"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди — ЎзА

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Ўзбекистон | 11/01/2020 02:16-     11503 марта ўқилди

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Шу куннинг ўзида Қуролли Кучлар Академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, видеоконференцалоқа орқали эса ҳудудлар раҳбарлари, ҳарбий округ ва ҳарбий қисмлар қўмондонлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Йиғилишда Қуролли Кучларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар сарҳисоб қилиниб, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг миллий армиямизни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Президентимиз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг бошқа соҳалари билан бир қаторда ҳарбий қурилиш йўналишида кенг миқёсли модернизация ишлари амалга оширилгани, бу билан қисқа даврда аниқ натижаларга ҳамда Қуроллик Кучларимиз қиёфаси бўйича стратегик ёндашувни шакллантиришга эришилганини таъкидлади.

Ҳозирги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, одамлар, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Аҳолини, аввало, ёшларни шундай руҳда тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

– Армия моддий жиҳатдан энг замонавий ва зарур воситалар билан таъминланган бўлиши мумкин, лекин аҳлоқий жиҳатдан заифлиги, жанговар руҳи, Ватанга содиқлик ва муҳаббат, унинг тақдири учун масъулият ҳисси йўқлиги ёки лоқайдлик тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Бундан ташқари, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг бошқа муҳим йўналишлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида келгуси ишларни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ташпулат Юлдашев: Ислам Каримов на финишной прямой
  2. Анвар ИКРАМОВ: СИЗГА АШЪОР БИТМАСДАН, КИМГА БИТАЙ, ЮРТБОШИМ!
  3. Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида
  4. Бугун таниқли ўзбек журналисти Фахриддин Худойқулов туғилган кун!
  5. Vodiymedia.uz вакили — Жаҳон журналистлари конференциясида!
  6. Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлигининг янги уфқлари…
  7. ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 3
  8. Ўзбекистон 2019: Шавкат Мирзиёев уч йилда ниҳоят дунёни тан олдирди — ББС
  9. ДХХ ходимлари хайрия акциясига қўшилди…
  10. Ўзбекистон Ватаним маним: ЯНГИЛАНАЁТГАН НАМАНГАН
  11. Шароф Убайдуллаев: Жамол Камолнинг «Фикрсизлик балоси» мақоласини ўқиб..
  12. Сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежаш бўйича вазифалар белгиланди — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.