириш, оғзаки тузилган олди сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уйларни ҳудудидан чиқариш ҳақидаги ҳамда Самарқанд шаҳар собик ҳокими ўринбосари У.Абдуллаевнинг бино-иншоотларни кўчириш ҳақидаги даъво аризалари бўйича юритилган фуқаролик иши суд процессида кўриб чиқилиб Самарқанд шахар суд раиси Б.Норов томонидан, мени уйлашимча моддий манфаатдорлиги эвазига, каноатлантирди ва менга тегишли булган шахсий мулкимизни осонгина розилигимизни олмасдан арзимас пулга сотиб юборилди. Суд раиси Б.Норов кимни манфаатларини кузлаб ишни олиб бораётганлиги тугрисида савол тугилади?
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 19-моддасида: “Агар суд фуқаролик ишини кўраётганида тарафларнинг ёки бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади” деб белгиланган.
Яна бир, судья Б.Норовни ишни нохолисона ва бу ишдан мен уйлашимча манфаатдорлигини исботи шундаки, мен суд раиси Б.Норовга, менга тегишли бўлган мулклар қалбаки ҳужжат асосида бошқа шахсга бериб юборилганлиги ҳолат бўйича фирибьгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатиш учун тегишли материалларни Самарқанд вилоят прокуратурасига юборишни сўрадим, лекин судья Б.Норов жиноят иши қўзғатиладиган бўлса, ушбу қалбаки ҳужжатни тайёрлаш жиноятини содир қилган иштирокчилар яъни, Самарқанд шаҳар ҳокими уринбосари У.Абдуллаев ва “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги сабабли, ушбу аниқланган жиноий ҳолатни фуқаролик ишида яшириб, Самарқанд шаҳар ҳокимиятини ноқонуний кирдикорларини қувватлаб келмоқда. Яни судда даъвогар “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖ вакили Самарқанд шаҳри Гагарин кўчаси 128-уйга эгалик қилиш ҳуқуқини мен Н.Санахановага берганлигим мазмунидаги Москва шаҳар нотариуси Сидоров Кирилл томонидан 2014 йил 31 март кунги сана, 77 АВ 2462985 рақам билан қайд этилган ишончномани асл нусхасини тақдим этган бўлсада, ушбу ҳужжатдаги менинг имзо ва ёзувларим сохталаш-тирилганлигини аниқлаш учун судга оид хатшунослик экспертизаси тайинламасдан, қалбаки ҳужжатни асл нусхасини даъвогарга қайтариб бериб, ҳужжатни қалбакилаштириш жиноятини яшираётганлигидадир.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 21 декабрдаги ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суди судьяси М.Рабиеванинг 2019 йил 4 январдаги ажрими билан суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топилган.
Шу билан биргаликда, мен фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Б.Норовга уни рад қилиш-отвод бериш ҳақида ариза берган вақтимда у мени ёзма аризамни қабул қилишни ҳеч бир сабабсиз рад қилиган.
Окибатда «Гарант Курувчи Сервис» МЧЖ ходимлари менинг турар ва нотурар жойларимни темир эшигларни бузиб кириб ичидаги жихозлар ва асбоб ускуналарни угирлаб кетиб жами 600 000(олтиюз миллион) сумга , менга тегишли булган нотурар жой ва турар хонадонларни бузиб ташлаб йук килганлар. Натижада Самарканд вилояти Жиноий ишлари буйича суди Хукмда «Гарант Курувчи Сервис» МЧЖ рахбари Э.Муминовга нисбатдан Узбекистон ЖК 169 ва 173 моддалари билан жиноий иши кузгатилишини айтилиб Самарканд вилояти прокуратурасига юбориган, лекин шунга карамасдан Самарканд ИИБ МЧЖ рахбарларига нисбатдан жиноий ишни кузгатмасдан жиноятларини яшириб келмокта .
Ушбу холат юзасидан мен мурожаат килмаган ташкилот колмаган. Бош прокурор кабулига икки маротаба, Ички Ишлар вазири кабулига икки марта, адлия вазири кабулига кирганман лекин хозиргача бирон бир чора курилгани йук.
Хамма гап шундаки “Гарант қурувчи сервис” ҳамда “Буран қурувчи сервис” корхоналарни орқасида битта одам, у ҳам бўлса Жамол Зарипов турган бўлиб, илгари милицияда катта лавозимда ишлаган. Менинг жойимдан ташқари Ота Турк кучасида, Марказий банк қаршисидаги эски ГорОНО, Болалар богчаси ва хаттоки 3 милиция бўлинмаси биноларини бузиб ташлаб жойини олиб, кўп қаватли уйлар қурмоқда. Узбекистоннинг бирон бир худудида милиция булимини бирон бир курувчи ташкилот узбошимчалик билан бузиб ташлаши мумкинми? Ушбу холат юзасидан 2019 йил 26 июль Узбекистон Ресубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевни Самарканд вилоятидаги ташрифи давомида Отатурк кучасида олиб борилган курилиш ишлари буйича конуний чора курилишини топширик берганлар лекин хозиргача ушбу корхоналар рахбарларига нисбатдан бирон бир чора курилгани йук. Бундан ташкари Лахути кучасида 9 – Мехрибонлик уйини хам бузиб ташлаб урнидан купкаватли бино куриб пулламокда. Самарканд шахар хокимлиги ноконуний деб топилган ушбу биноларни анчадан бери бузилишига уринган лекин хеч бир натижа йук. Унинг зўрлигини шундан билса булади.
Агарда Самарканд вилоят ЖИБ суди Хукми тугри булсада хаттоки Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев конуний чора курилишини топширик бериб маъсул килиб Бош прокурорни Н. Юлдашевни тайинлаган булсада нима сабабдан ушбу шахсларнинг хамма жиноятлари ва конунбузарликлари яширилиб келинмокда? Ким ва кайси ташкилот ходимлари айнан ушбу шахсларга рахнамолик килиб келмокда? Нимага Узбекистон Республикаси конунлари поймол булаётган холатга Бош прокуратура кузини юмиб утирибти ва шахсан Бош прокурор чора куришдан бош тортиб келмокда?
Юкоридагиларга кура куйдаги саволлар тугилади;
1. Самарканд шахар хокими А.Шукуров томонидан мени шахсий мулкларимни гуёки давлат ва жамоат ихтиёжлари учун деб аслида эса “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖнинг тижорий манфаатларини кузлаб бузиб ташлашга рухсат беришини конуний хукуки бор эдими ёки йукми?
2. Судя Б.Норов курувчи ташкилот томонидан уз ташабуси билан менинг шахсий “Тиббий клиникамни” узларига керакли булган кимматида бахоланган пулларни менга, розилигимни олмаксдан, мажбурий тарзда тикиштириши конунга лойикми ?
3. Самарканд шахар Гагарин кучаси 128-уйнинг суд карорида курсатилмаган 33, 58, 59, 61, 62, 64, 73, 77 ва 105 хонадонларни мени рухсатим ва розилигимни олмасдан, ичидаги молу-мулкларимни талон-тарож килгани учун “GARANT QURUVCHI SERVIS” МЧЖнинг ходимларига нисбатдан конун билан белгиланган чора куриладими йукми?
4. Самарканд Фукоролар ишлари буйича суди судьялари шунча куп конунбузарликларни килишларига ким бахо бериб чора куриши керак?
Хурматли Абдусалом Абдумавлонович!
бугунги кунда мен узимни конуний ва конституцион хукукларимни тиклашга уч йилдан буён сарсону-саргардон булиб юрибман шу сабабдан илтимос мени мурожаатимни инобатга олиб, ушбу жиноятчиларга нисбатдан конуний чора курилишида амалий ёрдам беришингизни сурайман.
Шомуродов Жамшед
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ