Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (3-4)
3. СИНГАПУР
Бу китобга Сингапур мамлакатини киритиш ва бу мамлакат ҳақида маълумотлар ўринлимикан., – дегувчилар бўлиши табиий, албатта. Лекин Сингапур мамлакатининг жуда қисқа даврда дунё-нинг энг ривожланган мамлакатларидан бирига айланишига бир сидра назар ташласак, президентимиз Ш. Мирзиёев раҳнамолигида бошланган ислоҳатлар халқимизнинг бугуни ва эртаси учун нақадар аҳамиятли эканини англай бошлаймиз.
Сингапур Малайзия таркибидан мажбуран чиқариб юборил-ганидан кўпчилик ҳамюртларимиз хабардор бўлмаса керак. Қизиқ ҳолат. Барча мамлакатлар қон тўкиб мустақилликка эришган. Айниқса, 60-йиллари Африка давлатлари, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзиянинг ўзи ҳам. Малайзия эса ҳаддан ташқари қашшоқ бўлган ҳудуди Сингапурни ўз таркибидан чиқариб юборган.
Малайзия ҳукумати ўз таркибидан Сингапурни чиқариб юбор-гач, ўша пайтда Бош вазир вазифасида бўлган Ли Куан Ю Сингапур аҳолисининг қашшоқлигидан, халқни тўқ, ёруғ ва фаровон кунларга олиб чиқишга қурби етмаслигидан хўрлиги келиб йиғлаган экан, дейишади тарихчилар. Лекин мамлакатни барча қонунбузарлардан, лўттибозлардан, ўғрилардан кескин тозалаган. Порахўрлар аёвсиз жазоланган. Ўзи ҳам юрист, ҳам иқтисодчи бўлганидан мамлакат қонунларини такомиллаштирган. Мамлакатга инвестициялар кирит-ган. Инвесторларга шароитлар яратиб берган. Натижада иқтисоди тез суратларда ривожлана борди. Таълим соҳасида сифат ўзгариш-лар юз бера бошлади. Бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам боласи бир хил мактабларда: эрталабки соат 7,30дан 16,30 гача ўқитиш йўлга қўйилди. Натижада савияси юксак, дунёни бошқара оладиган дара-жадаги ёш компютерчи – дастурчилар авлоди шаклланди.
Ҳозирги кунда аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 87 минг доллардан ортиқ. Дунё бўйича тўртинчи ўринда. Бирор фойдали қазилмаси йўқ. Ҳатто ичимлик сувини ҳам, қури-лишда ишлатадиган қумни ҳам четдан келтиришади. Умумий ер майдони пойтахтимиз Тошкент шаҳри майдонича, холос.
1965 йилдан 1990 йилгача, яъни 25 йил ичида аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 400 доллардан 12200 доллар-га етди. Бу Сингапур иқтисоди 25 йил ичида 30 баробардан зиёд ўсди, деганидир. Бизнинг Ўзбекистонда 1991 йилдан 2016 йилгача, яъни 25 йил давомидаги бошқарувимизда эса аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришимиз бор йўғи 3200 доллардан 6700 долларга кўтарилди, холос. Мана, сизга давлат бошқарувидаги тафовут. Мана, сизга маддоҳларнинг мамлакатга келтирадиган зарари энг қаттол экстримистлар келтирадиган зарардан ҳам ортиқ бўлиши. Мана, давлат раҳбарининг халқини, давлатини қай дара-жада севиши. Мана, сизга биринчи раҳбарнинг жамиятдаги роли. Президентимиз Ш. Мирзиёев ислоҳатларни амалга оширишда Син-гапур тажрибасига ҳам таянаётганидан кўнгил равшан тортади.
Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер хоним: — Сингапурликлар илгари Буюк Британиядан ўрганишар эди, энди эса бизлар Сингапурликлардан ўрганаяпмиз., — деганида Ли Куан Ю раҳбарлигида мамлакатнинг бир авлод кўзи ўнгида эришган муваф-фақиятларига бундан ортиқ баҳо бўлмаса керак. Ахир бир пайтлар Сингапур Буюк Британиянинг мустамлакаси эди-да.
Биз мактабда ўқиб юрган кезлари бу мамлакатлар ҳақиқатан ҳам жуда қолоқ мамлакатлар қаторида ўқитилар эди. Ҳозир эса ҳар жиҳатдан ривожланган давлатларнинг энг олдинги сафларидан бирида туриши бизлар ҳам кун келиб шундай ривожланиш даража-сига эришишимизга ишончим комил бўлганидан юқоридаги фикр-ларимни сиз билан ўртоқлашишни лозим топдим.
Азиз ўқувчим! Сиз шу кичик бир мамлакатнинг бошқарув, иқтисод, инвестиция, халқ таълими, олий ўқув юртлари, медицина, дастурлаштириш бўйича оламшумул натижаларга эришувини Ўзбекистонда ҳам қўллаш учун тиним билмай ишлаётган ва бунга барча раҳбарларни жалб қилаётган президентимиз Ш. Мирзиёев қалбидан кечаётган изтиробларни бироз бўлса ҳам юракдан англаган бўлсангиз керак, деган умиддаман. Мана, дўсти азиз, кечагина қамиш капаларда яшаган халқлар бугун дунёни бошқармоқда. Бизлар эса ўтирибмиз носнинг кайфини суриб, ошхоналарда ош-хўрлик қилиб, ким ўзарга тўйлар ўтказиб. Холис хулоса қилиш ўзингиздан.
Ақидапарастлик фуқаролари иш билан таъминланмаган юртда илдиз отади. Бугунги яқин шарқ мамлакатлари фуқаролари ўрта-сидаги ижтимоий, сиёсий муносабатларнинг қуролли тўқнашув-ларгача бориб етиши ўша мамлакатлардаги ижтимоий тенгсизлик ва жаҳолатнинг кенг кўламда ёйилгани ва чуқур илдиз отганлиги нати-жасидир.
Ш. Мирзиёев фаоллар билан бўлган бир йиғилишда: “Ҳар бир соҳага аралашавериш президентнинг ишими?,- деган пичингларга аниқ ва лўнда қилиб: “Керак бўлса бир кишини иш билан таъминлаш учун юз кун ҳам юраман”, — деб жавоб қайтарганларида унинг қалбидан кечаётган кечинмаларни ҳис қилгандек, англаб етгандек бўлдим ва бизга шундай йўлбошчи юборган Яратганга шукроналар айтдим.
Ш. Мирзиёевнинг муаммоларини қанчалар билиши ва халқига қанчалар куюниши ўша сўзларида яққол кўриниб турибди. Гапни мухтасар қилиб айтганда, Ш. Мирзиёевни Яратганнинг ўзи халқи-мизнинг бахти учун кейинги чорак аср давомида мамлакатни бош-қарган қабоҳат аҳлининг макрларидан асраб келганлиги бугунликда ислоҳатларни амалга оширишда яққол кўринмоқда. Бу ислоҳатлар сафида юрагида ўти бор, халқ ва давлатимизга садоқатли йигит-қиз-ларимиз борлигидан қалбимда сўнаёзган учқунлар қайта алангала-ниб, келажакка умидимни минг чандон оширди, десам муболаға қилмаган бўламан.
Одам савдосининг асосий илдизларидан бири бу ишсизликдир. Ишсизликни тугатмай туриб одам савдосига барҳам бериб бўлмай-ди. Маълум даражада камайтириш мумкиндир, лекин буткул туга-тиш амри маҳол. Одам савдоси қолоқ, ишсизлик юқори бўлган мам-лакатлар аҳолисининг иш берувчи мамлакатлардаги бир гуруҳ учар-лар қўлига тушиб қолувидан юзага келмоқда. Агар ўз мамлакат-ларида тўлиқ иш ва рўзғорига етгулик маош билан таъминлан-ганида бу муаммо аллақачон ҳал қилинган бўлур эди.
Мамлакатда ишсизликни бартараф қилмай ислоҳатларни амалга ошириш имконсиз эканлигини чуқур англаган Ш. Мирзиёев “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” каби давлат дастурларини қабул қилиб ҳаётга тадбиқ қила бошлади.
Мамлакат аҳолисининг ярми қишлоқ, овул ва посёлкаларда яшагани учун ҳам у жойларда ишсизликни бартараф қилиш ҳамон долзарблигича қолмоқда. Саноат ривожланмаган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари йўлга қўйилмаган. Чорва-чиликни ривожлантирай деса барча экин майдонларини фермерлар эгаллаб олишган. Фермерлар иш жойлари ташкил қилишдан кўп ҳам манфаатдор эмас. Чунки кунлари бинойидек ўтиб турибди. Фақат ўзим бўлай, деган худбинлик ҳаётий шиорига айланиб қолганидан ҳамқишлоқларининг ишсизлиги хаёлларига ҳам кириб чиқмайди.
Агар ҳар битта фермердан 10-15 гектар экин майдонини ажратиб олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қай-та ишлаш тадбиркорлиги билан шуғулланаман деган ёшларга 1-2 гектардан ер майдони ажратиб берилса, чет элларга иш излаб кет-масдан, ўз юртларида боғдорчилик, полизчилик, савзавотчилик, чор-вачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик соҳаларини янада ривожлантириб, қайта ишлаш корхоналарини қуриб юз минглаб йигит-қизлар иш билан таъминланган бўлур эди. Катта экин майдон-ларига эгалик қилиб ётган кўпчилик фермерларнинг илмсизлиги, уқувсизлиги, лаёқатсизлиги сабаб қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамон оқсоқлигича қолмоқда. Қишлоқ жойларда маҳсулотларни сақлайди-ган омборхоналар қурилгани билан муаммоларни ҳал қилиб бўл-майди. Бу ерда вилоят ва туман ҳокимлари аҳолини иш билан таъминлаш учун ер ажратиб беришларида ваколатлари доирасида қатъиятлик кўрсатишларига тўғри келади.
Иш билан банд бўлган, етарлича маош оладиган одам бегона юртларда иш излаб сарсонликда юрмайди. Экстремистик оқимларга ҳам қўшилмайди. Одам савдоси қурбонлари ҳам биринчи навбатда оиладаги этишмовчилик оқибатида келиб чиқади. Аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган қайси давлат фуқаролари одам савдоси қурбон-ларига айланган? Ё террористик ташкилотлар сафида қатнашаяпти? Юқорида таъкидлаганимиздек, фуқаролари иш билан тўлиқ таъмин-ланмаган давлатлар фуқаролари шундай кўргуликларни бошидан кечирмоқда.
Президентимиз вилоят фаоллари билан учрашувларида: “Фарзандларимизнинг экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолаётганига, одам савдоси қурбонларига айланаётганига бирламчи сиз ноинсоф ҳокимлар айбдорсизлар” деган сўзлари замирида жуда катта алам ва надомат ётибди. Дарҳақиқат, ўз ҳудудларидаги аҳо-лини иш билан таъминлашни эплай олмаётган туман ҳокимларини ҳокимлик вазифасида ушлаб туришдан кимга наф? Агар ислоҳатлар ярим йўлда қолиб кетмасин, дейдиган бўлсак туман ҳокими вази-фасига мамлакатимиздаги энг иқтидорли кадрлар тайинланиши лозим. Чунки мамлакатдаги ислоҳатлар тақдири туманлардаги исло-ҳатларнинг қай даражада амалга ошганлигига боғлиқ. Ахир, тома-тома кўл бўлур деганларидек, ҳар бир туман раҳбарлари ўз ҳудуд-ларида ишсизликни бартараф қилсалар бу вилоятларда бартараф қилингани, дегани бўлади. Ишсизликнинг вилоятларда бартараф қилиниши эса бутун мамлакатда ишсизлик муаммоси ҳал қилингани демакдир.
Шу оддий мантиқни англамаганлар нима қилиб ўтирибди туманларда ҳокимлик қилиб? Ахир бу ишларга маҳалла раислари, оқсоқоллар, назоратчилар, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи, барчаси бириктирилиб, давлат маблағ ажратиб қўйган бўлса. Бу амалдорлар фақат ойлик олиб кунларини ўтказишса бўлганими ё? Агар эл-юрт дарди билан яшаганларида ишсизлик бу даража ортиб кетмас, иқтисодимиз чорак аср давомида жаҳоннинг илғор давлат-лари иқтисоди даражасидан асло кам бўлмас эди.
“Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурлари тўлиқ амалга ошадиган бўлса мамлакатимизда ишсизлар сони кескин камайиб, аҳоли ўзларига қўл келадиган миллионлаб иш ўринлари ташкил қилиб оилавий даромадларини йўлга қўйиб оли-шади. Фақат ҳокимиятдагилар халақит бермасалар бас. “Эртага қандай кун кўрамиз?” – деган мудҳиш савол кўнгиллардан нари чекиниб, бутун мамлакат бўйлаб уйғониш ва яшариш фасли бошла-нади. Зулм тегирмонлари янчилиб, ҳурлик, ҳурфикрлилик ҳукмрон бўлган жамият юз кўрсата бошлайди. Буларнинг барчаси Ш. Мирзиёевнинг қатъийлиги ва жасорати билан амалга ошаётгани, соф кўнгилларга қуёш нурлари янглиғ ҳузурбахш ҳаловатлар олиб келаётгани айни ҳақиқатдир.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ