«Бош вазир қудоси — ЎзТВ «Худоси»ми? Қачонгача?!!
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти фаолиятидаги камчиликлар, бошқариш тизимидаги эскирган усуллар, гуруҳбозликлар ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди.
Бир пайтлар Канадада истиқомат қилувчи Дунё ўзбеклари сайти муаллифи таниқли журналист Исмат Хушевнинг “Бош вазирнинг қудаси телевидения худоси” сарлавҳали мақоласи чиққанида ўқиб хайратланган эдик.
Наҳотки шунчаликка борилса, буларни назорат қиладиган, буларни тартибга чақирадиганлар бўлмаса. Телерадиокомпания раҳбариятининг кирдикорлари қирқ туядан ҳам ортади. Раис А.Хаджаевнинг узи хон куланкаси майдон.
Давлат сиёсатини умуман тан олмайди. Ватанпарварлик, халкка хайрихохлик, президент сиёсатига содиқлик каби туйғулардан мутлако йирок инсон. Фақатгина ўзининг чўнтагини тўлдириш, эгаллаб турган курсисидан айрилиб қолмаслик йўлида бор куч ғайратини аямайдиган шахс сифатида кўрилса тўғри бўлади.
Телерадиокомпания ижодий, маънавий жиҳатдан тўлиқ банкрот, яъни инкирозга учради. Чунки, давлат телеканалларини деярли халк курмайди. Экранни факат усти ялтирок безаклар, ёлгонлар билан тулдиришдан эди наф йуклигини Хаджаев ва унинг алмосокдан колган яроксиз командасига тушунтириш бефойда. Хали курсатув тасвирга туширилмасдан туриб, унда ким чикади, нима хакда гапиради,такикланган шахслар куринмасин, соколи борлар, румол ураганларни олиб ташла кабилидаги ахмокона талаблардан ижодкорлар аллакачонлар чарчаган.
Давлат сёсати, ватан ва халк манфаатлари деган мукаддас туйгулардан йирок кимсалар бошкараётган телевидение ташландик масканга айлантирилди. Буниси камлик килганидек, бугун Телерадиокампания 2020 йил бошида 27,0 млярд сўм ссуда қарзи бўлиб, бундан ташқари компания ўзининг ички эҳтиёжларини қоплаши учун ҳар ой 6,0 млярд сўм маблағ зарур бўлади. 2019 йил давомида компания ҳар ой 4,0 млярддан пул топганини ҳисобга олсак йил давомида зарарига ишлаб келган.
Компаниянинг инқирози 2017 йил бошидан бошланган бўлишига қарамасдан А.Хаджаев томонидан бирор бир ислоҳот қилишга ёки муаммоларнинг ечимини топишга умуман ҳаракат сезилмади. Аксинча, компанияда йиғилиб қолган муаммоларни муттасил бекитиб зўрма-зўраки ушлаб туришга чираниб келмоқда.
2020 йил бошига мавжуд милярдлаб қарзларни тўлаш компания учун зарур маблағларни топиш керак бўлгани учун компания раиси А.Хаджаев талвасага тушиб қолган. Вазиятдан чиқиш эҳтимоли нолга тенг бўлгани ҳолда қўл остидаги ходимларга босим ўтказишга, уларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, пул топишга мажбурламоқда.
Бугунги кунга келиб компаниянинг реклама тушумлари жудаям камайиб кетган. Реклама берувчи йирик компаниялар, корхона ва ташкилотлар барчаси хусусий телеканаллар билан ҳамкорлик қилмоқда. Телерадиокомпаниянинг раҳбар ходимлари барчаси эскича фикрлайдиган, қотиб қолган догма ходимлар. Уларни фақат яхшигина ойлик маош ва тинчгина ишга келиб кетишдан бошқа ташвиши йўқ.
2017 йил 14 августдаги 3201-сонли Маданият ва санъат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори кабул килинганига якин ойларда уч йил тулади.
Холбуки, унинг ижроси таъминланмади. Хаджевнинг кудратини карангки, у хатто Президент карорини хам бир чакага олмади. Бундан ташкари 2019 йилнинг 14 декабрда кучга кириши керак булган ПФ-5723-сонли Фармони ижроси хам таъминланмаяпти.
Хар иккала хужжатда хам телевидение ходимларининг калам хаклари оширилиши беогиланган булишига карамай зуравон Хаджаев жаноблари хеч нарсадан бехабардек Президент томонидан имзоланган Карор ва Фармон ижросини таъминмамаяпти. Минглаб телерадио ходимлари эса иктисодий ночор ахволда кун кечирмокда.
Бир суз билан айтганда бугун мамлакат Президенти сиёсати ислохотларини халкка етказиши керак булган улкан даргохнинг узи жиддий ислохотларга мухтожлигича колмокда.
Ходимларга гонарар туловлари халигача эски, 2013 йилдаги 118-буйрук буйича калам хаки туланмокда. Утган етти йил ичида неча марта пенсия нафакалари ва ойлик иш хаклари оширилди. Телерадиокомнания тизимида эса гонарарлар умуман оширилмади. Чунки, бу Хаджаевнинг хохиш иродаси асосида журналист, режиссёр, тасвирчи ва бошка касбдаги куллар ишлайдиган корхона. Шунинг учун телевидение ходимларининг уз ошхонасида карзга окатланишлари оддий холга айланган.
Бундан ташқари 2019 йил Давлат дастурига Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг чириган тизимини ислоҳ қилиш киритилган эди. Ушбу давлат дастури ижроси ҳам бажарилмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
Буни «хикмати» албатта телерадиокомпания раисининг қудаси бош вазир эканлигида деб биламиз. Телерадиокомпания аллақачон инқирозга учраган. Раисни зўрма-зўраки чиранишлари билан амал тақал кун ўтказиб келишлар ходимларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Кадрлар сиёсати бўйича ҳам кўпгина ноқобил раҳбарчалар таниш билиш бўлиб курсиларга ўтириб олганки, иқтидорли ўз ишининг устаси бўлган ходимларга кун йўқ. Телеканалларнинг сонини кўпайтириб бориш ҳисобига ҳозирги кунда съёмкалар учун камералар, чироқлар, флешкалар, студиялар етарли эмас. Борлари хам эскирган яхши ишламайди. Шунча муаммолар компанияни ўз комига тортаётган экан нега ислоҳотлар ортга сурилиб келинмоқда
Бир гуруҳ телевидения ходимлари номидан келган бу хатни текшириб нашрга тайёрловчи:
Шокир Саъдуллаев
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ