Адвокат Эргаш Эшмуродов: Блоггер Отабек Нуритдинов албатта оқланади!
2019 йилнинг 30 декабрда Андижон вилоят маъмурий суди томонидан блогер Нуриддинов Абдуфаттохнинг (Нуриддинов Отабек) МЖТК нинг 40,41.183 моддалари билан айбли деб топилиб, унга 15 сутка муддатга маъмурий камокка олиш жазоси тайинланганлиги,хамда бу иш шу йилнинг 4 январь кунида Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судьяси томонидан кайта куриб чикилиб, биринчи инстанции судининг карори узгаришсиз колдирилганлиги купчиликда судга булган норозилик кайфиятини келтириб чикарди. Айримлар буни давлатимиз рахбари олиб бораётган сиёсатига карши иш деб хам бахоладилар.
Шу холатлар юзасидан мен хам уз фикрларимни билдирмокчиман.
Интернетда таркалган хамда Андижон вилоят хокимлиги ва бошка бир канча мутассадди ташкилотларнинг берган маълумотларига кура блогер Нуриддинов Отабек Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 40,41,183 моддаларида назарда тутилган хукукбузарликни содир килганлиги учун жазога тортилган.
МЖТКнинг 40 моддасига кура: Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Туҳмат қилиш мақсадида уйдирмалар тарқатиш деганда, уларни ҳеч бўлмаганда бир кишига исталган шаклда (оғзаки, ёзма равишда, телефон орқали ва ҳоказолар воситасида) етказиш тушунилади. Уйдирма деганда, уйдирмачи томонидан амалда мавжуд бўлмаган ёки сохталаштирилган ҳодисаларни тушуниш керак.
Рост бўлган, лекин шахсни обрўсизлантирадиган маълумотларни тарқатиш туҳмат таркибини вужудга келтирмайди. Туҳматдаги уйдирмалар мутлақо ёлғон ёхуд кишини обрўсизлантирадиган бўлиши лозим. Суд ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда маълумотларни ёлғон ёхуд обрўсизлантирадиганлиги масаласини ечиши керак.
Тухматни баҳолаш учун айбдорнинг илгаридан ўзи тарқатаётган уйдирмаларнинг ёлғонлигини билиши муҳимдир.
МЖТКнинг 41 моддасига кура: Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хакорат деганда- шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳар хил ҳаракатларда, масалан, уят гаплар билан сўкиш, турли ҳақоратли сўз ва ибораларни ёзиш, бетга тупуриш, бадани билан ахлоқсиз ҳаракатлар ёки имо-ишоралар қилиш ва ҳоказоларда ифодаланади.
Шахсни хакорат килганликда айбли деб топиш учун бошка бир шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш уятсиз шаклда ифодаланган бўлиши зарур. Уятсиз шаклда деганда, шахснинг кишилар ўртасидаги муомаларида ифодаланган умумэътироф этган қоидаларига зид бўлган салбий хатти-ҳаракатлари тушунилади.
МЖТКнинг 183 моддасига кура: Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Юзаки караганда иккала инстанция судининг хулосаларига кура блогер Нуриддинов Отабекнинг бу хукукбузарликларни содир этганлиги иш буйича жабрланувчиларнинг аризалари ва иш буйича тупланган бошка далиллар билан уз исботини топганлиги кайд килинган.
Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 2 моддасида Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги конун хужжатларининг вазифалари белгиланган булиб, ушбу модда талабига кура: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Эътибор берган булсангиз конун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни нафакат ўз вақтида куриш билан бирга, балки бу ишларни объектив кўриб чиқилишини хам талаб килади.
Бундан ташкари МЖТКнинг 3 моддасида маъмурий жавобгарлик тугрисидаги конун хужжатларининг принциплари белгиланган. Ушбу модда талабига кура: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Оммавий ахборот воситалари хамда интернет сафиларида купчиликда ишни жуда тез курилганлиги хамда судья хатто маслахатхонага кирмасдан карорни эълон килганлиги шубха уйготди. Бирок бу харакатлар судья томонидан конунга асосланган холда амалга оширилган.
МЖТК нинг 305 моддаси 2 кисмига кура МЖТК нинг 183 моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бир сутка мобайнида кўриб чиқилади.
МЖТК нинг 311 моддаси 1 кисмига кура: Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Яъни конунда маъмурий хукукбузарлик ишлар буйича карор кабул килишдан олдин маслахатхонага кириш кузда тутилмаган.
Бирок блогер О.Нуриддиновнинг ишини куриб чиккан судларнинг айрим харакатлари уларнинг ишни холисона куриб чиканлигига шубха уйготади.
МЖТК нинг 307 моддасига кура: Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.
МЖТКнинг 8 моддасиа кура: Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас.
МЖТКнинг 32 моддасига кура: Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради: 1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш; 2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши; 3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш; 4) ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши; 5) ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши; 6) ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши. Маъмурий жазо чорасини қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
Гарчи блогер О.Нуриддиновнинг маъмурий хукукбузарлик тугрисида иши конун хужжатларида белгиланган асослар ва тартибда куриб чикилган булсада, ишни куришда МЖТК нинг 8, 32 моддалари талабларига риоя килинмаганлиги сезилиб турибди..
Вахоланки блогер О.Нуриддинов узига куйилган айбли харакатларни содир килганликда айбли деб топилган такдирда хам, унинг харакатларида МЖТК нинг 32 моддасида кайд этилган огирлаштирувчи холатлардан бирортаси мавжуд эмас. Шунинг учун хам О.Нуриддиновгатайинланган жазо одиллик, инсонпарварлик принциларига тугри келмайди. Чунки О.Нуриддиновга жарима жазоси тайинланиши узи хам кифоя килган булар эди. Хатто жарима жазоси хам адолатсиз тайинланган.
Вахоланки МЖТКнинг 30 моддаси 2 кисмига кура: Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Колаверса блогер О.Нуриддинов халк манфаатида иш тутган, бирор бир гаразли максадни кузламаган. Бу холатлар О.Нуриддиновнинг Фейсбук сахифасида уз аксини топган.
Интернет сахифаларида купчиликда О.Нуриддиновнинг шикояти кассация тартибида Андижон вилоят маъмурий суди судьяси томонидан куриб чикилганлиги, чунки ишни биринчи боскичда вилоят суди раиси курганлиги холатлари хам куплаб танкидларга олиб келди.
Ушбу холатлар конунда бушликлар борлигини очиб берди. Биринчидан маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишларни куришда ишни куриб чикувчи мансабдор шахслар ёки судьяга раддиябериш кузда тутилмаган. Иккинчидан агарда биринчи боскичда ишни вилоят маъмурий суди раиси куриб чиккан булса, кейинчалик шикоят юкори турувчи судга берилиши лозим. Яъни бу холат МЖТКнинг 324-1 моддасида кузда тутилган.
МЖТК нинг 324-1 моддаси 3 кисмига кура: Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) юқори турувчи судга шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим. Демак вилоят суди раисидан юкори суд бу Олий Суд хисобланади.
Бирок бу холат конунда кузда тутилмаган. Узбекистон Республикасининг «Судлар тугрисида» ги Конуннинг 13 моддаси 3 кисмига кура: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради. У ўзи биринчи инстанция сифатида кўрган ишларни апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра апелляция ёки кассация тартибида кўриши мумкин.
МЖТК нинг 324-2-моддасида: Кассация инстанциясида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини текширувчи судлар курсатилган. Бу моддага кура: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари маъмурий судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини кассация тартибида текширади.
Шунинг учун хам Олий Суд конун талаби буйича бу ишни кассация тартибида куриши мумкин эмас. Фикримча, мазкур конунларга тегишли кушимчалар киритилиши максадга мувофик булади.
Шунингдек купчиликда О.Нуриддиновнинг химоя хукуки бузилганлиги, яъни унга адвокат хизматидан фойдаланиш имконияти яратиб берилмаганлиги хам таъкидлаб утилди.
МЖТКнинг 294 моддасига кура: Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
«Судлар тугрисида»ги конуннинг 10 моддасиа кура: Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Блогер Нуриддинов гумон килинувчи, айбланувчи, судланувчи хисобланмаган. У хукукбузар хисобланади.
Конуннинг бу моддасига хам кушимчалар киритиш лозимлиги сезилиб колди. Яъни шахс маъмурий камокка олинаётган вактда, авдокатнинг иштироки шартлиги белигилаб куйилиши, шунингдек ишни куриб чикаётган судьяга нисбатан рад бериш хукуклари киритилиши лозим деб хисоблайман.
03.01.2020 йилда Ички ишлар Вазирлиги матбуот котиби Шохрух Гиёсовнинг О.Нуридиновнинг иши буйича берган баёноти мени таажжублантирди.
Шохрух Гиёсов О.Нуриддинов иши буйича уз фикрини билдирган депутат Р.Кушербоевга «Тезкор кидирув фаолияти тугрисида» ги конун билан яхширок танишиб чикишни маслахат берибдилар.
Мен эса Шохрух Гиёсовга узи шу конун билан яхширок танишиб чикишни тавсия килган булар эдим.
«Тезкор кидирув фаолиятитугрисида»ги Конуннинг 4 моддасига кура: Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари : инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш; жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш; суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахсларни, бедарак йўқолган шахслар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидиришни амалга ошириш, шунингдек таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш; шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплашдан иборат.
ИИВ матбуот котиби билиб билмай ёки тушуниб тушунмай блогер О.Нуриддиновга нисбатан тезкор кидирув тадбирлари амалга оширилганлигини билдириб утди.
Биринчидан, факатгина жиноят содир килганликда гумонланаётган ёки булмасам жиноят содир килиб кидирувда булган шахсларга нисбатан тезкор кидирув тадбирлари утказилиши мумкин.
Иккинчидан блогер О.Нуриддинов жамият ва давлат хавфсизлигига тахдид солмаган.
Учинчидан, айнан блогер О.Нуриддиновнинг маълумотлари хозирда жабрланувчи хисобланган шахсларга нисбатан тезкор кидирув тадбирлари утказиш учун асос булган. Чунки О.Нуриддиновнинг таркатган маълумотларида узганинг мулки жуда куп микдорда талон тарож килинаётганлиги билдирилган.
Гарчи унинг маълумотлари жиноят иши кузгатиш учун асосбулмасада, бирок бу маълумотлар тезкор кидирув тадбирлари асосида аникланиши шарт булган.
Хулоса урнида шуни билдирмокчиман: «Судлар тугрисида»ги Конуннинг 66 моддасига кура: Судьялар ўз ваколатлари доирасида ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, беғараз ва адолатли бўлиши шарт.
Конуннинг 69 моддасига кура: Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний суд қарори чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларга қандай бўлмасин бирон-бир тарзда таъсир этиш қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, кимга бўлмасин, танишиб чиқиш учун ишларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. Оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмас.
Хаётнинг гаройиб парадоксларидан бири шуки, адолат учун изчил курашадиган,хакикат йулида узидан кечишга тайёр турадиган, узиданхам бошкалардан хам бирдай муросасизлик билан тугрилик ва халолликни талаб киладиган одамлар хаётда камдан кам холларда замондошларининг олкишига сазовор буладилар.
Давлатимиз рахбари 07.12.2019 йилдаги маърузасида: «Умуман олганда, конун ва адолат тантанаси учун курашадиган инсонлар бугунги куннинг кахрамонлари булиши керак. Биз айтамиз, кахрамонлар йук деб. Борку кахрамонлар. Адолат учун курашадиганлар борку? Биз уларни мутлако ёмон одам деймиз. Йук улар ёмон одам эмас, улар халол одам. Улар эртанги кунга бефарк эмас, улар фидоий одам»-деган гапларни айтган эдилар.
Мен оддий инсон сифатида блогер О.Нуриддиновнинг адолат тантанаси учн курашганлигига, унинг эртанги кунга бефарк эмаслигига унинг ахлол инсон эканлигига ишонаман. Шундай мард ва олижаноб инсонлар халкимиз ичида етишиб чикаётганлигидан фахрланман.
Зеро давлатимиз рахбари Ш.Мирзиёев: «Биз уз келажагимизни мард ва олижаноб инсонлар билан курамиз»-деб таъкидлаган эдилар.
Мен блогер О.Нуриддиновни хакикий кахрамон деб хисоблайман ва унга нисбатан адолат тантана килишига ишонаман.