Аҳмад Турон: “Янги Ўзбекистон феномени”га муносабат
“Янги Ўзбекистон феномени” га муносабат
Президентнинг қайсидир коллежда ташқаридаги мухолифат Ўзбекистонга қўйилмайди деган маънода айтган гапидан кейин пайдо бўлган совет пропогандаси каби “Янги Ўзбекистон феномени” номли мақолани энг содда фалсафа қонунларидан боҳабар фалсафа профессори ёзганига ишониб бўлмайди.
Афсуски, Шавкат Мирзияев Каримов тузуми меморлари Иноятов, Алматов, Комилов, Хайдаров каби маслахатчилари таъсиридами ёки ўзининг иродаси биланми хамон шаклан юмшоқроқ, мазмунан эски услубда, мамлакатни нафақат тез ривожлантириш йўлига oлиб чиқмайдиган, балки халқ сабр-косасини тўлдириб юбориши мумкин бўлган, нафақат мамлакат, балки ўзи учун ҳам хатарли бўлган сиёсат олиб бормоқда.
“Янги Ўзбекистон феномени” номли мақоланинг пайдо бўлиши ҳам бунинг исботи кабидир.
Жамиятдаги зўриқишларни Каримов даврига нисбатан озроқ эркинлик, қўшни давлатлар билан илиқроқ муносабатлар, иқтисодга фойдасиз cити қурилишлари билан камайтириш мумкин эмас ва мамлакатни ботиб қолган иқтисодий ва ижтимоий кризисдан олиб чиқиб бўлмайди.
Хукуматнинг ўзи эълон қилган 2019 йил мамлакат иқтисодидаги 5 % ўcиш ва 15 % инфилация даражаси билан мамлакатни ривожланиш босқичига чиқди деб бўлмайди. Буни ҳам иқтисодий ва ҳам сиёсий ислоҳотларнинг тўлиқ амалга ошмаётгани, жумладан, ўтган сохта сайловлар, давлат ташқи қарзларининг ва халқ устига қўйилаётган солиқларнинг ошиб бораётгани, халқнинг пулига бўлса ҳам газ, сув, электр каби энг муҳим таъминотларнинг eтарли эмаслигидан билса бўлади.
Хусусан Эрк ва Бирлик партия вакилларини адлия мулозими қаъбул қилди дегани – хорозқанд ташланди, муxолифат ва “Феномен” каби муаллифлар тўрт беш йил сўриб юрсин, сиёсатда ўзгариш кутманг дегани. Зеро Ўзбекистон каби давлатда сиёсат бир кишининг-Президент Мирзияевнинг сўзи билан белгиланади. Ва ҳатто унинг сўзи амалга айланмагунча ўзгариш бўлмоқда дейиш-бу узоқни кўра билмаслик, ўз-ўзимизни алдашдир.
Биз бир-икки йил аввал қуйидаги мақолани эълон қилган эдик. Асуски, 2020 йилга келиб ҳам ушбу мақолада келтирилган муаммолар ҳал бўлмади, мамлакат ривожланиш йўлига чиқмади ва устига-устак “Янги Ўзбекистон феномени” каби мақолалар, сўнги вақтлардаги блоггерлар, журналистлар, чет элдаги мухолифат фаоллари, дин ахилларига ошиб бораётган босимлар Президент Мирзияев даврида ҳам мамлакат ривожланиш сари қадам қўя олади деган умидни савол остига олади.
Эйфорияларга берилмайлик
Азиз дунё Ўзбеклари ва Ўзбекистонликлар. Биз Президент Мирзияевга, у бошлаган ислоҳотларнинг амалга ошишига ва давомли бўлишига ёрдам бермоқчи бўлсак ҳозир ҳам икки йил аввалгидек эйфорияларга берилмайлик, вазиятни диққат билан кузатайлик ва агар вазият нотўғри ривожланаётганини кўрсак, ўз қарашларимиз ва таклифларимизни, агар улар жиддий бўлса, ҳалққа ва ҳукуматга eтказишга ҳаракат қилайлик.
Xалқимиз зеҳниятига ҳос нарса – кўпам ўйлаганини гапиравермайди, яъни “камтарлик” қилади, катталарни ҳурмат қилади, ёки қўшиб гапиради, яъни лоф уриб юборади. Биринчисидан Каримов кабилар жуда фойдаланиб келдилар. Иккинчиси эса бизни ҳалқ сифатида қадримизни тушириб юборди. Шу сабаб бўлса керак Ўзбек ҳалқи билан xонлар ҳам, советлар ҳам ва Каримов ҳам ҳисоблашиб ўтирмади. Чунки озгина нарса берилса, ҳатто ҳалқ кўнглидаги гапни айтиб қўйса ҳам дўппимизни осмонга ирғитдик, ҳудди икки йил аввалгидек, ҳамма ишимиз битганидек. Лекин ҳаp доим алданиб қолавердик.
Ҳалқда бир гап бор: Кўр ҳассасини бир марта йўқотади ёки куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади. Бизнинг эса юз йиллардан буён ҳассамизни йўқотаверамиз ва оғзимиз куяверади.
Шунинг учун бугун мен ҳалқимизни ҳушёрликка чақирмоқчиман. ДҲҲ раиси ўзгарди, энди ҳамма иш “беш” дегани эмас. Чунки тизим ҳали жойида, бир икки бошлиқ ўзгаргани билан унинг ўзгариши учун ҳалқнинг ўзи ҳаракат қилмаса, у ўзгармайди. Ҳали тизим турган экан ширин ҳаёлларга ҳали эрта.
Xалқимиз Олий Раҳбариятдан, Xукуматдан ва бугун энг қуратли бўлган давлат ташкилоти- ДXXдан талаб қилиши керак:
1. Интернетдан, ижтимоий тармоқлардан ва матбуотдан чекловларни олиб ташлансин. Бунинг учун узоқ вақт ёки маблағ талаб қилинмайди. Бундай муҳим эркинлик берилишини Президентнинг шаxсан ўзлари ҳалқ олдига чиқиб эълон қилсалар унга нисбатан ҳалқнинг ҳурмати яна ҳам ошар эди.
2. Ҳар ҳафта ёки икки ҳафтада бир марта Президент Мирзиёев ТВ ёки радиода чиқиб ҳалқ билан очиқ мулоқот қилиши, ислоҳотлар қандай бораётгани, унга нималар тўсиқлар бўлаётганини ҳақида гапириши, ҳиcобот бериши керак. Шунда бошқа амалдорлар, ҳокимлар ҳам шундай қиладилар. Унинг матбуот хизмати журналистлар учун ҳар куни очиқ бўлиши, пресс-конференcиялар қилиши керак.
3. Каримов шахсига ва яратган тизимига, унинг мамлакат иқтисоди ва ижтимоий хаётини вайрон қилган 27 йиллик якка хокимлик ва қатағонлар даврига хаққоний сиёсий бахо берилиши, ўлдирилган ва қувғин қилинган барча сиёсий қурбонларни реабилитация қилиш ва мамлакатда бундай холат такрорланмислигининг чоралари кўрилиши керак. Президент бу ҳақда неча марта очиқ гапирдилар. Энди шу ишни ҳам Президент қилиши керакми? Ёки четдан туриб биз ёки Исмат Ҳушев кабилар қилиши керакми? Зиёлилар қани, қамоқда 20 йиллаб ўтириб чиққан ойдинларимиз қани? Нега Олий мажлисда ўтирганлар бу ҳақда 2 йилдан буён лом-лим демайдилар? Каримов даврига баҳо бериш бу – келгуси ислоҳотларнинг асосидир. Ҳамма ишлар шундан кейин бошланади. ДXX, куч ишлатар тизимлари шу ҳулосалар асосида қайта ташкилланади.
4. Каримов даврида турли иқтисодий ва сиёсий сабаблар билан четга чиқиб кетишга мажбур бўлган, фуқаролигини йўқотган барча ватандошларга фуқароликларини қайтариб бериш ва Ватанга келиб кетишдаги барча тўсиқларни олиб ташлаш керак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби икки мамлакат фуқаролигига руxсат берилиши керак. Бу улардан кўра кўпроқ Ўзбекистон учун керак. Чунки 1 млн. одам келиб кетди дегани – мамлакатга миллиардлаб доллар кирди дегани. Улар Ўзбекистондан пул олиб чиқмайдилар, билакс, олиб кирадилар.
Бу ишни шаxсан Мирзияевдан ва Ўзбекистондаги барча узоқни кўра биладиган зиёлилардан илтимос қиламиз. Сизнинг Каримов каби инқирозга юз тутишингиздан, бугун маълум бўлган ДҲҲдаги сабатажлардан ва давлат тўнтаришларидан, Каримов тарбиялаган коррупцион амалдорлар эмас, зотан улар шуни ҳоҳлаётганини ўзингиз ҳам биласиз, халқ, жумладан дунёга сочилиб кетган Ўзбеклар ва уларнинг сиёсий актив қисми- мухолифатгина қутқара олади. Биз ва биз билган четдаги барча муҳолифат Мирзияевга эмас, айнан Каримов яратиб кетган ва xозир ҳам мавжуд тизимга муxoлифдир.
5. 2019 йилда Олий Мажлис сайловларини эркин ва ошкора ўтказиш ва унинг муддатини 2 йил қилиб белгилаш, Президент ва сенаторларни 4 йилга сайлаш, Сенаторларни сайлашдаги Президент “квотаси” каби амалиётни йўқ қилиш керак. Яна қайтариб айтаманки, 2019 йил сайловларида четдаги мухолифатга йўл берилиши мамлакатнинг ислохотларга қай даражада тайёрлигининг асосий белгиларидир. Агар бу амалга ошмас экан ислоҳотлардан мувоффақият кутманг. Афсуски шу кунгача на Президентдан ва на Олий мажлисдан бу ҳақда янгилик эшитмадик. Билган нарсамиз Абдуллаевнинг Иноятов ўргатган бир йил аввалги гапи бўлиб турибди. Бу ҳақда янги ДXX райиси ёки шахсан Президентнинг ўзлари тез кунларда муносабат билдиради деб умид қиламиз. Чунки сиёсий эркинликларсиз мамлакатда ривожланиш бўлмайди ва у диктатура ва авторитаризм ботқоғида қолаверади.
Аҳмад Турон,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ