"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар Кириш

Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови, Ўзбекистон | 31/01/2020 19:16-     11440 марта ўқилди

К Е Н Ж А Б И Й

КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ

КЕНЖАБИЙ (Кенжабой Қўзиев) 1959 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги Дўсимбий қишлоғида туғилган. Тошкент техника университетини битирган. Тоғ-кон металлургия соҳаси муҳандиси. “Қалбим дунёси”, “Соғинчларим”, “Сабрим либоси” каби шеърий китоблари чоп этилган. Жаҳоннинг 175 дан ортиқ мамлакатларида миллионлаб ўз ўқувчиларига эга “Дунё ўзбеклари” халқаро\интернет газетасининг 2014 йилдаги мукофоти совриндори.

СЎЗ БОШИ

Китобни қўлига олган баъзи ўқувчилар орасида: ёшингиз олтмишга яқинлашиб қолибди, президент ҳақида китоб ёзишдан кўра, тинчгина шеърингизни ёзиб юраверсангиз бўлмасмиди, дегувчилар топилиши мумкинлигини назарда тутиб китобга сўзбоши ёзишни маъқул кўрдим.

Аввалдан айтиб қўяй, ҳали бирор бир давлат раҳбари ҳақида студентлик – ёшлик, бебошлик, жўшқинлик, томирларда оққувчи қонлар қайноқ пайтлари ёзган биттагина шапалоқдек мақоламдан ўзга бирорта сатр битмаганман, десам ёлғон гапирмаган бўламан. Чунки, ҳали институтни тугатиб, оқ-қорани таний бошлаганимдан бери Ўзбекистонни бошқаришга мен орзу қилган етакчи – раҳбар келмаган эди. Мен юрт раҳбарларига баҳо беришда дунё миқёсида фикрлай олиш салоҳиятига эга бўлган олимлар, ижодкорлар, файла-суфлар фикрига таянаман. Ҳар ҳолда, уларнинг баҳоси асосли ва ҳаққонийроқ бўлади. Улар бирор шахснинг жамият тарққиёти учун қилган хизматларини кечаги, бугунги ва эртанги кун нуқтаи назари-дан баҳолайдилар.

Мен эл-юрт манфаатини ўз манфаатидан юқори қўювчи, халқи-ни сўзда эмас, амалда ардоқловчи, нокаслар илкига ташлаб қўймов-чи, жони жаҳонини ўртага қўйиб бўлса ҳам адолатни ҳимоя қилувчи раҳбарни узоқ йиллар орзу қилганман ва бундай раҳбарнинг кели-шини кута-кута умидимни узиб ҳам қўйган эдим. Ўзим художўй бўлмасам-да, софдил, мунис, мушфиқ, меҳнаткаш, меҳмондўст, очиқ қўл она халқимга садоқатли, тоза, фидойи бир раҳбар йўлласанг бўл-масмиди? – деб Яратганга маломат қилган кунларим кўп бўлган.

Мен на фақат мамлакатимизга, балки қўшниларимиз билан бўлган муносабатларимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатаётган исло-ҳатларни бошлаб берган Шавкат Мирзиёев узоқ йиллар интиқлик билан кутган кўнглимдаги президент бўлиб чиққанлиги учун ҳам бу китобни ёзишни ўз бурчим деб билдим. Менга бу ҳақда бирорта одам таклиф ҳам, илтимос ҳам қилган эмас. Бу қалбим амри билан қоғозга тўкилган самимий – кечинмаларимдир.

Мен Ш. Мирзиёевни мамлакатни бошқариш учун не бир балохўрларнинг чиғириқларидан эсон-омон ўтиб келган, халқимиз пешонасида ярқираган бахт ва омад юлдузидир, десам хато қилмаган бўламан. Агар шундай раҳбарнинг қадрига етмасдан уни ҳар тарафлама қўллаб-қувватламасак ўзбекман, деб кўкрак кериб юришимиз бир чақага қиммат, деб ўйлайман.

Агар Ш. Мирзиёевдан бошқа бирор иродаси бўш, шижоатсиз, журъатсиз, халқига юракдан жони ачимайдиган, чет элларда иш излаб сарсонликда юрган миллионлаб ватандошларимизни кам-ситиш ва хўрлашларига ори келмайдиган ўзга бир раҳбар ҳоки-миятни қўлга киритганида миллий давлатчилигимиз ҳозиргидек ислоҳатларни жадаллаштириш тугул, аллақачон инқироз кўчасига яқинлашиб қолган бўлур эди. Бу ошириб ё бўрттириб айтилаётган гаплар эмас.

Президентимиз Ш. Мирзиёев бошлаб берган ислоҳатларни амалга оширишда вазирликлар, айниқса, вилоят ва туман ҳоким-ликларидаги кадрлар салоҳиятли, виждонли бўлиб, қонун ва халққа садоқатда собит турсалар, менталитетлари бизга анча яқин бўлган Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Тайвань каби шарқ мамлакатларидек биз ҳам яқин йилларда иқтисодиёт кўрсатгичлари жиҳатидан юқори даражаларга эришишимиз мумкинлиги ойдинлаша боради. Улар ўз ислоҳатларини бошлаган пайтда бизнинг ҳозирги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий даражамизга нисбатан бир неча баробар қолоқ эдилар. Мен буларни пессимистик кишилар ҳам бир фикр қилсалар, шоир: “Йигитлари бир керишса вулқондек куч йиғади”, — деб айтгандек, ўзларининг туганмас ички потенциалини шу ислоҳатларга йўналтира олсалар мўъжизалар яратишга қодир халқ фарзандлари эканимизни ортиқчалик қилса ҳам яна бир бор эслатиб қўйишни лозим топганимдан таъкидлаяпман, холос.

Қандай қилиб шунча соҳаларни бирданига қамраб олиш ва уни ҳал қилиш мумкин? – деган шубҳа ва гумонлар кунлар, ҳафталар, ойлар давомида миямни пармадай бурғалар эди. Президентимизнинг ҳар бир чиқиши ва маърузаларини диққат билан кузатиб боришга ҳаракат қилдим. Унинг қалбидаги халққа бўлган меҳр-муҳаббатни, ғаламис раҳбарларнинг қилмишларига нисбатан чексиз нафратни кўриб тасаввуримда халқ дардини ўз дарди даражасидан ҳам юқори қўювчи раҳбар сиймоси гавдаланиб, кундан кунга ҳайратим ошиб, қалбимда у кишига нисбатан илиқлик пайдо бўлиб, бора-бора бу илиқлик чексиз бир муҳаббатга айланиб, на фақат республика президенти, балки дарди дардимга туташ буюк бир инсон сиймоси намоён бўла бошлади.

Аслида, бундан қарийб икки йил муқаддам Ш. Мирзиёев ташаббуси ва шижоати билан бошланган ислоҳатларни битта мақола тарзида баён қилиш ниятида эдим. Бироқ, президентимизнинг мамлакатимизда кейинги чорак аср давомида кўпдан кўп, баъзан, ҳатто тасаввурга сиғдириш мумкин бўлмаган муаммолар йиғилиб қолганлигини бартараф қилиш мақсадида чиқараётган қарор ва фармонлари мени анча ўйлантириб қўйди ва ҳар бир соҳага имкон қадар теранроқ назар ташлаш, кўнглимдан кечган кечинмаларни китобхонлар билан ўртоқлашиш нияти туғилди. Тома-тома кўл бўлур, деганларидек, кузатувлар, талқин ва таҳлиллар натижасида ушбу китоб дунёга келди.

Президентимизнинг қолоқликка юз тутган, ўзгаришга муҳтож бўлган соҳаларни чўзмасдан, ёппасига амалга оширишга дадил киришгани кўп йиллардан бери қалбим тўридаги терскайдаги қор мисол эримай ётган армонларимни эритиб, кўнглим ичра кўклам ҳавосини олиб кирди.

Саҳролар қолмайди саҳролигича,

Жафолар қолмайди жафолигича.

Арслон арслон эрур, фил эса филдир,

Чумоли қолади чумолигича.

 Шавкат Мирзиёев бошқарувида икки йил ичида амалга оширилган ишлар салмоғи мустақилликдан кейинги йигирма беш йиллик даврда қилинган ишлар кўламидан бир неча баробар кўп бўлса кўпки, асло кам эмас.

Буни ислоҳатлар кириб бормаган бирор соҳанинг ўзи қолмагани кўрсатиб турибди. Лекин ҳали ҳам баъзи юртдошларимиз президент Ш. Мирзиёевни аввалги раҳбарлар қаторида кўриб, унинг иқтидори ва интеллектуал салоҳиятига гумонсираб қаровчилар борлиги мени ушбу китобни ёзишга ундади.

Кенжабий,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (6)
  2. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (1-2)
  3. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (3-4)
  4. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (5)
  5. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (8) Туризм — бу жонли реклама
  6. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (9)
  7. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (10)
  8. Ислом Каримов экстремизм тарқалиши хавфидан огоҳлантирди
  9. Мир и спокойствие – основа всех наших достижений
  10. Эксперты единодушны: ЦА не быть халифатом
  11. Анвар ИКРАМОВ: СИЗГА АШЪОР БИТМАСДАН, КИМГА БИТАЙ, ЮРТБОШИМ!
  12. Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.