Отабек Тошев: ЕОИИ га кузатувчи бўлиб қўшилсак, бу бошқа гап…
Россиядек империячилик касалига мўптоло бўлган давлат билан яқинлашишни ўзи хар қандай мамлакат келажагига хаф хатар солиши аниқ, буни кўрмаслик учун ақил ожиз бўлиши керак. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) номигагина иқтисодий, ортида эса сиёсий мақсадлар яширинган иттифоқдир.
Путини буюк давлатчилик планида 2024 йилгача собик иттифокни ҳеч бўлмаса қайсидир маънода қайта тиклаш! Буни исботи сифатида Путин нутқларидан бирида «СССР ни тарқаб кетиши ХХ аср фожеаси»,»СССР — дигани бу Россиядир»,»Нима учун тинчлик керак агарда у жойда Россия бўлмаса» Бу дахшатли сўзларга албатта чукур хар томондан мулохаза билан ёндошиш керак!Эхтиёткорлик зарур!!!
Эртага кеч бўлади. Путин ҳокимятига ишониш қўзичоқни бўрига топшириш билан баробардир. Бу божхона иттифоқи бошида иқтисодий кейинчалик сиёсий тус олабошлаши олдиндан маълум бўлиб, марказий осиё мамлакатларини тобий қилишга қаратилган. Буни Россия оммавий ахборот воситаларини шовенистик империяча тарғиботидан ҳам билса бўлади.
Тан олиш керак мустақиллик анча осон осмондан тушгандек қўлга критилди. Шу туфайли юртдошларимизни бир қисми моддий ва қорин ғамидан мамлакат озодлигини баланд қўйаолмаяптилар. Ундан ташқари Россия билан манфаатлари боғланган, коррупция ботқоғига ботган «элета» ўзларини худбин манфаатларини ўйлаб сотқинлик йўлига кирмоқда.
Энг ёмон томони Ўзбекистон «элетаси» ичида сотқин, «пятая колонна» таппа тахт тўрибди. Жамиятни кайфияти, аҳволи қанчалик даражада бефарқ эканлиги ҳаммага маълум. Нима бўлганда ҳам, яқин йилларда бизни оғир синовлар кутаяпти. Афсуски мамлакатимиз ичидаги ижтимоий фикр бизни фойдамизга эмас.
Ҳозир Россияни буюк давлатчилик тарғиботига қарши бизни давлатимиз тарғибот чора тадбирларини кўриш ўрнига, пассив сукут сақлаш ва кутиш позециясини танлаган кўринади. Бу ўта хатарлидир ҳеч бир яхшилик билан тугамайди. Божхона иттифоқидан кейин Путин Россияси Марказий Осиёга шимолий Афғонистонда толибонларни активлашиб қолганини ола бўжи қилиб кўрсатиб, шу баҳона Ўзбекистони ўз ҳарбий блокига мажбурлаб тортади.
Агарда Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмаса юқорида айтганимдек Россия толибон орқали шантаж, иғвогарлик қилишга ҳам тайёр тўрибди. Ахир бекорга Россия толибон ҳаракатини қуроллантиргани йўқда. Россияни қадами етган жойда коррупция гуллаб яшнайди, монополия авж олади,эркинлик буғилади тараққиёт оқсайди хатто уруш хафи пайдо бўлади.
Бугунги кунда давлатимиз ўрисларга имкон берди энди улар канадек ёпишиб қонимизни сўришни бошлашади. Ҳозирги кунда баъзи бир Ўзбекистонликларни Россия иттифоқига мафтункорлиги орқасида афсуски бир бурда нонни топиш иштиёқи тўрганлиги ҳам ҳақиқатдир. Тўғри ички муаммоларимиз оз эмас лекин хар бир юртдошларимиз шуни билиши керакки, қандай тизимда яшашимиздан қатъий назар олдинги даврларни қўмсаш ёки россияпарастликни миллий манфаатларимиздан устун қўйиш бир жиноят сифатида қабул қилиниши керак.
Агарда тарихга диққат билан қарасак Ғарбий Европа, АҚШ билан боғланган уни йўлидан кетган Япония, Жанубий Кория, БАА, Қатар, Гонгонг, Тайланд, Тайван, Малайзия, Сингапур, Грузия, Болтиқ бўйи собиқ совет Республикалари ва бошқалар иқтисоди гуллаб яшнаган ўшбу мамлакатлар одамлари фарован яшайди. Энди Россияга яқинлашиб ҳамкорлик қилган мамлакатлар аҳолиси қийинчилик билан яшайди бири икки бўлгани йўқ!
Буларга кўплаб мисол келтириш мумкин: Шимолий Кория, СНГдавлатлари, Венисуйла, Куба, Сурия, Ветънам, Монголия… Тарихни ўқинг! Хулосани ўзингиз чиқариб олинг! Агарда ЕОИИга аъзо бўлсак Россия Қримни босиб олганлиги туфайли Ғарб қўллаётган иқтисодий жазо чораларини юкини Ўзбекистон ҳам тенг тақсимда ўз зиммасига олади.
Вазиятдан келиб чиқсак хулоса қилишга асос бор, Ўзбекистон ҳокимяти, Президент ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириши мақсадга мувоқифдир.
Акс ҳолда ЕОИИ ташкилотига Ўзбекистон кирадиган бўлса, ярим мустамлакага айланиб қоламиз. Агар ҳақиқатдан ҳам босимларсиз, аниқ ҳисоб-китоб асосида қабул қилинган бўлса, унда нега бу интеграциянинг салбий жиҳатлари ҳақида матъбуатда хабар йўқ!?
Баҳс-мунозаралар, давлатнинг экспертиза хулосалари, докладлари қани? Албатта босим остида қарор қабул қилинаяпти. Нима учун иқтисодчи эксперт ва мутахасислар умуман салбий томони ҳакида гапирмайапди тўғрироғи гапираолмайди. Ижобийлик тўгрисидаги гапларини ҳаммаси ҳам тўгри эмас. Агар ҳар томонлама фойда бӯлса, нега унда бу соқовлар 4-5 йил аввал Иттифоққа қӯшилишга ҳаракат қилмаган?
Бизда қарор қабул қилиниб, кейин мухокамага қуйишдек усул ҳам мавжуд. Аслида қул учун озодликнинг қадри йўқ!!! Яхши хўжайин бўлгани холда қулнинг эртасини уйласа шуни ўзи етарлидир. Биргина Украина ва Грузияни ўйласак. Россия таъсиридан чиқиш уларга қимматга тушган бўлсада ҳақиқий озод мамлакатларга айланаяпти.
Россия МДХ давлатларини Россияпараст хоин Януковичлар билан бошқаради. Януковичлар ўз халқига эмас Путинга сўзсиз хизмат қилади. Худога шукр қилиш керак Грузия ва Украинидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон Россия умумий чегарадош эмас. Давлат арбоблари ўйалмасдан қулликни бўйнига олмоқда “биз иқтисодни кутариш, ишсизликни камайтириш ўзимизни қўлимиздан келмайди, бизга Россия келиб ёрдам беришади, бизни улар ривожлантиришади” дегандек қабилда иш тутмоқда.
Ланати сотқин коммунистлар Ўзбек халқини не куйга солишди ва солишмоқчи. Бизга хозир масаланинг иктисодий томонлари куриняпти, холос!!! Аввал сиёсат булиши лозим, бу масалада! Собиқ коммунистлар қимирлаб қолишди. Қарийсан қартасан асл коммунистлигинга тортасан дигани шу бўлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қушилиш керак эмас! Олдинига Чор Россияси кейин Совет Иттифоқидан ва руслардан фойдадан кўра кўп зиён курган бу жафокаш Туркистон халклари.
Отабек Тошев,
Норвегия, Осло
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
«Афсуски мамлакатимиз ичидаги ижтимоий фикр бизни фойдамизга эмас».
Ана шуни чуқурроқ таҳлил қилиш керак. Нега, нима учун шунақа. Ижтимоий фикр сизнинг фойдангизга бӯлиши учун нима қилиш керак? Бу саволларга жавоб топсангиз, аҳоли фикрини фойдангизга қайтарсангиз бунчалар ташвишга ҳожат қолмасди.