Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (8) Туризм — бу жонли реклама
8. ТУРИЗМ – БУ ЖОНЛИ РЕКЛАМА
Туризм мамлакатга инвестициялар кириб келишини тезлаш-тирувчи катализатор сифатида кўрилганига анча йиллар бўлди.
Жаҳон миқёсида йиллик туристлар сони 1,2 миллиард атрофида бўлиб, бизнинг улушимиз 0,23 фоизга етаркан, холос. Ҳолбуки, мамлакатимиз ҳудудида 7000 дан зиёд қадимий обидалар мавжуд. Бу катта давлатлар ҳам ҳавас қилар даражадаги маданий ёдгорлик-лардир.
2017 йилда мамлакатимизга 2,7 миллион сайёҳлар келган бўлса, ойдан ойга сайёҳлар келишининг ошишини назарда тутсак, яқин икки йилликда саёҳлар сони инфраструктуралар яхшиланиши муно-сабати билан 6 миллиондан ошиши кутилмоқда.
Визасиз 5 кунлик режимнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон орқали ўтувчи сайёҳларга юртимизнинг қадимий шаҳарларини томоша қилиш имконини беради. Келгусида визасиз 5 кунликни 10 кунлик қилиб белгиланса республикамизнинг чеккароқ жойларини ҳам кўриш имкони туғилиб, туристлар сонининг янада кўпайишига хизмат қилган бўлур эди.
Бизда табиатимиз ҳам, қадимий обидаларнинг сони ва сифати ҳам ҳавас қилар даражада. Тарихийлик жиҳатдан ҳам ўзга давлат-лардаги обидалардан кам эмас. Бирор бир тарихий обидалари йўқ мамлакатларда ҳам туристлар оқими ошиб бормоқда. Бизнинг эса ҳар бир вилоятимизда зиёрат қилишга лойиқ обида ва қадамжолар мавжуд. Афсуски, бизлар буларни дунёга кўз-кўз қилишни ҳануз эплай олмаяпмиз.
Яқин 30-40 йил ичида Дубай, Эр-рияд, Жидда, Абу Даби каби шаҳарларнинг қуруқ қум устида бунёд бўлганлигини жаҳон халқ-лари тарихидан бироз хабари бўлган биз тенгилар яхши биладилар. Ҳозирда кўплаб туристларни жалб қилаётгани, бунинг натижасида миллиардлаб доллар инвестициялар кириб келаётганини назарга оладиган бўлсак, нега бизнинг қулай географик ҳудудда жойлашган мўътадил ва гўзал табиатимиз бағрида жойлашган вилоятларимиз марказларини ажиб ва кўркам, кўрса ҳавас қилар даражадаги ихчам шаҳарларга айлантиришимиз қўлимиздан келмас экан? Ахир, ҳозирда дунёга донғи кетган Астана, Москва, Санк-Петербург, Қозон, Сочи, Краснодар каби шаҳарлардаги янги, замонавий бино ва иншо-атларни, Грозний шаҳридаги кўркам ва муаззам мачитни ўзимизнинг ўзбекларимиз қуришган-ку!
Туризмни ривожлантириш мамлакатни реклама қилиш, демак-дир. Мамлакатга келган ҳар бир турист маданий ёдгорликларимиз-ни кўриб қадриятларимиз билан яқиндан танишади. Ўз юртларига қайтиб боргач яқинларига мамлакатимиз ҳақида гапириб беришлари табиий. Бу эса реклама, дегани. Жоиз бўлса, мен туризмни жонли реклама, деган бўлар эдим.
Натижада инвестициялар кириб келиши орта бошлайди. Шу билан бирга дунё миқёсида мамлакатимиз обрўси ошишига олиб келади. Сайёҳларнинг ўзлари реклама қилгани бошқа, телевидение тарғиби бошқа.
Агар ислоҳатлар шу маромда борадиган бўлса яқин 10-12 йилликда мамлакатимизга келувчи сайёҳлар сони 20 миллиондан ошиб, мисли кўрилмаган даражада инвестицияларнинг оқиб кели-шига, иқтисоднинг ривожига замин ҳозирлайди. Туризм ривож топ-ган мамлакатларда мамлакат бюджетининг 10% дан ортиғини туризмдан тушган даромад қоплаётган экан, бу борада президенти-мизнинг инфраструктурани яхшилаш йўлидан бориб инвесторларга барча имкониятлар яратиб бераётгани таҳсинга лойиқ.
Туркия кейинги йилларда мамлакатга сайёҳларнинг келиш сони бўйича дунёда 6-ўринга кўтарилди. Ҳар йили 30 миллиондан ортиқ туристлар бормоқда. Ўтган 20 йил ичида бу кўрсаткич жуда катта ўсиш ҳисобланади. Бу мамлакатда кенг кўламда бунёдкорлик иш-лари олиб борилаётганидан дарак беради. Ҳали бундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришиш имкониятлари мавжуд. Умуман, 21-асрда Туркиянинг ҳар жиҳатдан: хоҳ илмий, хоҳ ишлаб чиқариш, хоҳ банк-молия, хоҳ ҳарбий соҳада бўлсин буюк, қудратли давлатлар қаторига қўшилиши кутилмоқда. Бунга асослар етарли.
Президентимиз кўрсатмаларига асосланиб Ўзбекистон диний ишлар бошқармаси ходимлари ҳаж сафарига бораётган Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби мамлакатлар мусулмонларини йўл усти ҳадислар султони имом Бухорий ҳазрат-ларини ҳам зиёрат қилиб ўтишнинг тизимли ташкил қилиниши сайёҳлар оқимини кескин оширади. Бу яхши, албатта. Лекин тўлиқ эмас. Европанинг иқтисодий жиҳатдан анча тараққий топган Скан-динавия ярим ороли мамлакатлари – Норвегия, Шведция, Фин-ляндия мамлакатлари сайёҳларини кўпроқ жалб қилиш йўллари излаб топилса мақсадга мувофиқ бўлур эди.
Фақат қум, саҳро ва жазирамадан иборат ҳудудларда яшаётган араблар бир-биридан гўзал ва кўркам, муҳташам бинолар қуриб ўз туризмларини ривожлантираётган экан, нега бизнинг ҳар тўрт фаслимиз ҳам ўзига хос жозибага эга бўла туриб бу соҳани ривожлантиришга катта қадамлар ташламас эканмиз?
Мамлакатимиз ҳудудида 7000дан зиёд тарихий обидалар мавжуд экан, яқин йилларга қадар барча тизилмаларни, инфра-структураларни ўз ўрнида, жаҳон стандартлари даражасида амалга оширолсак, юртимизга туристлар сувдай оқиб кела бошлайди.
Президентимизнинг туризм бўйича Чорвоқ эркин туристик зонасини ташкил қилиш бўйича қарори келажакда мамлакатимиз-нинг туризм салоҳиятини оширишда муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади. Ҳолбуки, Чорвоқ зонасидаги кислород миқдори Кисловодскдаги кислород миқдоридан 11 фоизга кўплиги алла-қачонлар исботланган. Фақат ,инфраструктуралар йўлга қўйи-либ, шароитлар яратилса, бас.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Туризмни ривожланиши учун узига хос бир канча факторлар мавжуд булиши керак. Денгиз еки океан, деганларидек. Бирлашган Араб Амирлиги билан Узбекистонни тенглаштириб булмайди, бу ерда жохон инвестиция марказлари бор, купчилик бизнесменлар бу ерга хамкорлари билан келишиш, шартнома тузиш ва хордик чикариб кетиш учун келишади. Маблагни булмагур хом-хаёлларга сарфламасдан кишлок хужалигига ва саноат ишлаб чикаришига йуналтирилса купрок фойдалирок булади.