Бош муҳаррир И.Хушевга: Муҳтарам профессор Бўри Зиёмуҳамедовдан мактуб

Ҳурматли Исмат Маҳмудович!
Юксак ҳурмат ва иҳтиром ила ҳат йўлловчи профессор Б.Зиёмуҳамедов. О4. 04. 019 йили теле-кўрсатувингизда, “Менга Тошкентдан профессор Зиёмуҳамадов деган ҳат йўллабти” дедингиз, аммо, муҳлисларингизни ҳатнинг мазмуни билан таништирмадингиз.
Ҳатим, жамиятимизда ўта долзарб бўлиб турган масала, аҳолининг аҳлоқий тарбияси билан ўқув жараёнини замонавий усулда олиб бориш таклифи эди. Ўз вақтид Чехиялик Ян Амос Коменский. “Мамлакатни қудратли қилиш учун таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш керак”, деган. Шунга ҳамоҳанг, 18.01.2020 йилда, Ўзбекистон Бош прикорори Нигматилла Юлдошев, “Миллатни йўқ қилиш учун ҳеч қандай атом боба ёки ўзоқ масофали ракеталарнинг кераги йўқ, бунинг учун таълим-тарбия сифатини пасатиришнинг ўзи кифоя”, деди.
Биздаги таълим-тарбия, портлаш арафасида турган атом боба. Ҳокимлар ва давлат мулозимларининг ғўдаишлари, қўполликлари ва ғайри ижтимоий ҳаракатлари, уларнинг ўқишлари давомида тарбия олмаганликларидандир.
Таклифимни Президент парталига юборсам, уни ўқув жараёнини расвосини чиқарган Олий ва Ҳалқ таълими Вазирликларига юборишибти. Улар бу таклифимни эътиборсиз қолдиришди Бу, Президент сиёсатиидан бўйин товлаш, қарши бўлиш ва саботажнинг ўзи эмасму?
Илтимос, уша ҳатни эфирга қўйсангиз, Призедентга етиб бориб, Олий ва Ҳалқ таълими Вазирларига туртки бўлса, не ажаб. Улар юқоридан тепки бўлмагунча ишлмайди, шунга ўрганишган. Сиз эса, ҳалқимизнинг маънавий камолотига ўлкан ҳисса қўшган бўлар эдингиз.
Аҳолининг маънавий камолисиз амаалга оширмоқчи бўлган барча сай ҳаракатимиз зое.
Шу кунда Сиз, амалга ошираётган ишингиз яхши ва жимиятга ўта фойдали. Аммо, жамятимиз равнақи учун, каттарроқ ишларга қодир эканлигингизга ҳам шубҳам йўқ. Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг шиддат билан олиб бораётган инқилобий сиёсатига камарбаста бўлаётганингизни чин дилдан қўллайман ва Аллоҳдан Сизга куч қувват ва омад тилайман!
Хатнинг эса, мазмуни қуйидагича эди:
Шу кунда, таҳсил олувчиларга жамиятимизга керак бўлган билимлар, ўқув фанлар дастурлари орқали озми-кўпми берилмоқда. Бу тўғри. Аммо, таълим, аҳлоқий тарбиясиз бўлмаслиги ҳам ҳаммага аён. Бизда, илмий асосланган ёшлар руҳига тарбия орқали сингдирилиши лозим бўлган аҳлоқий фазилатлар тизими мавжуд эмас.
Миллий мустиақилликка эришганимиздан сўнг, “Коммунизм қурувчисининг аҳлоқ кодекси” ўз кучини йўқотиб, ўрнига, ота-она, педагог ва ҳамма учун йўлчи юлдуз вазифасини ўтайдиган “Ўзбекистон фуқаросининг аҳлоқ Кодекси” яратилмади. Шу сабабдан, ўқув муассаларимизда аҳлоқий тарбия ноль даражада. .
Чунки, ота-она ва ўқитувчилар учун аҳлоқий жиҳатдан қандай инсонни тарбиялаш керак деган тушунарли бир асос йўқ. Юқоридан шунга талаб ҳам йўқ, улар ўқитувчилардан аҳлоқий тарбия деганда нимани сўрашини билмайдилар.
Шу муаммо устида 25 йил тадқиқодлар олиб бориб, ўтган алломалар мероси ва замонамиз олимлар фикридан келиб чиқиб, шу кунда ёшларимиз руҳига сингдирилиши лозим бўлган 13 фазилаьтни илмий асосда тузиб чиқдим ва монографияларим ва педагогика дарсликларим орқалди, уларни кенг оммага етказишга муяссар бўлдим. 2011 йилнинг энг яхши ўқув адабиётлар муаллифи деган 1 даражали дипломга ҳам эга бўлдим.
Аммо, менинг тадқиқодларим амалга тадбиқ қилинмаётир. Сабаби, шу масалага жавобгар иккала Вазирликлдардаги мутасадди шаҳслар бунга эътиборсизлик билан қараши. Чунки, уларга бундан манфат йўқ. Аксинча, давлат бужетидан ажратилаётган маблағдан бир оз сарифлашлари керак бўлади.
Уларнинг маблағ сарфлашга тоблари йўқ Унинг устига юқоридан бунга кўрсатма ҳам йўқ. Натижада аҳолининг аҳлоқий тарбияси ниҳоятда пасайиб кетган.
Бу биринчи масала.
Иккинчи масала, ўқув жараёнини аввалдан лойиҳасини тузиб олиб, шунга асосан мошғулотни олиб боришга қаратилан эди. Лойиҳа тузиш методикаси, қатор моногрфия, ўқув қўлланма ва дарсликларимда кенг ёритиб берилган.
Шу матни ўқиб берсангиз ҳам бўлади.
Аввалдан Сизга катта Раҳмат.
Ҳурмат билан:
профессор Бўри Зиёмуҳамедов,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ