Ислом Каримовнинг журналистларга муносабати қандай эди?
Ислом Каримовнинг журналистларга муносабати қандай эди?
Суратда: «Ҳаёт ва Иқтисод» — «Жизнь и Экономика» журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўртада) биринчи ўзбек Президенти Ислом Каримов билан…
«2000 йилнинг февраль ойи. “Давр”да мухбир бўлиб ишлайман. Олий Мажлис сессиясини ёритишга борганмиз. Сессияда раҳматли биринчи президентимиз Ислом Каримов ҳам қатнашди. Таомилга кўра олдин у киши гапирди, кейин бошқалар. Ўша пайтдаги катта амалдорлардан бири минбарда гапираётганди, Ислом Каримов уни тўсатдан саволга тутиб қолди. Бечора амалдор ўзини йўқотиб қўйиб, тайинли жавоб беролмайди, нуқул довдирайди.