Бош муҳаррир И.Хушевга келган танқидий хатлар…
Сиз президентга, халқга астойидил хизмат қилаётганлар раҳбарлар рўйхатини тузгансиз ва буни чиқишларингизда тез тез ўқиб турасиз, бошида менга ёққанди, сиздан илтимос қилиб бандлик ва меҳнат ресурслари вазири ўринбосари Умрзоқов Баҳодир Ҳамидовични киритгандим.
Ҳозир шу рўйхатингиз кўпчиликга ёқмай қолган, бу ёлғиз менинг фикрим эмас кўчадаги кўпчиликнинг фикри, тез тез сиз мақтаган амалдорларнинг занги чиқиб қолаяпди, уларни туширасиз, бошқасини қўшсиз, кеча Навойи вилояти ҳокими Қобил Турсуновнинг бир одий устага ўлим билан таҳдидини эшитириб кейин уни шон-шароф рўйхатига қўшдингиз, мантиқ қани.
Мен таклиф қилган бўлардим раҳбарларнинг эмас турли соҳада ҳалол меҳнат қилаётган одий одамларнинг рўйхатини тузинг: тадбиркорлар, фермерлар, ҳарбийлар, журналистлар, ёзувчилар ва ҳакозолар.
Меники таклиф Исматжон, ёқмаса хафа бўлмайсиз….
Абубакр Худойқулов,
Тошкент вилоятининг Оҳангарон районидан
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан